4-мавзу. Дурагайлаш. Тур ичи ва турлараро дурагайлашда белгиларнинг ирсийланиши


Инбридинг – қариндошли чатиштириш


Download 35.81 Kb.
bet3/7
Sana30.01.2023
Hajmi35.81 Kb.
#1141705
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-мавзу. Дурагайлаш. Тур ичи ва турлараро дурагайлашда белгиларнинг ирсийланиши.

Инбридинг – қариндошли чатиштириш

Инбридинг ёки қариндошли чатиштириш (чорвачиликда кўпайти-риш) деб яқин қариндошлар орасидаги чатиштиришга айтилади. Ўсимлик-ларда инбридинг ўз-ўзига чангланганда амалга ошади.


Инбридинг популяцияни гомозигота ҳолдаги линияларга ажратиш учун ишлатилади. Бу жараён ўз-ўзига чангланадиган ўсимликларда тезкор ва осон кечади. Четдан чангланадиган ўсимликларда эса бунинг учун қариндошли чатиштиришлар зарур бўлади. Шуни таъкидлаш керакки қариндошлик даражаси қанча яқин бўлса, гомозиготаланиш жараёни ҳам шунча тез кетади.
Инбридинг жараёнидаги депрессия. Гетерозигота ҳолдаги ҳайвон ва ўсимликларда зарарли рецессив мутациялар мавжудлиги туфайли гомозиготаланиш даражасини оширадиган инбридинг натижасида яшов-чанлик қобилияти, ҳосилдорлик, касалликларга чидамлилик каби белги-хусусиятлар кўпинча пасаяди. Масалан, Д.Джонс тажрибасида 15 авлод давомида маккажўхори линияларида инбридинг яъни ўз-ўзига чатиштирилганда ҳосилдорлик 62%, поя узунлиги эса 30% га пасайиб кетган (22-жадвал).
Бошланғич линиялар бир хил фенотипга эга бўлган. Ҳар икки линияни мажбуран ўз-ўзига чанглантириш натижасида уларда ҳосилдор-лик ҳамда ўсимлик бўйлари пасайган. Д линиясининг ўсимликларида депрессия жараёни А линиясининг ўсимликларига нисбатан олдинроқ бошланган.
Ҳайвонларда ҳам аналогик қонуният кузатилади. Масалан, битта товуқ ва хўроздан тарқалган товуқ ва хўрозлар бир неча авлод давомида ўзаро жуфтлашишлари натижасида, уларнинг яшовчанлик қобилияти пасайиб, берадиган тухум сони ҳам камайиб кетган ҳамда майиб-мажруҳ паррандалар дунёга келган. Шу асосда одамлар жамиятида яқин қариндошли никоҳлар таъқиқланган.

22-жадвал


Маккажўхори ўсимлигида ҳосилдорлик ва ўсимлик
бўйининг баландлигига инбридингнинг таъсири



Инбридинг авлодлар сони

Линиялар

А

Д

Ҳосил-
дорлик

Ўсимлик бўйининг баландлиги

Ҳосил-
дорлик

Ўсимлик бўйининг
баландлиги

0

75

117

75

117

1-5

64

87

41

77

6-10

45

97

34

82

11-15

38

97

28

82

Изоҳ: Ҳосилдорлик (1 акрга тўғри келадиган бушель-сочиладиган моддаларни белгиловчи ҳажм ўлчови, 1 бушель=35,238 л, 1 акр-4047 м2, ўсимлик бўйи дюйм ҳисобида, 1 дюйм= 2,54 см.).



Download 35.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling