Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77
 
баллонлар 
такроран 

соат 
давомида 
қоронғилаштирилади. Шу 
муддат 
давомида 
бракон барча 
қуртларни 
фалаж 
қилишга 
улгуради. 
Бракон 
қўшимча 
озиқлантирилса, унинг серпуштлиги ва олинадиган яйдоқчи сифати 
анча ошади. Кейин баллонларга ёрлиқчалар ёзиб (зарарлашга 
қўйилган вақт, мум парвонаси қуртлари ва бракон сони) 


85 
сўкчакларга қўйилади. Бу материал лаборатория журналига ҳам 
қайд этилади. 4 кун давомида қуртларга қўйилган бракон 
тухумларидан уларнинг личинкалари ривожланади. Шундан сўнг 
бу 
баллонлардаги 
(зарарлашга 
қўйилган) 
бракон 
бошқа 
баллонларга кўчирилиб, қайта фойдаланилади. Зарарланган қуртли 
баллонлар 
эса 
қайтадан 
сўкчакларга 
қўйилади. 
Қуртлар 
зарарланганидан кейин 8 кун ўтгач вояга етган браконлар учиб 
чиқа бошлайди. Шундан сўнг баллонлар олиниб, улардаги бракон 
йиғилади. 
Дон куясини кўпайтириш 
Дон куяси тухумларида трихограмма кўпайтирилади. Бунинг 
учун арпа донидан фойдаланилади. Биофабрика қошидаги дон 
омборида кўплаб дон заҳираси сақланади. Дон зараркунандаларини 
йўқотиш учун омбор вақти-вақти билан фумигация қилинади. 
Иш циклига киритиш олдидан ҳар бир линияга олинган 1300 кг 
дон ғалвирларда ювилади, қуритилади ва автоклавда 1,5 атм.босим 
остида 30-40 минут давомида термик усулда ёки 90-95
0
С қайноқ 
сувга донни 40-60 секундга чўктириб, хўл термик усулда 
стерилланади. 
Дастлаб 
дон 
моғорлашининг 
олдини 
олиш 
мақсадида ҳар 10 л сувга 1 г дан калий перманганат қўшилади. Бу 
усулда зарарсизлантирилган дон кюветаларга 4 см дан ошмаган 
қалинликда 1-2 кун – дон намлиги 15-16% га тушгунга қадар – 
сақланади. Бу усулнинг устунлиги шундаки, сувда чўктирилган дон 
юмшаши туфайли ситотрога қуртлари доннинг ичига кириши учун 
қулайроқ шароит яратилади.
Юқумсизлантирилган 
16% 
намликдаги 
дон 
ситотрога 
тухумлари билан зарарлаш цехига ташилиб, ҳар бир кюветага 10 
килограммдан жойланади. Доннинг қалинлиги 40 мм дан 
ошмаслиги шарт. 
Зарарлаш учун ситотроганинг янги қўйилган ёки кўпи билан 
етти кунгача сақланган тухумлари ишлатилади. Ҳар 1 кг донга 1 г 
тухум олинади. Тухумлар дастлаб термостатда 25
0
С ҳароратда 
тутилади, биринчи қуртлар пайдо бўла бошлаганда улар донга 
кўчирилади, кювета устидаги донга бир текис сочилади ёки икки-
учта 
қоғоз 
бўлакчаларига 
жойлаб 
кюветаларга 
қўйилади. 
Тухумлардан қуртлар чиққандан кейин (4-6 кун ўтгач) дон ҳар беш 
кунда бир марта (ҳар бир кюветага 300 мл ҳисобида сув сарфлаб) 


86 
намлаб турилади. Бунда намлик доимо 16% бўлиши кўзда 
тутилади. Цех ичида 23-24
0
С ҳарорат, 80-85% ҳаво намлиги 
автоматик равишда бошқарилади. Шуни айтиш керакки, ҳаво 
намлиги ва ҳароратини талаб қилинган даражада сақлайдиган 
конденционерлар ҳам биофабрика комплектига киради. Ўзбекистон 
шароитларида ёз мавсумида ҳароратни пасайтирадиган “Боку-
1500” 
ёки 
“Боку-2500” 
типидаги 
ёки 
“Roison” 
конденционерларидан фойдаланилади. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling