Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   77
 
Назорат саволлари: 
1.Боғ экинлари зараркунандаларининг энтомофагларига қайси
паразитлар киради? 


79 
2.Баргўровчиларнинг 
табиий 
кушандаларига 
қайси 
энтомофаглар киради? 
 
6-МАВЗУ: ЛАБОРАТОРИЯ ШАРОИТИДА 
КЎПАЙТИРИЛАДИГАН ЭНТОМОФАГЛАР УЧУН 
ТАЙЁРЛАНАДИГАН ОЗИҚА ТУРЛАРИ 
Керакли жихозлар:
1. Лупа, бинокуляр 
2. Энтомологик нина 
3. Расмли жадвал 
4. Ҳашаротларнинг кўргазмали намуналари 
5. Тарқатма материаллар 
Режа: 
1. Мум куясини кўпайтириш 
2. Дон куясини кўпайтириш 
Мум куясини кўпайтириш 
Мум парвонаси тангачақанотлилар (Lepidoptera) туркуми, 
парвоналар (Pyralidae) оиласига мансуб бўлиб, Марказий Осиёда 
кенг тарқалган. Унинг 2 тури учрайди ва улар асаларичиликка анча 
зарар етказади. Биологик курашда бракон яйдоқчисини бу 
зараркунандалардан катта мум парвонаси (Galleria mellonella
қуртларида кўпайтириш анча қўл келади. Катта мум парвонаси 
капалаги қанотларини ёзганда ораси 30-40 мм. Урғочисининг ранги 
оч-жигарранг, кулранг тангачалар билан қопланган. Кейинги 
қанотлари 
кулранг, 
оқиш-сарғиш 
товланиб 
туради. 
Лаб 
пайпаслагичлари узун, олдинга қараб тўғри йўналган ва осилган. 
Эркак 
капалаклар 
майдароқ 
ва 
оқишроқ, 
уларнинг 
лаб 
пайпаслагичлари бўлмайди. Мум парвонаси тухумининг ранги 
қуртлар очиб чиқишдан олдин оқиш-сарғиш, овал шаклда, ўлчами
0,5-0,6 мм. 
Биринчи ёш қурти оқроқ, боши оч-сариқ, танаси сийрак, калта, 
малларанг тукчалар билан қопланган. Катта ёш қуртлари оқиш-


80 
кулранг, боши ва елкаси қўнғирроқ, ҳар бир бўғимининг олдинги 
қисмида қорамтир, хитинлашган қалқончаси бўлади. Қурти охирги 
ёшида 3-4 см етади. Ғумбаги дастлаб оқ, ривожланиш давомида 
сарғиш-жигаррангга ўтади, капалаклар чиқишидан олдин эса тўқ-
жигарранг бўлиб, ўлчами 16-20 мм етади. Пилласи кулранг, ўлчами 
20-25 мм. Мум парвонаси капалакларининг жинсини ажрата олиш 
мумкин: юқорида эслатганимиздек, эркак капалакларнинг оғиз 
пайпаслагичлари бўлмайди, урғочиларда эса улар аниқ 
шаклланган. Бундан ташқари эркак капалаклар тинч турган вақтида 
қанотларини деярли кенг ёйиб, урғочи капалаклар қанотлари эса 
йиғилган ҳолда бўлади. Урғочи капалаклар ўртача 9-20 кун яшайди, 
тухумларини асалари уяси тубига, ёриқларга, мабодо асалари 
оиласи кучсиз бўлса, тўғридан-тўғри мум катакка қўяди. Бир 
урғочи капалак, ташқи шароит ва озуқа миқдорига қараб, 650 дан 
2000 тагача тухум қўяди. 
Лаборатория шароитида капалаклар тухумларини баллонлар
садоклар деворларига, озуқа муҳитига, баллонлар қопқоғи 
тортилган 
матоларга 
қўяди. 
32-35
о
С 
ҳароратда 
қўйилган 
тухумлардан 8-10 кундан сўнг қуртлар очиб чиқади. 
Мум парвонаси иссиқсевар ҳашарот. Унинг ривожланиши учун 
ҳарорат ўртача 30-35
0
С бўлиши керак. Мум парвонасининг тўлиқ 
ривожланиши учун ушбу ҳароратда 40-45 кун, 20
0
С дан паст 
бўлганда эса 70-86 кун керак бўлади. Ҳарорат +10
0
С дан паст 
бўлганда қуртлар ривожланишдан тўхтайди ва шундай ҳолда 
асалари уясида келаси йил баҳоргача қишлаб қолади. 
Мум парвонасининг ривожланиш фазалари табиий шароитда 
қўйидагича давом этади (Мирзалиева, 1981) (1-жадвал). 
1- жадвал 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling