Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Тунламларнинг табиий кушандалари


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   77
Тунламларнинг табиий кушандалари 
Кузги тунламнинг асосий табиий кушандаларидан паразитлар 
трихограмма, апантелес, рогас, микроплитис, макроцентрус, 
барилипа, банхус, амблителес ва бошқа пардасимонқанотлилар, 
иккиқанотлилардан тахин пашшалари ҳамда тупроқда яшовчи 
визилдоқ қўнғизлар ва бошқа йиртқичлар қайд қилинган. 
Пахтачилик минтақаларида пардасимонқанотлиларга оид табиий 
кушандаларнинг 45 турдан кўпроғи ва тахин пашшаларининг 
қарийб 10 тури кузги тунламда паразитлик қилади. 


32 
Апантелес (Apanteles telengai (A. congestus). Марказий Осиёда 
кузги тунлам паразитлари комплексида муҳим ўринни эгаллайди. У 
пардасимонқанотлилар (Hymenoptera) туркумига ва браконидлар 
(Braconidae) оиласига мансубдир. Апантелес мазкур региондан 
ташқари МДҲ нинг Европа қисмида, Қрим, Кавказ, Сибирь ва Узоқ 
Шарқда ҳам кенг тарқалган. 
Унинг ўлчами 2-2,5 мм, ранги қора, оёқлари қора, кейинги 
панжалари жигарранг тусли. Боши кўндаланг жойлашган, ялтироқ, 
силлиқ, фақат олд ва ён томонларидан билинар-билинмас 
чизиқчалар ўтган. Жағ пайпаслагичлари калта, кейинги икки 
бўғими деярли бир хил узунликда, олдинги иккитасидан анча калта 
бўлади. 
Мўйлаблари 
танасидан 
узунроқ. 
Эркакларининг 
мўйлаблари урғочилариникидан узунроқ. Қорин қисмининг 
узунлиги кўкрагининг узунлигига тенг. Қорнининг остки қисми 
қора ёки оч-жигарранг. Урғочисининг қорин қисми эркакникидан 
йирикроқ. Урғочисининг калта тухум қўйгичи мавжуд. Қанотлари 
тиниқ-тутунсимон рангли, олдинги қанотлари қора, қанот 
томирлари жигарранг. 
Тухуми оч тусли, деярли тиниқ рангли, чўзинчоқ олд қисми 
торайган. Орқа томони дўмбоқ. Тухумлари майда, 0,186- 0,222 мм 
келади. Тухум қўйилгандан кейин икки–уч кун ўтгач, тухум ичида 
ҳосил бўлган личинка кўзга ташланади, тўртинчи куни эса тухум 
ичида личинка қимирлай бошлайди. 
Личинка уч ёшни ўтади. Личинканинг танаси цилиндр 
шаклида, бош томонига торайиб боради. Личинка танасининг 
охирида пуфаксимон, тиниқ тусли ортиғи бўлади. Тухумдан очиб 
чиққан личинкаларнинг териси тиниқ рангли. Учинчи куни унинг 
узунлиги 0,9 мм, эни 0,19 мм. Бош қисмида иккита илмоқчали 
юқориги жағлари бор. Оғиз аъзолари яхши ривожланган. 
Қурт танасининг ичига жойлашиб олган паразит личинкаси 
дастлаб фақат гемолимфа, кейин тананинг бошқа аъзолари билан 
озиқланади, оқибатда қуртлар суст эгиладиган бўлиб қолади. 
Личинканинг қорин қисмидаги пуфакча нафас олиш маркази 
вазифасини ўтайди, лекин тананинг бутун сирти ҳам бу жараёнда 
иштирок этади. 
Личинка хўжайиннинг танасидан чиққанидан кейин ғумбакка 
айланади. Ғумбак 3 мм ўлчамдаги, оқ, чўзинчоқ пиллачага ўралади. 
У дастлаб оқиш рангда бўлиб, кейин қораяди. 


33 
Апантелес қуртларнинг ичида гуруҳ ҳолида паразитлик 
қиладиган кушанда ҳисобланади. Унинг тухумлик ва личинкалик 
фазалари қурт ичида ривожланади. Ҳар бир хўжайин танасида 80 
тадан 120 тагача паразит личинкалари ривожланади. Паразитнинг
урғочилари кичик ва ўрта (иккинчи–тўртинчи) ёшлардаги хўжайин 
қуртларини зарарлашни афзал кўради. Қуртлар ичидаги паразит 
личинкалари тўртинчи-олтинчи ёшлардаги хўжайин қуртлари 
ичида ривожланишни ниҳоясига етказади. Озиқланиб бўлган 
паразит личинкалари қурт танасини (15-20 минут давомида) 
кемириб, ташқарига чиқади ва тезда пиллача ўраб ғумбакка 
айланади. Апантелес пиллачаларини тупроқнинг юзасида ва юза 
қаватида (1-3 см) топиш мумкин. 
Апантелес кузги тунламнинг қишлайдиган қуртлари ичида 
личинка фазасида қишлайди. Май ойида ҳавонинг ўртача суткалик 
ҳарорати 20
0
С дан ошганда, паразитнинг баҳорги учиб чиқиши 
бошланади (Ульянова, Еременко, 1972). Бунда вояга етган 
паразитлар ғумбаклардан бир неча соат ичида оммавий учиб 
чиқади. 
Учиб чиқиши билан паразитлар жуфтлашишга киришади. 
Эркаклари полигамли, урғочилари моногамли ҳисобланади. 
Жуфтлашишдан кейин урғочи паразитлар тунлам капалаги 
қуртларини излаб, зарарлай бошлайди. Уларнинг тухум қўйиш 
даври 10 кунга чўзилиши мумкин. Урғочи паразитнинг 500 тагача 
тухум қўйиши кузатилган. Демак, жинсий маҳсулдорлиги катта 
бўлсада, унинг амалга ошиши учун қулай шароитлар зарур. Вояга 
етган паразитлар 20 кунгача яшайди, аммо ёз ўрталарида ҳарорат 
кўтарилганда ва ҳаво нисбий намлиги пасайганда уларнинг яшаши 
2-3 марта қисқаради. 
Апантелес бир авлодининг тўлиқ ривожланиши учун 17-23 
сутка керак, жумладан, тухуми 1-2 сутка, личинкалари 13-15, 
ғумбаклари 3-6 сутка давомида ривожланади. Тошкент вилояти 
шароитларида йилига 6-7 насл беради. Яъни кузги тунламнинг бир 
авлоди ривожланиши давомида апантелес икки авлод бериб
ривожланишга улгуради. Паразитнинг вояга етганлари, уларнинг 
хўжайинлари сингари, мавсум давомида бир биотопдан бошқа 
биотопга кўчиб юради. 
Апантелеснинг ривожланиши ғўза экинларида кузги ва бошқа 
тупроқ остидан кемирувчи тунламларнинг кичик ёки ўрта 
ёшлардаги қуртлари ривожланиш даврига тўғри келади. Июн 


34 
охирларида тунламлар миқдори камайиши билан, паразитнинг сони 
ҳам аста-секин камая боради. Янги учиб чиққан паразит асосан 
бедапоялар, 
сабзавот-полиз 
экинлари, 
картошка, 
кечки 
маккажўхори каби унинг хўжайинлари тўпланадиган экинларда 
йиғилади (Ульянова, Еременко, 1972). 
Апантелесни лаборатория шароитида кўпайтиришнинг оддий 
усули ишлаб чиқилган (Ульянова, Еременко, 1972). Бу усул кузги 
тунламнинг 100 та қуртидан 25 кун мобайнида 2000 та паразит 
пилласи олиш имконини беради. Бунинг учун эрта баҳорда 
бедапоялар ва сабзавот экин майдонларидан кузги тунлам қуртлари 
йиғиб олинади (одатда уларнинг бир қисми паразит билан 
зарарланган бўлади). Йиғилган қуртлар лабораторияда ёшларига 
қараб ажратилиб, сараланади ва нам тупроқ солинган ярим литрли 
шиша банкаларга 10 тадан жойланади. Озуқа (беда ва б.) ҳар куни 
алмаштириб турилади. Банкаларнинг оғзи бўз ёки юпқа капрон тўр 
билан бекитилади ва улар 25
0
С ҳарорат ва 70% ҳаво нисбий 
намлигида 
сақланади. 
Банкаларда 
ҳосил 
бўлган 
паразит 
пиллачалари тоза пробиркаларга йиғилади ва ўша гидротермик 
шароитларда имаго учиб чиққунига қадар сақланади. 
Вояга етган урғочи паразитлар 20% ли шакар шарбати билан 
қўшимча озиқлантирилади ва жинсий чатиштириш мақсадида тоза, 
ярим литрли банкаларга 50-100 тадан жойлаштирилиб, бир сутка 
давомида сақланади. 
Шу вақт мобайнида лабораторияда хўжайиннинг кичик ва ўрта 
ёшдаги қуртлари тайёрланиши керак. Қуртлар параллел равишда 
табиий ёки сунъий озуқа муҳитида кўпайтирилади. Бунинг учун 
учиб чиққан капалакларни букланган оқ фильтр қоғозли бир литрли 
шиша банкаларга 15-20 тадан жойлаштириб, банка оғзи дока билан 
бекитилади ва 20% ли шакар шарбати шимдирилган пахта 
бўлакчалари дока устига қўйилади. Капалаклар қоронғида қоғоз 
бўлакчаларига тухум қўяди. 
Қоғоз бўлакчалари ва қопқоқ ҳар суткада бир маҳал 
алмаштирилади, улар кристаллизаторларга, полиэтилен тоғораларга 
ёки бошқа стерил (зарарсизлантирилган) идишларга кўчирилади. 
Тухумдан чиққан қуртлар беда, қўйпечак, олабўта, отқулоқ 
барглари билан ҳар куни озиқлантирилади. Қуртларни боқиш учун 
иккинчи ёшидан бошлаб садкаларнинг тубига қуритиш шкафида 
стерилланган ва сал намланган тупроқ 1 см қалинликда солинади. 
Бундай тупроқ ҳар 10 кунда алмаштириб турилади. Ўрта ва катта 


35 
ёшлардаги қуртлар учун тупроқ қалинлиги 5 см гача оширилади. 
Кузги тунлам қуртлари кўпайтирилганда улар вирус гранулёзи 
касаллигига чалинмаслигига эътибор бериш керак. Садкалардаги
қуртларнинг қалинлиги шунга олиб келиши мумкин. Қуртларни 
ўстириш учун қулай ҳарорат 24
0
С. Ҳарорат 30
0
С гача кўтарилиши 
ҳам касаллик келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Қиш 
мавсумида кузги тунлам қуртлари яримсинтетик озуқа муҳитида 
кўпайтирилади (Успенская, Хлистовский, 1970). Унинг таркиби: 
сувда ивитилган мош уруғи – 350 г, пиво ачитқиси автолизати – 40 
г, агар-агар – 20 г, аскорбин кислотаси – 4 г, дистилланган сув – 1 л 
гача. Озуқа айнимаслигига, чиришига йўл қўймаслик учун ҳар 1 кг 
озуқа муҳитига 2 кг метабин ва 1,1 мг 40% ли формалиндан иборат 
аралашма қўшилади. 
Жинсий чатиштириш ва қўшимча озиқлантиришдан кейин 
паразитлар 
катта 
биологик 
пробиркаларга 
1-2 
тадан 
жойлаштирилади. Бу паразитли пробиркаларга навбати билан 
суткасига 10 тагача қурт солинади. Апантелес урғочилари дарҳол 
уларни топиб, зарарлайди. Бир кун давомида зарарланган қуртлар 
тупроқли катта шиша садокларга кўчирилиб, боқилади ва ҳар куни 
озиқлантирилади. Ҳосил бўлган пиллачаларни музлатгичда +3-8
0
С 
да икки ойгача сақлаш мумкин. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling