4-мавзу. Дурагайлаш. Тур ичи ва турлараро дурагайлашда белгиларнинг ирсийланиши


Селекцияда генетик узоқ формаларни дурагайлашдан фойдаланиш


Download 35.81 Kb.
bet7/7
Sana30.01.2023
Hajmi35.81 Kb.
#1141705
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-мавзу. Дурагайлаш. Тур ичи ва турлараро дурагайлашда белгиларнинг ирсийланиши.

Селекцияда генетик узоқ формаларни дурагайлашдан фойдаланиш.
Генетик узоқ формаларни дурагайлаш ўсимликлар селекциясида, айниқса вегетатив йўл билан кўпаювчи ўсимликлар селекциясида катта аҳамиятга эга. Бу методдан кўп селекционерлар ўзида совуққа ва касалликларга чидамлилик, ҳамда бошқа бир қатор қимматли хусусиятларни мужассамлаштирган мевали ва резавор экинлар навларини яратишда фойдаланган. Вегетатив кўпайтириш генетик узоқ дурагайларда бепуштлик муаммосини ҳал қилади. Масалан, вирус касалликлар иммуни бўлган шакар қамишнинг ёввойи турларини маданий хитой формалари билан чатиштириш шакар маҳсулотини уч баравар кўпайтиришга имкон берди. Амалиётда картошка, узум ва бошқа экинларда турлараро дурагайлаш кенг қўлланилади. Одатда маданий формалар билан ёввойи турлар чатиштирилганда ёввойи тур генотиплари биринчи авлод дурагайларига турли касалликларга, совуққа чидамлилик иммунитети каби хусусиятларни бериб, “маданий” бўлган белгиларни сусайтиради. Буни табиий турлар дурагайларга кўпинча доминант ҳолда бўлган ёввойи типдаги генларни бериши билан тушунтириш мумкин.
Ҳайвонларда генетик узоқ формаларни дурагайлаш уларни хонакилаштиришнинг илк давридаёқ бошланган. Ҳозирги замонда селекция мақсадларида бу методдан кам фойдаланилади, лекин ўзига яраша аҳамиятга эга. Масалан, Н.Н.Бутарин, Б.Ф.Румянцев ва бошқалар томонидан ўтган асрнинг 30-йилларида майин ва дағал жунли қўйларни ёввойи архар билан дурагайлаш ишлари бошланган. Кўп йиллик селекция ишлари натижасида баланд-тоғли яйловларга мослашган майин жунли архар-меринос қўй зоти яратилган.
Генетик узоқ формаларни дурагайлаш микроорганизмлар селекциясида ҳам ишлатилади. Масалан, ачитқининг икки тур дурагайи ўзида иккала тур шакарни гидролиз қила оладиган ферментини мужассамлаган. Шунинг эвазига ажратиб олинадиган спирт миқдорини кўпайтиради. Бу дурагай штамм кўп вақт давомида ажралиш бермасдан кўпая бериши мумкин.
Download 35.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling