4-мавзу. Дурагайлаш. Тур ичи ва турлараро дурагайлашда белгиларнинг ирсийланиши


Аутбридинг – қариндош бўлмаган чатиштиришлар


Download 35.81 Kb.
bet5/7
Sana30.01.2023
Hajmi35.81 Kb.
#1141705
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-мавзу. Дурагайлаш. Тур ичи ва турлараро дурагайлашда белгиларнинг ирсийланиши.

Аутбридинг – қариндош бўлмаган чатиштиришлар

Қариндошлиги бўлмаган организмларнинг чатишишига аутбридинг дейилади. Бунда бир нав ёки зот (нав ичидаги ёки зот ичидаги), ҳар хил нав ёки зот (навлараро ёки зотлараро) ва ҳар хил тур, туркум (авлод) ларнинг организмлари чатиштирилиши мумкин.


Қариндош бўлмаган индивидларнинг чатиштирилишида гомозигота ҳолатдаги зарарли рецессив мутациялар гетерозигота ҳолатига ўтиб, дурагай организмга ўз таъсирини ўтказмайди. Қишлоқ ҳўжалиги амалиёт тажрибаси шуни кўрсатадики, бир турнинг ичидаги қариндош бўлмаган организмлар чатиштирилганда биринчи авлод дурагайлари кўпинча ҳаётчан ва касалликларга чидамлироқ бўлиб, яхши маҳсулдорликка эга бўлишади. Кейинги авлодларда ажралиш юзага келади. Бир тур организмлари орасидаги қариндошлик йўқлиги шартли тушунчадир. Бу ерда аутбридинг тушунчасини ҳар хил популяцияларга мансуб бўлган организмлар чатишишига кўпроқ тўғри келади. Аутбридинг авлоддаги гетерозиготалик даражасини ва популяциянинг гетерогенлигини кўпайти-ради. Юқорида қайд қилинганидек, текис инбред линиялар чатишти-рилганда биринчи авлод дурагайлари ҳам одатда текис бир хил бўлади. Бу эса Г.Менделнинг F1 дурагайларининг бир хиллиги қонунига мувофиқдир. Кейинги ажралиш эса гетерогенликни юзага келтиради.
Аутбридингдан фойдаланилганда комбинатив ўзгарувчанлик ҳисо-бига белгиларнинг яхши уйғунлашиши билан бир қаторда, салбий уйғунлашиш ҳолатлари ҳам вужудга келишини доим инобатга олиш керак. Шунинг учун чатиштиришдан сўнг керакли формаларни танлаш бўйича селекция ишлари олиб борилиши зарур.

Генетик узоқ формаларни дурагайлаш


Генетик узоқ формаларни дурагайлаш деб ҳар хил тур ва туркумлар (авлодлар) ўртасидаги чатиштиришга айтилади. У генетик формаларни дурагайлашда айрим генлар комбинацияси, ҳар хил турларнинг хромосо-малари, баъзан бутун бир геномлар комбинациясидан фойдаланилади, натижада айрим ҳолларда дурагайларда систематик ва биологик жиҳатдан узоқ формаларнинг хоссаларини мужассамлаштириш мумкин бўлади.


Генетик узоқ формаларни дурагайлаш жуда қийинчилик билан амалга оширилади. Бунинг сабаблари турлича: кўпайиш муддатларининг бир-бирига мос келмаслиги, ҳайвонларда бир тур индивидларининг бошқа тур индвидларида жинсий рефлексни ҳосил қила олмаслиги, жинсий аппарат тузилишларининг мос келмаслиги, ҳайвонларда бир тур индивидининг спермаси иккинчи тур индивидининг жинсий йўлида нобуд бўлиши, ўсим-ликларда чанг найи ва уруғчи тўқимасининг мос келмаслиги ва бошқалар.

Download 35.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling