Ўқув йили битирувчиларининг якуний бандлиги натижалари ва 2021/2022 ўқув йили битирувчиларини ишга тақсимлаш ва жойлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
Download 1.14 Mb.
|
Bitiruvchi hisobot (6)...............
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2020/2021 ўқув йили битирувчиларининг якуний бандлиги натижалари ва 2021/2022 ўқув йили битирувчиларини ишга тақсимлаш ва жойлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ
БУХОРО МУҲАНДИСЛИК – ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ «МАРКЕТИНГ ВА ТАЛАБАЛАР АМАЛИЁТИ» БЎЛИМИНИНГ 2021/2022 ўқув йилида Республика иқтисодиётининг битирувчи мутахассисларга бўлган эҳтиёжи, буюртмачилар билан алоқалар тўғрисида Ҳ И С О Б О Т И 2020/2021 ўқув йили битирувчиларининг якуний бандлиги натижалари ва 2021/2022 ўқув йили битирувчиларини ишга тақсимлаш ва жойлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 yil 4 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 19-сонли баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида талабалар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича 27.03.2022 йилда №-1/1683-6 сонли “Йўл харитаси” ҳамда “Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2022 йил 17 мартдаги №105-сонли ва институт ректорининг 2022 йил 26 мартдаги №120-У-сонли буйруқлари асосида талаба ҳамда битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кейинги йилларда барча соҳалар қатори институтда ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлар, энг аввало замон талабларига мос малакали кадрларни тайёрлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада рақобатбардош мутахассисларни етказиб бериш, бу орқали иқтисодий тараққиёт ва ижтимоий фаровонликни таъминлашга йўналтирилган. 2020/2021 ўқув йилида институт битирувчиларини якуний бандлик (ишга жойлашиш) мониторингини ўтказиш тўғрисида институт ректорнинг 2021 йил 16 октабрдаги №575-У–сонли буйруғи асосида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан ташкилий ишлар олиб борилди. Ишга тақсимланган жойларда ишга жойлашганлигини инвентаризациядан ўтказиш борасида мунтазам равишда корхоналар билан ҳамкорликда иш олиб борилди ва таҳлил қилиниб, мониторинг натижалари тўғрисидаги ҳисобот институт ректорининг 2021 йил 29 октябрдаги №84-02/2712-сонли хатига асосан ОЎМТВ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат килиш Давлат инспекцияси ҳамда Бухоро вилояти хокимлигига тақдим этилди. 2020-2021 ўқув йилида жами 1747 та, шундан, 21 та бакалавриат таълим йўналишларида 1600 нафар (356 та грант 1244 та тўлов шартнома асосида) ва 13 та магистратура мутахассисликлари бўйича 147 нафар (101 та грант, 46 та тўлов шартнома асосида) талаба ўқишни тамомлаган. Шу билан бирга, 1747 нафар битирувчилардан 1719 нафари ишга жойлашган, бакалавриатдан 649 нафари саноат корхоналари (“Баҳор иттифоқи уюшмаси”, "Газли магистрал газ қувурлари бошқармаси" АЖ, "DELUXE FABRIC" МЧЖ, “DELTA RUMINO” МЧЖ, “Artel” компанияси, Uzbekistan GTL МЧЖ, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ, "Bukhara cotton textil cluster" МЧЖ, “Газлинефтгазқазибчиқариш” МЧЖ, Навоий тоғ-кон металлургия комбинати, Навоий азот АЖ, Муборак газни қайта ишлаш заводи, "PARVOZ XUMO RAVNAQ TRANS“ МЧЖ, ООО “ЛУКОЙЛ” Узбекистан Оперейтинг Компанияси (“Қандим” газ ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш) мажмуаси ва бошқалар)да, 76 нафар халқ таьлими тизимида, 26 нафар техникумларда, 15 нафари олий таълим ва фан соҳасида, 103 нафар қурилиш ва транспорт соҳасида, 20 нафар иқтисодиёт тармоқларида, 193 нафар жамоат ва сервис хизмат кўрсатиш соҳасида, 84 нафар давлат бошқарув ва жамият соҳасида, 114 нафар тадбиркорлик ва хусусий секторларда фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 113 нафари магистратурада ўқишини давом эттирмоқда, 84 нафари декрет ва бола парвариш таътилида, 1 нафар ҳарбий хизмат сафарига, 5 нафар Республикадан чиқиб кетган ҳамда 1 нафар касаллиги туфайли ишламайди. Магистратура мутахасисслигига бўйича 147 нафар битирувчидан. 133 нафар иш билан таъминланган. Шулардан, 19 нафари олий таьлим тизимида, 5 нафари техникумларда, 25 нафари халқ таьлими тизимида, 43 нафари саноат соҳасида, 4 нафари қурилиш ва транспорт соҳасида, 9 нафари бола парваришида. 1 нафар Республикадан чиқиб кетган. 3 нафари айрим сабабларга кўра талабалар сафидан четлаштирилган. 1 нафар вафот этган. Бундан ташқари Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг argos.uz сайтидаги маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда битирувчиларнинг иш жойлари лавозимлари ўзгариши уларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз мутахассисликлари бўйича иш олиб борилаётганлиги таҳлил қилиниб, ахборот тизимига киритилиб борилмоқда ҳамда иш берувчилар томонидан баҳоланганликлари натижалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан назорат килиниб, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириш миллий рейтинг тизимини янада такомиллаштиришда алоҳида эътибор берилмоқда. Шу билан бирга 2020/2021 ўқув йили битирувчиларини якуний бандлиги борасида республика ва вилоятдаги иш берувчи корхона раҳбарлари томонидан сўровнома ўтказилганлиги таҳлил қилиниб, барча меьёрий ҳужжатлар ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди ва ижобий баҳо берилди. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling