Microsoft Word biznes rezhalashtirish
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes - rezhalashtirish
Нарх тадқиқотлари нархнинг энг кам харажатлар билан энг кўп фойда олиш
имкониятини берувчи даражаси ва унга мослигини аниқлашга қаратилади. Нарх сиёсатининг моҳияти фирма товарларига шундай нарх ўрнатиш ва бозордаги ҳолатдан келиб чиққан ҳолда алмаштиришдан иборатки, бунда белгиланган бозор улушига эга бўлиш, белгиланган фойда ҳажмини таъминлаш ҳамда бошқа стратегик ва оператив вазифаларни бажариш таъминланиши лозим. Айниқса ташқи бозор учун нарх белгилашда эҳтиёт бўлиш керак. Нарх сиёсатини ишлаб чиқишда қуйидагиларни белгилашга таяниш лозим: ♦ фирма фаолият кўрсатувчи ҳар бир бозорда рақобат кураши воситалари ичида нарх қандай ўринга эга; ♦ фирма нарх бўйича етакчиликни ўз қўлида сақлаб қола оладими ёки бошқа етакчи ортидан борадими, «нарх уруши»га дош бера оладими; ♦ янги товарларга нисбатан нарх сиёсати қандай бўлиши лозим. Корхонанинг нарх сиёсати товарлар нархини бозорлар ва уларнинг товар ҳаётийлик даврига мос равишда ўзгариши, рақобатчиларнинг ҳатти-ҳаракатларидан келиб чиққан ҳолда белгилайди. Маркетинг амалиётида одатда нарх сиёсатининг беш тури қўлланади: ♦ «нарх бўйича етакчи» — бозорда катта улушга эга ва йирик монополист фирмалар учун характерли. ♦ «етакчи ортидан бориш» — йирик фирмалар сиёсатини қабул қилувчи кичик фирмалар учун сиёсати. ♦ «ҳужум қилиш» —маҳсулот таннархини кескин камайтириш ёки янги технологияларни жорий қилиш ҳисобигабозорда етакчи ўринларни эгаллаш мақсадида амалга оширилувчи сиёсат. ♦ «қаймоғини олиш» — бозорга янги товар киритишда фойдаланилувчи сиёсат. ♦ «жорий қилиш» — техник жиҳатдан ҳеч қандай янгиликка эга бўлмаган товарни киритиш сиёсати, товарни дастлаб жуда паст нархда сотиш ва аста- секинлик билан нархни кўтариб бориш йўли билан амалга оширилади. Нарх сиёсатида чегирмалар муҳим роль ўйнайди. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling