4-мавзу. Дурагайлаш. Тур ичи ва турлараро дурагайлашда белгиларнинг ирсийланиши


Download 35.81 Kb.
bet2/7
Sana30.01.2023
Hajmi35.81 Kb.
#1141705
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-мавзу. Дурагайлаш. Тур ичи ва турлараро дурагайлашда белгиларнинг ирсийланиши.

Чатиштириш типлари. Дурагайлашда турли чатиштириш типлари қўлланилади: оддий ёки жуфт; мураккаб – табақали, дурагайлараро, дурагай ичида, конвергент; қайта чатиштириш (беккросс).
Оддий ёки жуфт чатиштириш усули чатиштириш типи ғўза селекциясида бирмунча кенг тарқалган. Ғўза навларининг аксарияти жуфт навлараро чатиштириш йўли билан яратилган.
Селекцияда табақали чатиштириш алоҳида аҳамият касб этади. Иккита навни чатиштириш натижасида олинган селекцион ашё ота-она жуфларидан бири билан қайта ёки бошқа нав билан чатиштирилади. Ғўза селекциясида табақали чатиштиришдан кенг фойдаланилади. Ушбу чатиштириш усулини қўллаган ҳолда С-4727, вилтга чидамли “Тошкент-1” ва бошқа кўплаб навлар яратилган.
Мураккаб чатиштириш дурагайлараро чатиштириш ҳисобланиб, ундан бир нечта навларнинг белгиларини дурагайда мужассамлантириш мақсадида фойдаланилади. Дурагай популяциялари ҳажмининг ошиши билан мураккаб чатиштиришнинг ютуқлари таъминланади.
Ота-она шакллари билан қайта чатиштириш (беккросс) усулидан турлараро дурагайлашда биринчи авлод дурагайлар пуштсизлигини бартараф этишда ва ғўза навларини айрим белгиларини яхшилаш мақсадида фойдаланилади.
Конвергент дурагайлаш усулида қайта чатиштириш билан тўйинган чатиштиришлар асосида яратилган дурагайларда ҳар икки ота-она шаклларнинг белгилари тенг миқдорда сақланади.
Дурагайлаш методлари

Ирсий ўзгарувчанлик мавжудлиги чатиштиришнинг турли тизим-лари орқали бир организмда маълум ирсий белгиларни мужассамлаш, ҳамда керак бўлмаган хусусиятларни йўқ қилиш имкониятини беради. Бунда чатиштириш учун бошланғич шаклларни танлаш катта аҳамиятга эга.




XX.3.1. Чатиштириш типлари ва кўпайтириш
методларининг классификацияси

Селекцияда ишлатиладиган чатиштиришнинг турли тизимлари қуйи-даги схемада келтирилган :



Чатиштириш Қариндош (ўзини ўзига чанглаш)

(кўпайтириш) Қариндош зот ичида (нав ичида)

методлари бўлмаган зотлараро (навлараро)
узоқ тур ёки формаларни
чатиштириш.
Аввало, чорвачиликда қўлланиладиган қариндошли чатиштириш ёки инбридингни, ўсимликларда қўлланиладиган ўз-ўзидан чанглантириш ёки инцухтни фарқлаш керак бўлади. Бу ерда қулайлик бўлишлик учун битта атама-инбридингдан фойдаланамиз. Қариндош бўлмаган чатиштириш-аутбридинг зот ичидаги (нав ичидаги), зотлараро (навлараро) ва узоқ турлар ёки формаларни дурагайлашга бўлинади. Зотлараро ёки навлараро чатиштириш кроссбридинг атамаси билан ҳам номланади.
Селекцияда чатиштиришнинг у ёки бу тизимини ишлатиш бошлан-ғич материалнинг характери, ўзгарувчанлик тури ва селекционернинг олдига қўйилган мақсадларга боғлиқ.



Download 35.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling