Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Ғўза тунлами тухумига қарши трихограммани қўллаш


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   77
Ғўза тунлами тухумига қарши трихограммани қўллаш
Ғўза майдонларида ғўза тунлами тухумларини йўқотишда 
трихограммани гектарига 1,75 г ҳисобида уч карра чиқариш, яъни 
зараркунанда тухум қўя бошлаганда гектарига 0,5 г, иккинчи марта 
– биринчисидан уч-беш кун оралатиб гектарига 0,75 граммдан ва 
учинчи марта иккинчи чиқаришдан кейин уч-беш кун ўтгач 
гектарига 0,5 граммдан тарқатиш тавсия этилади (Алимухаммедов 
ва б., 1990) (ҳозирги кунда Республикамиз ишлаб чиқаришида ғўза 
тунлами тухумларига қарши ўрнатиган муддатларда ҳар бир 
тарқатишда 1 г дан, жами 3 г трихограмма тарқатилади). Бошқа 
тадқиқотчиларнинг (Хамраев, Фарук Абдуль Кави, 1977; Рашидов, 
1985; Хамраев, 1992) кўп йиллик маълумотларига қараганда, 
трихограммани уч кун оралатиб, ғўза тунлами тухумларига қарши 
тарқатиш юқорироқ (55,5-60,0% ) самара беради.


117 
Ғўза майдонларига тушадиган ғўза тунлами тухумларини 
йўқотишда трихограммани неча марта ва қандай нормада чиқариш 
бўйича мавжуд бўлган тавсияларга амал қилинишига қарамай, 
территорияси, иқтисодий ва иқлим шароитлари жиҳатидан яқин 
турадиган ҳамма хўжаликларда ҳам яхши самарага эришилмайди. 
Тадқиқотлар кўрсатишича, трихограмманинг керакли даражада 
самара бериши унинг турига ҳамда тур ичидаги формалари, 
биоматериал сифати ва бошқаларгагина эмас, балки ғўзани 
суғориш муддатларига ҳам бевосита боғлиқдир.
Яъни ғўза тунламига қарши мавсумий колонизация усули 
асосида 
кураш 
олиб 
боришда 
трихограмма 
қўллашнинг 
самарадорлиги суғориш муддатларига қараб анча ўзгаради. 
Ўсимликларнинг шох-шаббаларида ва умуман ғўза далаларида 
ҳарорат ва ҳаво намлиги фарқланиши бунинг асосий сабабидир. 
Ғўзани суғоришдан бир сутка олдин ёки суғоришдан кейин 
тезда 
тухумхўр 
қўлланилганда, 
трихограмма 
зараркунанда 
тухумларини самарали зарарлайди, чунки бу пайтда ғўза 
далаларида ҳарорат бир мунча пасаяди ва ҳаво намлиги анча 
ортади, бу эса трихограмма ривожланиши ва кўпайиши учун қулай 
шароит яратади. Бундай шароитларда унинг ҳаёт фаолияти ҳамда 
зараркунанда тухумларини қириш ва зарарлаш фаоллиги кучаяди. 
Чанқатилган экинзорларда бошқача манзара кўзга ташланади, 
бунда трихограмма қўллаш самарадорлиги анча пасаяди. Бундай 
ҳолларда паразит чиқариш нормасини 25% га ошириш зарур. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling