Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015
Картошка колорадо қўнғизининг энтомофаглари
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
47 Картошка колорадо қўнғизининг энтомофаглари Кейинги 38 йил давомида республикамиз кўпчилик ҳудудларида картошканинг колорадо қўнғизи кенг тарқалганлиги туфайли унинг маҳаллий ҳаммахўр табиий кушандаларидан йиртқич қандалалар, визилдоқ ва кокцинеллид қўнғизлари, олтинкўз сингари йиртқичларнинг аҳамияти ошиб бормоқда. Ундан ташқари, республика шимолий-шарқида мермитидлар оиласига мансуб нематодалар ҳам зараркунанда миқдорини сезиларли даражада камайтириши аниқланган (Guliamova, Muminov, Khamraev, Rustamov, 2001). Табиий кушандалар орасида турлар сони ва колорадо қўнғизи миқдорини камайтириш самарадорлиги бўйича етакчи ўринни визилдоқ қўнғизлар эгаллайди. Айниқса йирик турлардан дашт гулбадани (Calosoma denticolle ), йирик бошли визилдоқ (Brоscus cephalotes ), қизилоёқ (Carabus cancellatus) зараркунанда қўнғиз ва личинкалари билан; кумушсимон (Pterostichus cupreus ) ва ипаксимон (P. sericeus) птеростихлар катта ёшдаги личинка ва ғумбаклар билан; тўрт доғли (Bembidion quadrimaculatum ) ва ялтироқ (B. lampros) чопқирлар ва бошқа майда турлар колорадо қўнғизи тухуми ва биринчи ёшдаги личинкалари билан озиқланади. Хонқизи қўнғизи ва личинкалари (Coccinellidae) асосан колорадо қўнғизи тухумлари билан озиқланиб, улар орасида картошка далаларида еттинуқтали (Coccinella septempunctata), ўзгарувчан (Adonia variegata), ўнучнуқтали (Hippodamia tredecimpunctata) ҳамда ўнтўртнуқтали пропилея (Propylaea quatuordesimpunctata) турлари тез-тез ва кўплаб учраб туради. Олтинкўзнинг биринчи ва иккинчи ёшдаги личинкалари зараркунанда тухумлари билан озиқланса, унинг катта ёшдаги личинкалари зараркунанданинг биринчи ва ўрта ёшдаги личинкаларини йўқотади. E.Я Шувахина (1974) оддий, чиройли ва ялтироқ олтинкўзларни колорадо қўнғизига қарши мавсумий тарқатиш устида ўтказган тадқиқотларида қишловдан чиққан зараркунанда қўнғизларининг ўртача қалинлиги 1 м 2 да 4 донадан бўлганда, олтинкўз иккинчи ёшдаги личинкалари 1 гектарга 120-160 минг дона ҳисобида тарқатилса, зараркунанда тухумларини 80% га камайтиришга эришилиб, картошка ҳосилини тўлиқ сақлаб қолиш мумкинлиги кўрсатилди. Йиртқич қандалалар, жумладан овчи 48 қандалалар оиласидан кулранг овчи (Nabis palifer ), антокоридлар оиласидан қора ориус (Orius neger ), сўқир қандалалар оиласидан дала қандаласи (Lygus pratensis) ва бошқалар ҳам колорадо қўнғизи тухумлари билан озиқланади. Паразит нематодалар ҳам маълум даражада қизиқиш уйғотади. Ўзбекистонда колорадо қўнғизида аниқланган нематодаларнинг кўпчилиги Steinemematidae оиласига мансуб Neoapiectana bothynoidera (Kirjanova et Putschkova, 1955) турига тегишлидир. Бу тур учун Ўзбекистонда қулай шароит ҳисобланган апрел-май ойларида ҳаво нисбий намлиги юқори бўлиб, ҳарорат +20-25 0 С атрофида бўлади. N. bothynoidera лаборатория шароитида колорадо қўнғизига қарши синалганда, унинг энг юқори самарадорлиги – 96,4% – зараркунанданинг 3-4-ёшдаги личинкаларида 6-куни кузатилган (Gulyamova, Muminov, Khamraev, Rustamov, 2001). Ўзбекистон Республикаси ФА зоология институтининг тадқиқотлари (Рустамов ва б.) кўрсатишича, зараркунанданинг табиий кушандалари мавсум давомида аста-секин мунтазам равишда картошка даласига йиғила бориб, май ойининг учинчи ўн кунлиги охирида зараркунанда популяциясини сезиларли даражада камайтира олиши кузатилди. Собиқ СССР да, жумладан, Ўзбекистонда колорадо қўнғизи ватани ҳисобланган АҚШ да самарали ҳисобланган 3 турдаги табиий кушандалар, жумладан, йиртқич қандалалар (периллус ва подизуслар) ва дорифора пашшаси зараркунандага қарши биологик курашда синовдан ўтказилган. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling