Microsoft Word биологик ҳимоя қилиш кулланма 2015


Бурчаксимон микромус – Micromus angulatus


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/77
Sana26.01.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1126346
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   77
Бурчаксимон микромус – Micromus angulatus. (Neuroptera 
туркуми, Hemerobiidae оиласи). Истиқболли афидофаг. Катта 
ёшдаги зотлари оч-жигарранг тусда, қанотлари ёйилганда ораси 20 
мм гача, тинч ҳолатда қанотлари томсимон йиғилади. Урғочилари 
тухумларини поясиз қўяди. Потенциал жинсий серпуштлиги битта 
урғочига 2000 донагача тўғри келади. Личинкалари пайдо бўлганда 
оч-сариқ рангда, сўнгра қораяди. 
Имаголари ҳам личинкалар каби йиртқичлик қилади. Личинка 
ривожланиш даврида 80-100 та ўсимлик битини йўқотади. 
Имаголари зоофагликдан ташқари ўсимлик чанги ва гул шираси 
билан озиқланади. Микромус кенг ҳарорат диапазони – 15-35
0
С 
(оптимум 18-25
0
С) ва 70-90% ҳаво нисбий намлигида ривожланиш 
имкониятига 
эга. 
Микромуснинг 
(олтинкўзга 
нисбатан) 
афзалликларига иссиқхоналарда мустақил кўпайиш қобилияти 
мавжудлиги ва амалий жиҳатдан каннибализм бутунлай йўқлигини 
кўрсатиш мумкин. Йиртқич личинкалари 10-15 м радиусда фаол 
миграция қилиши мумкин.
Микромусни қўллаш. Ўсимлик битларига қарши курашда 1 
ва 2-ёшдаги личинкалари ва тухумлари қўлланилади. 1-ёшдаги 
личинкаларни тарқатишда ўлжа билан нисбат 1:5, 2-ёшдаги 
личинкаларни тарқатишда 1:10 – 1:20, тухумларни тарқатишда 1:3 
бўлиши ва 5-7 кун оралатиб, такрорий тарқатишлар тавсия этилади. 
Хонқизи қўнғизлари – (Coleoptera туркуми, Coccinellidae 
оиласи). Ҳимояланган грунт шароитида хилма-хил ўсимликхўр 
ҳашарот ва каналарни йўқотишда жуда кўп сонли йиртқич 
қўнғизлардан фақат бир неча турлари қўлланилади. Cобиқ 
Иттифоқда иссиқхоналарда қўллаш учун чет элдан циклонеда, леис 
ва б. самарали турлари келтирилиб, иқлимлаштирилган.
Циклонеда – Cycloneda limbifer. Тропик, диапаузасиз тур. 
Имагосининг ўлчами 3-4 мм, ярқироқ қизил ёки олча рангли, орқа 
олди қора тусда. Урғочиларининг жинсий серпуштлиги – 900 
тухум. 
Имагосининг 
ўртача 
ҳаёт 
давомийлиги 
56 
кун. 


121 
Ривожланиши учун оптимал ҳарорат 24-28
0
С, ҳаво намлиги 70-80% 
ва 18 соатли ёруғлик кун. 
Қўнғизлари 
ва 
личинкалари 
йиртқичлик 
қилади. 
Иссиқхоналарда циклонеда полиз, шафтоли ва дуккак битларини 
йўқотиш учун қўлланилади. 2-3-ёшдаги личинкалари йиртқич: 
ўлжа нисбати 1:5 – 1:25 бўлганда, ўсимлик ва зараркунанда сонига 
боғлик ҳолда, ўсимликларга тарқатилади. Агарда ҳимояланидиган 
ўсимлик бодринг бўлса, унда тарқатишни такрорлаш зарур.

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling