4-мавзу. Дурагайлаш. Тур ичи ва турлараро дурагайлашда белгиларнинг ирсийланиши


Download 35.81 Kb.
bet1/7
Sana30.01.2023
Hajmi35.81 Kb.
#1141705
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-мавзу. Дурагайлаш. Тур ичи ва турлараро дурагайлашда белгиларнинг ирсийланиши.


4-мавзу. Дурагайлаш. Тур ичи ва турлараро дурагайлашда белгиларнинг ирсийланиши.
Дурагайлаш хўжалик учун қимматли белги ва хоссаларга эга бўлган шаклларни яратишнинг асосий усулидир.
Дурагай - ирсияти ҳар хил бўлган шаклларни чатиштириб олинган гетерозигота организмдир. Генетик ашёларнинг (ота-она шаклларининг хромосома ва генлари) қайта комбинацияланиши дурагай ўзгарувчанлигининг асоси бўлиб хизмат қилади. Хромосомаларнинг мейозда мустақил равишда тақсимланиши, кроссинговер ва тасодифий чангланиш натижасида қайта комбинацияланиш юзага келади.
Рекомбиногенез механизми янги боғланиш гуруҳларини шаклланишини таъминлайди, натижада белгиларнинг ўзаро боғланишларини янги типлари пайдо бўлади. Селекция учун аҳамиятли ҳисобланган миқдорий белгиларнинг трансгрессив ўзгарувчанлиги юзага келиши натижасида ажралиш жараёни кетаётган иккинчи ва кейинги авлод дурагайларида белгиларнинг ота-она шаклларидан фарқланиши намоён бўлади.
Ғўза селекциясида тур ичида ва турлараро дурагайлаш усуллари қўлланилади. Селекционер кўзда тутилган мақсадга ва бошланғич материалга қараб дурагайлаш усулни танлайди.
Тур ичида дурагайлаш. Бу усулда дурагайлашда қуйидаги чатиштириш усуллари қўлланилади:
а) келиб чиқиши ва шаклланиш шароити яқин бўлган навларни чатиштириш;
б) агрохўжалик белги-хоссалари, эколого-географик шароити ва келиб чиқиши ҳар хил бўлган навларни чатиштириш;
в) ёввойи ва ярим ёввойи шакллари бўлган навларни тур доирасида чатиштириш;
г) табиий чангланган дурагайлардан фойдаланиш.
Турлараро дурагайлаш. Бу усул кучли ўзгарувчан бўлган шаклларни яратиш мақсадида қўлланилади. Турлараро дурагайлашдан чекланган ҳолда фойдаланишнинг асосий сабаблари чатиштиришнинг мураккаблиги, биринчи авлод дурагайларнинг тўла ёки қисман пуштсизлиги, шунингдек, бўғинларда чатиштиришга жалб қилинган ёввойи турга хос белгиларнинг узоқ йиллар давомида намоён бўлишидадир. Бу ҳолатлар турларнинг хромосомалар сони ҳар хил бўлганлиги туфайли ирсий алоқаларнинг бузилишидан келиб чиқади. Бунга барҳам бериш ва чатиштиришдан яхши натижа олиш учун дурагайлаш радиоактив моддалар, кимёвий реагентлар (колхицин) ва бошқалар ёрдамида амалга оширилади.
Селекция жараёнига Gossypium авлодининг ҳар хил тур ва шаклларини жалб қилиш ҳозирги вақтда ғўза селекциясиниг йўналишларидан бири ҳисобланади.
Баъзи бир навлар генеалогиясида 30 дан ортиқ бошланғич ашёлар иштирок этган. Бу эса навлар популяцияларини генетик жиҳатдан бойишига, вилтга чидамлилик ва тола сифати кўрсаткичларини яхшиланишига сабаб бўлди.

Download 35.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling