Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Тамаки трипсининг энтомофаглари


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   77
Тамаки трипсининг энтомофаглари. 
 
Тамаки 
трипсининг 
табиий 
кушандалари 
сифатида 
каналарнинг бир оиласи ва ҳашаротларнинг 8 оиласига мансуб 44 
турдаги 
йиртқич 
ва 
паразитларни 
қайд 
қилиш 
мумкин 
(Сучалкин,1983). 
Ёпиқ грунтда зараркунандага қарши, айниқса фитосейид 
йиртқич каналари муҳим аҳамият касб этади. Улар, жумладан 


59 
амблисейус маккензи (16 ва 17-расм), иссиқхона ўсимликларида 
ривожлана олиши мумкин.
Амблисейус маккензиAmblyseius mackenziei Sch. et. Pr. ( 
Parasitiformes туркуми, Phytoseiidae оиласи). Йиртқич кана, 
трипсларнинг хилма хил турлари, жумладан тамаки ва гул 
трипсларининг 
тухум 
ва 
личинкалари 
билан 
озиқланади, 
шунингдек ўргимчаккана ва ун каналарини ҳам истеъмол қилади. 
Ривожланиш цикли тухум, личинкалар, 1-ёшдаги нимфа 
(дейтонимфа) лар ва имаголардан иборат. 
Урғочилари 2-3 тадан хира-оқ тусли, овал шаклли тухумларни 
(узунлиги 0,14-0,19 мм) ўсимликлар баргларининг пастки 
қисмидаги тукчаларга бириктириб қўяди. Оптимал шароитларда 
эмбрионал ривожланиши икки кун атрофида давом этади. Сўнгра 
тухумлардан олти оёқли, узунлиги 0,17-0,19 мм келадиган, ярим 
тиниқ личинкалар чиқади, улар озиқланмайди ва 1 суткадан сўнг 
ярим тиниқ-оқиш рангли протонимфага айланади. Нимфалар катта 
каналар каби тўрт жуфт оёқли бўлиб, фаол йиртқичлик қилиб ҳаёт 
кечиради. Протонимфа 1-ёшдаги трипсларнинг тухумлари ва 
личинкалари билан озиқланади. Озиқланишни тугатгандан сўнг 
протонимфа пушти, сўнгра тўқ-сариқ-қизил рангга киради. 
Туллашдан кейин у трипсларнинг личинкалари билан фаол 
озиқланадиган дейтонимфага айланади. 
Катта каналар танасининг ранги оч-жигаррангдан олча-
қизилгача ўзгаради. Эркакларининг узунлиги 0,27-0,29 мм, 
урғочилариники эса – 0,39-0,4 мм. Имаголар 25-30 кун ҳаёт 
кечиради. Амблисейус юқори хўралиги билан ажралиб туради, 1 
суткада 
5-8 
тагача 
личинкаларни 
йўқотади, 
бу 
эса 
зараркунанданинг жинсий серпуштлигидан ортиб кетади. 
Амблисейус ривожланиши учун оптимал шароит – юқори 
ҳарорат (25-30
0
С) ва 80-95% ҳаво намлиги. Ф.А.Сучалкин (1987) 
маълумотларига кўра, йиртқичнинг тухумдан имагогача 25
0
С 
ҳароратда ривожланиши 6 суткагача давом этади, ҳаётчанлиги эса 
90,9% ни ташкил этади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling