Microsoft Word biznes rezhalashtirish


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/103
Sana19.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1621482
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   103
Bog'liq
biznes - rezhalashtirish (2)

Пулнинг ҳозирги қиймати келажакда келиб тушадиган пул маблағларининг 
белгиланган фоиз ставкасини ("дисконт ставкаси") ҳисобга олган ҳолда ҳозирги 
даврга келтирилган миқдорини ифодалайди. Опулнинг ҳозирги қийматини аниқлаш 
бу қийматнинг дисконтллашуви билан боғлиқ бўлиб, пул маблағларининг 
белгиланган якуний ҳажмида ўсишга тескари операцияни ифодалайди. Бу ҳолда 
фоиз (дисконт) миқдори пул маблағларининг якуний миқдоридан (келажакдаги 
қийматдан) чиқариб ташланади. 
Бундай ҳолат бугунги кунда маълум бир вақт ўтгандан сўнг олдиндан 
белгилан суммани олиш учун қанча маблағ инвестиция қилиш кераклигини аниқлаш 
зарур бўлган ҳолларда вужудга келади. 
Пул маблағларини инвестициялаш билан боғлиқ молиявий-иқтисодий ҳисоб-


китобларни амалга оширишда қийматнинг ўсиш ва дисконтлашув жараёнлари оддий 
ҳамда мураккаб фоизлар бўйича амалга оширилиши мумкин. Оддий фоизлар одатда 
қисқа муддатли инвестицияларда, мураккаб фоизлар эса узоқ муддатли 
инвестицияларда қўлланади. 
Оддий фоиз деб пул маблағларини инвестициялаш шартлари билан 
белгиланган тўлов даври (чорак, ой ва ҳоказо) якунида қўйилманинг бошланғич 
(ҳозирги) қийматига ҳисобланувчи суммани англатади. 
+ўйилманинг ўсиш жараёнида оддий фоиз суммасини ҳисоблашда қуйидаги 
формуладан фойдаланилади: 
J қ P × n × i, 
бу ерда 
J – инвестициялашнинг белгиланган даври учун фоиз суммаси; 
Р – бошланғич қўйилма (инвестиция) суммаси; 
n – инвестициялаш муддати (ҳар бир фоиз тўлови амалга оширилувчи даврлар 
сони); 
i - фоиз ставкаси (ўнли каср билан ифодаланади). 
Мисол: қуйидаги шартларга кўра бир йил учун оддий фоиз ставкасини 
аниқлаш керак бўлсин: бошланғич қўйилма миқдори -1000 сўм; ҳар чорак тўланувчи 
фоиз ставкаси - 20%. Ушбу кўрсаткичларни формулага қўйиб, қуйидагига эга 
бўламиз. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling