Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   77
Эркаксиз трихограмма (T.embryophagum). Бундай ном паразит 
телитокия типида кўпайиши туфайли берилган, чунки бу 
трихограмманинг 
эркаклари 
табиатда 
кам 
учрайди. 
Трихограмманинг асосий хўжайини олма қурти ҳисоблансада, у 
тухумларини парвоналар, оқ капалаклар, елканлилар, ипак 
қуртлари капалаклари тухумларига ҳам қўйиши мумкин. 
Бошқа трихограмма турларига нисбатан унинг жинсий 
маҳсулдорлиги паст ва у сариқ трихограммага нисбатан бир мунча 
ксерофилдир: ҳавонинг нисбий намлиги 53% бўлганда урғочи 16-23 
дона тухум қўйса, намлик 75% гача кўтарилганда атиги 6-12 дона 
тухум қўяди. Трихограмма дарахт шох-шаббаларининг асосан 
юқори қисмига йиғилади.
Сариқ ва эркаксиз трихограммаларнинг боғлардаги самараси 
унча юқори эмас. Шуни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир мевали 
дарахтга мевахўрнинг бир авлодига қарши 5-6 мартага қадар, 1,5 
дан 20 минггача трихограмма чиқариш тавсия этилган.
Маcтрус – Mastrus sp. (Hymenoptera туркуми, Ichneumonidae 
оиласи). Олма мевахўри пилла ўраётган қуртининг ташқи паразити, 
кенг тарқалган. 
Яйдоқчи эрта баҳорда учиб чиқади. Пилладан учиб чиққан 
яйдоқчининг жинсий системаси тўлиқ ривожланган бўлиб, 
тухумдонида 6-12 етук тухуми бўлади. Яйдоқчи учиб чиққанидан 


74 
кейин бир неча соат сўнгра тухум қўйишга киришади. Бунинг учун 
яйдоқчи мўйлаблари ёрдамида пўстлоқни пайпаслаб, ўлжасини 
топади ва унинг пўстлоққа яқин қисмига тухум қўйгичини бир неча 
бор санчиб, пилла ичидаги олма қуртини фалажлайди. Баъзан 
пилла ичига киради. Бу ҳолда қурт кўпинча паразитга ҳужум қилиб, 
уни ўлдиради. 
Битта қурт танасига яйдоқчи 5-6 дона тухум қўяди. 
Паразитнинг эмбрионал ривожланиши 2-3 кун давом этади. 
Паразит қурт танасига қанчалик кўп тухум қўйса, ундан учиб 
чиққан 
яйдоқчилар 
шунчалик 
майда 
бўлади. 
Паразит 
личинкаларининг ривожланиши учун 5-6 кун керак бўлади. Кейин 
паразит личинкалари қурт қолдиқларида ғумбакка айланиш учун 
(2-3 кун давомида) пиллача тўқийди. Паразит ёзги авлодининг 
пиллалари оқ, қишловчилариники эса оч-жигаррангдан тўқ-
жигарранггача бўлади. Паразит бир авлоди тўлиқ ривожланиши 
учун 23-27 сутка керак бўлади. 
Вояга етган паразит ўртача 15-20 кун, айримлари эса 25-30 
кунга қадар яшайди. 
Паразит популяциясида урғочи зотлар 65-70% ни ташкил 
қилиб, ҳар бир урғочи маструс ўртача 75-100 дона тухум қўяди. 
Паразит йилига 5-6 марта авлод беради.
Э. 
Абдуллаевнинг 
(1968-1971) 
тадқиқотларида 
маструс 
яйдоқчиси олма қуртининг кузги авлоди популяциясини Фарғона 
вилояти шароитида 60% га зарарлаган.

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling