Microsoft Word biznes rezhalashtirish


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/103
Sana19.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1621482
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   103
Bog'liq
biznes - rezhalashtirish (2)

 
П
i
 қ D

× T
i
бу ерда 
П
i
– инфляция мукофоти миқдори; 
D
p
– инвестициялар бўйича реал ўртача бозор даромади даражаси. 
Мос равишда инвестиция бўйича умумий даромад миқдори (D
n
) қуйидагига 
тенг бўлади: 
D
n
қD
p
+ П
i

Шуни қайд этиш керакки, инфляция суратларини башорат қилиш жуда қийин 
ва кўп меҳнат талаб қилувчи жараёндир. Бундан ташқари, инфляция суратлари 
айрим пайтларда башорат қилиш қийин бўлган субъектив омиллар таъсирига 
учрайди. Шу сабабли инвестиция амалиётида инфляция омилини ҳисобга олишнинг 


янада соддароқ усулидан фойдаланиш мумкин. 
Шу мақсадда инвестиция маблағлари қиймати ёки уларни қайтариш қиймати 
миллий валютадан эркин конвертацияланувчи валюталардан бирига қайта 
ҳисобланади.
Бунда усул мамлакат ичида ҳисобкитоблардан инфляция омилини умуман 
чиқариб ташлашга имкон беради. 
12.3. Бизнес-режани амалга ошириш учун инвестициялар самарадорлигини 
баҳолаш кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш услубияти 
Инвестициялар самарадорлигини баҳолаш инвестицион қарорлар қабул қилиш 
жараёнидаги масъулияти энг юқори бўлган босқичлардан биридир. 
Компаниянинг ривожланиш суръати ва киритилган капитални қайтариш 
муддатлари баҳолашнинг қанчалик объектив ва ҳар томонлама амалга 
оширилганлигига боғлиқ бўлади. Буни кўп жиҳатдан баҳолашнинг замонавий 
усуллардан фойдаланиш белгилаб беради.
Шуни айтиб ўтиш керакки, ҳозирги пайтда мамлакатимизда капитал 
қўйилмалар самарадорлигини баҳолаш усулларини унчалик сипо деб ҳисоблаш 
тўғри эмас. Бу мақсадда қўлланувчи иккала кўрсаткич самарадорлик коэффициенти 
(ўртача йиллик фойда миқдорининг капитал қўйилмалар ҳажмига нисбати) ва ўзини 
қоплаш муддати (унга тескари кўрсаткич) бир қатор жиддий камчиликларга эга 
бўлиб, улар реал инвестициялар самарадорлигини баҳолашда объектив маълумот 
олишга имкон бермайди. 
Бу камчиликлар нималардан иборат? Улардан бири санаб ўтилган 
кўрсаткичларнинг ҳар биттасини ҳисоб-китоб қилишда вақт омили ҳисобга 
олинмаслигидадир – на фойда ва на инвестиция маблағлари ҳажми ҳақиқий 
қийматга келтирилмайди. Демак, ҳисоб-китоб жараёнида олдиндан солиштириб 
бўлмайдиган кўрсаткичлар – инвестициялар суммаси ҳозирги қийматда ва фойда 
суммаси келажакдаги қийматда берилади. Яна бир камчилика кўра инвестиция 
қилинган капитални қайтариш кўрсаткичи сифатида фақат фойда қабул қилинган. 
Бироқ амалда инвестициялар соф фойда ва амортизация ажратмалари кўринишида 
ҳам қайтариб берилади. Демак, инвестициялар самарадорлигини фақат фойда 
асосида баҳолаш ҳисоб-китоб натижаларини жуда ўзгартириб юборади. Ва ниҳоят, 
учинчи камчилик шундан иборатки, кўриб чиқилаётган кўрсаткичлар инвестиция 
лойиҳаси тўғрисида фақат бир томонлама баҳо олишга имкон беради, чунки 
уларнинг иккаласи ҳам бир хил бошланғич маълумотлардан фойдаланишга 
асосланади. 
Реал инвестициялар самарадорлигини баҳолашда хорижда амал қилувчи, 
сўнгги пайтларда Ўзбекистонда ҳам қўллана бошлаган асосий тамойил ва услубий 
ёндашувларни кўриб чиқамиз. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling