Microsoft Word bolalarni dizenteriyadan asrang ziyouz com doc


Download 123.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana17.06.2023
Hajmi123.79 Kb.
#1536183
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
A.Zokirxo\'jayev. Bolalarni dizenteriyadan asrang



Болаларни дизентерия ва сальмонеллёздан асранг 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
1
ЎзССР СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МИНИСТРЛПГИ 
РЕСПУБЛИКА САНИТАРИЯ МАОРИФИ УЙИ 
 
ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТИ 
МАРКАЗИИ КОМИТЕТИ 
 
 
А. З. ЗОКИРХУЖАЕВ 
 
 
БОЛАЛАРНИ ДИЗЕНТЕРИЯ 
ВА САЛЬМОНЕЛЛЁЗДАН 
АСРАНГ 
 
 
ТОШКЕНТ
ЎзССР 
«МЕДИЦИНА» 
1984 
 
 
ДИЗЕНТЕРИЯ 
Дизентерия катталарда ҳам, болаларда ҳам учрайдиган юқумли касаллик бўлиб, уни 
дизентерия группасига кирувчи биологик жиҳатдан бир-бирига жуда яқин қатор микроблар 
келтириб чиқаради. Бу касаллик зарарланган овқат ёки сув билан организмга дизентерия 
микроблари тушиб қолиши туфайли пайдо бўлади. Одам организми кўп асрлар мобайнида 
юқумли касалликлардан, жумладан дизентериядан ҳимояланиш механизмини такомиллаштириб 
келди. Ўз навбатида тажовузкор микроблар бемор организмида ва ташқи муҳит шароитида 
яшашга мослашиб олди. Анашу процесс натижасида ҳозир қатор янги хусусиятлари билан 
фарқланувчи дизентерия микроблари борган сари кўп учраб турибди. Бу хусусиятларнинг энғ 
асосийси – уларнинг антибиотик ва сульфаниламид препаратларга ҳамда ташқи муҳитга 
чидамлилигидир. 
Дизентерия таёқчалари ичакларда кўпайгандан кейин киши ахлати билан ташқарига 
ажралади. Улар айниқса ифлос нам чойшабларда, тупроқда, маҳсулотларда узоқ вақтгача 
сақланади. Қайнатилганда, қуёш нури ва дезинфекцияловчи воситалар таъсирида тезда ҳалок 
бўлади. 
Бемор ёки бактерия ташувчи одамлар касаллик манбаи ҳисобланади, уларнинг ахлатида 
дизентерия микроблари бўлади. Улар озиқ-овқат маҳсулотларини, сувни, буюмларни ва 
қўлларни зарарлаши мумкин. Ифлос қўл билан сувга ёки овқатга тегилса, ана шу сувни ичган 
ёки овқатни еган одамга дизентерия юқиб қолади, шунинг учун бу касалликни кўпинча «ифлос 
қўл касаллиги» деб аташади. 
Агар бемор ёки бактерия ташувчи озода бўлмаса, дизентерия қўзғатувчилари унинг ифлос 
қўлларидан озиқ-овқат маҳсулотларига – нон, мевалар, сут ва бошқаларга осонгина ўтиб, у ерда 
кўпаяди. Сут бу микробларнинг кўпайиши учун айниқса қулай муҳитдир. Сутдаги битта 


Болаларни дизентерия ва сальмонеллёздан асранг 

Download 123.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling