Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма


I БОБ  БОШҚАРУВ ТАРТИБИГА ҚАРШИ КОРРУПЦИЯГА ОИД


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/30
Sana08.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1250708
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull

I БОБ 
БОШҚАРУВ ТАРТИБИГА ҚАРШИ КОРРУПЦИЯГА ОИД 
ЖИНОЯТЛАРНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ 
Бошқарув тартибига қарши жиноятларнинг замонавий тушунча-
си шакллангунга қадар бир қанча қарашлар, нуқтаи назарлар мавжуд 
бўлган. Бу давлатнинг ривожланиши, бошқарув тизимининг такомил-
лашиши, янги мулкий муносабатларнинг шаклланиши жиноят 
қонунчилигининг ўзгаришига олиб келганлиги билан боғлиқ бўлиб, 
албатта, жиноят ҳуқуқи назариясида ўз аксини топди. Бундай ўзга-
рувчанлик собиқ Иттифоқ ва ундан олдинги даврда бошқарув 
тизимининг ўзига хос хусусиятлари ва мустақилликка эришилгани-
дан кейинги вақтда давлат бошқаруви соҳасида амалга оширилган 
изчил ислоҳотлар ва мулкий муносабатлардаги ўзгаришлар, шунинг-
дек бундай муносабатларга асосланган ҳуқуқий ҳужжатларнинг 
мазмуни билан белгиланади. 
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги давлат бошқарув 
тизимини ислоҳ қилиш ва уни демократлаштириш имкониятларига 
кенг йўл очиб берди. Дарҳақиқат, бу соҳадаги ислоҳотларни амалга 
оширишда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаган-
ларидек, «бошқарув соҳасини марказлаштиришни чеклаш, бу бора-
даги вазифаларнинг бир қисмини республика даражасидан вилоят, 
туман ва шаҳар миқёсига ўтказиш, Ўзбекистонда маҳаллий ўзини 
ўзи бошқаришнинг ноёб шакли бўлган маҳалла тизимини шакллан-
тириш масалаларига катта аҳамият қаратилди»
1

Бугунги кунда ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаб-
буслари билан ушбу соҳани янада ислоҳ қилиш, яъни давлат бошқаруви 
тизими ва давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривож-
лантириш, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат 
хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик назорати 
механизмларини амалда татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда
2

1
Каримов И. А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва 
фуқаролик жамиятини шакллантириш – мамлакатимиз тараққиётининг асосий 
мезонидир. Т. 19. – Т., 2011. – Б. 37. 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 
«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон фармони // Халқ сўзи, – 2017. – № 28/6722. 


7
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бугунги кунда мамлакатимизда 
бошқарув соҳасини демократлаштиришга қаратилган ислоҳотларга 
салбий таъсир этувчи омиллар ҳам йўқ эмас. Шундай омилларнинг 
асосийларидан бири бу бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид 
жиноятлар ҳисобланади. 
Бошқарув тартиби деганда, Ўзбекистон Республикаси Консти-
туцияси, бошқа қонун ва қонуности ҳужжатлари билан тартибга 
солинадиган давлат ҳокимиятининг бошқарув фаолиятидир. Бошқарув 
фаолиятини тартибга солувчи қонун ва қонуности ҳужжатларида бе-
восита бошқарув фаолиятини амалга оширувчи шахслар билан 
бирга, бошқарув тартибига риоя этиши лозим бўлган ҳар қандай 
шахсларнинг ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилади. Шун-
дан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш мумкинки, бошқарув тартибига 
қарши коррупцияга оид жиноятлар: биринчидан, бошқарув фаолияти-
ни амалга оширувчи шахсларнинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан 
шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб 
моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда 
фойдаланиши, иккинчидан, ҳар қандай шахслар томонидан бундай 
нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш орқали содир этилади. 
Бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид жиноятларнинг 
турдош объекти давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг нормал фаолияти-
ни амалга ошириш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар ҳамда шахс-
ларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларидир. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling