Microsoft Word biznes rezhalashtirish
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes - rezhalashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таҳлилий функция
- Ишлаб чиқариш функцияси
- Сотув функциясига
Замонавий маркетинг бу корхонанинг юқори фойда олиш мақсадида харидорларнинг реал сўровлари ва бозорни комплекс ўрганиш асосида хизмат кўрсатиш, товар ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини ташкил этиш тизимидир. Айтиш мумкинки, бизнес-режанинг барча юўлимларини шакллантириш маркетингнинг улкан салоҳиятидан тўлиқ ва кенг миқёсда фойдаланган ҳолда маркетинг тадқиқотларини амалга оширишга асосланади. Маркетингда асосийси икки ёқлама ва бир-бирини тўлдирувчи ёндашувдир. Бир томондан корхонанинг бутун фаолияти, айниқса, унинг маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш дастурини яратиш, фан-техника тадқиқотлари, капитал қайилмалар ва бошқалар бозор ва ундаги ўзгаришларни чуқур билишга асосланса, иккинчи томондан бозорга ва мавжуд талабга фаол таъсир кўрсатиш, яъни эҳтиёжлар ва истеъмолчлик афзалликларини шакллантириш туради. Бундан маркетингнинг асосий тамойили ишлаб чиқаришнинг якуний натижалари истеъмолчилар талаб ва таклифларига йўналтирилиши келиб чиқади. Ушбу комплекс вазифани бажариш учун маркетинг таҳлилий, ишлаб чиқариш ва сотув функцияларини бажариши лозим. Таҳлилий функция асосан истеъмолчилар ва рақобатдошларни, шунингдек, товар ҳаркатланиши ва сотув характери, нарх ҳосил бўлиш тизими ва рекламани ўрганишга бориб тақалади. Шу билан бирга корхонанинг чики муҳити, унинг ишлаб чиқариш имкониятлари, рақобатбардошлиги ва ҳоказолар ҳам таҳлил қилинади. Ишлаб чиқариш функцияси доирасида қуйидаги функциялар бажарилади: ♦ янги товарлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш; ♦ янада мукаммал технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш; ♦ ишлаб чиқаришни моддий-техника ресурслари билан таъминлаш; ♦ маҳсулот сифати ва унинг рақобатбардошлигини баҳолаш. Сотув функциясига қуйидагилар киради: ♦ товарни ҳаракатлантириш тизимини ташкил этиш; ♦ сервисни ташкил қилиш; ♦ талабни шакллантириш ва сотувни рағбатлантириш тизимин ташкил этиш; ♦ мақсадли йўналтирилган товар сиёсатини амалга ошириш; ♦ нарх сиёсатини юргазиш. Маркетингда бошқарув ва назорат функцияси ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, у қуйидагиларни назарда тутади: ♦ корхонада стратегик ва оператив режалаштиришни амалга ошириш; ♦ жамоани бошқаришнинг ахборот таъминоти; ♦ корхонада коммуникация тизимини ташкил қилиш; ♦ маркетинг назоратини ташкил қилиш (тескари алоқа, вазият таҳлили). Маркетингнинг бу ва бошқа функциялари унинг асосий вазифаси – тадбиркорлик муҳити динамикасини кузатиш, яъни атроф-муҳитнинг режалаштириш характери ва тенденциялари бизнесни юритишга ижобий таъсир кўрсатиши ёки унинг олдига тўсиқлар қўйишини кузатишни таъминлаши лозим. Тадбиркорлик муҳитини таҳлил қилиш ва баҳолашда аввало қуйидаги омиллар ҳисобга олиниши лозим: 1) иқтисодий реаллик – ички миллий маҳсулот, дисперсион ёндашув, яъни айни пайтда эришилган турмуш даражаси; 2) ижтимоий омиллар – аҳоли таркиби, қадриятлар, рақобат, тенденциялар; 3) техник ривожланиш даражаси – техник тараққиёт, бозорнинг техник тараққиётни сезувчанлиги; 4) ҳуқуқий-норматив муҳит – қонунчилик, норматив ҳужжатлар. Агар тадбиркорлик муҳити корхонага танланган бизнес соҳасида муваффақиятли фаолият кўрсатишга имкон берса, маркетинг хизматининг фаолияти у ишлаши лозим бўлган товар бозорига қаратилиши лозим. Бунда корхонанинг бозорга чиқишида уч вариант мавжуд: қўшилиш, илгари мавжуд бўлганни сақлаб қолиш ва камайиш. У ёки бу йўналишни танлаш кўплаб масалаларни бажаришга, биринчи навбатда корхонанинг юқори сифатли рақобатбардош маҳсулот чиқариш имкониятларига боғлиқ бўлади. Бироқ бунгача бошқа масалани ҳал қилиб олиш керак: корхона у чиқараётган ёки мўлжаллаётган маҳсулотга талаб қандай вужудга келиши, унинг нарх ўзгариши қанчалик мослашуви ва бу мослашувчанликнинг якуний натижа фойда(даромад)га қанчалик таъсир кўрсатишини билиши лозим. Умуман олганда бизнес стратегиясида маркетингнинг моҳияти тўртта «P» – маҳсулот (product), ҳаракатлантириш (promotion), жой (place) ва нархни (price) бажаришга бориб тақалади ва ҳозирги кунда иқтисодий назарияда «маркетинг формуласи» деб номланади. Ушбу формуланинг моҳияти шундаки, маҳсулот (товар) таклифи, нарх белгиланиши, жой танланиши ва сотувни рағбатлантириш маркетингнинг моҳиятини акс эттирувчи ягона жараён сифтаида кўриб чиқилади. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling