Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма


-§. Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/30
Sana08.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1250708
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30
Bog'liq
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull

 
2-§. Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш 
жиноятининг жиноят-ҳуқуқий тавсифи (ЖК 206-м.) 
 
Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш деган-
да, давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқаролар-
нинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўзига қонун 
билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракат-
ларни қасддан содир этиши натижасида фуқароларнинг ҳуқуқларига 
ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки 
жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён 
етказилиши тушунилиши лозим. 
Мазкур жиноятнинг бевосита объекти давлат органи, давлат 
иштирокидаги ташкилот, жамоат бирлашмаси, маҳаллий ўзини ўзи 
бошқариш органларининг нормал фаолият юритишини таъминлаш 
соҳасидаги ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Мансаб ваколати 
доирасидан четга чиқаётган мансабдор шахс қилмишининг хусусияти-
дан келиб чиққан ҳолда мазкур жиноятнинг қўшимча бевосита 
объекти шахснинг соғлиғи, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа қонуний 
ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий муносабат-
лар бўлиши мумкин. 
Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш 
жинояти объектив томондан давлат органи, давлат иштирокидаги 
ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор 
шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга 
чиқадиган ҳаракатларни содир этишида ифодаланади. Мансабдор 
шахснинг қонунда белгиланган ваколатлари доирасидан четга чиқа-
диган ҳаракатлар деганда, мансабдор шахс томонидан унга қонун-
лар, қонуности норматив ҳужжатлари ёки идоравий ҳужжатларда 
белгилаб қўйилган ваколатлари доирасига кирмайдиган ҳаракатлар-
нинг содир этилиши тушунилади. 
Мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ҳаракатлари ўзининг 
хусусиятига кўра турли шаклларда намоён бўлиши мумкин. Хусусан: 
1) мансабдор шахс хизмат қилаётган ташкилотнинг юқори 
турувчи мансабдор шахси ваколатларига кирувчи ҳаракатларни содир 


16 
этиш (масалан, вазирликда бўлим бошлиғи, фақат вазир ўринбосари 
имзолаши лозим бўлган ҳужжатни имзолаши); 
2) бошқа ташкилот мансабдор шахси ваколатларига кирувчи 
ҳаракатларни содир этиш (масалан, умумий фойдаланишдаги турар 
жой коменданти ўғирлик содир этган шахсни аниқлаш мақсадида 
хонадонларда тинтув ўтказиши, бундай ваколатга ҳуқуқни муҳофаза 
қилувчи органларнинг ходимлари эга бўлиши мумкин); 
3) коллегиал орган ваколатларига кирувчи ҳаракатларни содир 
этиш (масалан, қонунда суд таркибида қабул қилиниши лозим бўлган 
қарорни судьянинг бир ўзи қабул қилиши); 
4) тегишли шартлар мавжуд бўлмаган ҳолда қонун ёки бошқа 
норматив ҳужжатда рухсат этилган ҳаракатларни содир этиш (масалан, 
ички ишлар идоралари ходими қонунчиликда белгиланган қоидалар-
ни бузган ҳолда қурол қўллаши); 
5) ҳеч ким содир этиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳаракатларни 
содир этиш (масалан, бошлиқнинг ўз қўл остидаги шахсни дўппос-
лаши) ва бошқ. 
Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш жинояти 
моддий таркибли тузилишга эга бўлиб, мазкур жиноятнинг объектив 
томони зарурий белгиси жиноят натижасида фуқароларнинг ҳуқуқ-
лари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат 
ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён 
(«кўп миқдордаги зарар» ва «жиддий зиён» тушунчалари ҳақида ЖК 
205-моддаси таҳлилига қаранг) етказилиш кўринишидаги оқибат 
келиб чиқиши ҳисобланади ҳамда мазкур жиноят оқибат келиб 
чиққан вақтдан бошлаб тугалланган деб топилади. 
Ушбу жиноятни ҳуқуқий баҳолашда мансабдор шахснинг 
ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқишда ифодала-
нувчи ҳаракатлари ва келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғ-
ланишни аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Агарда бундай 
сабабий боғлиқлик мавжуд бўлмаса, қилмишни таҳлил этилаётган 
жиноят каби баҳолаб бўлмайди. 
Субъектив томондан мазкур жиноят айбнинг қасд шаклида 
ифодаланади. Жиноятнинг мотив ва мақсадлари турлича бўлиши 
мумкин (масалан, ўч олиш, амалпарастлик, ғаразгўйлик ва бошқ.). 
Бироқ жиноят мотиви ва мақсади жиноятни квалификация қилишга 
таъсир этмайди. 
Мазкур жиноятнинг субъекти 18 ёшга тўлган давлат органи, 
давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органининг мансабдор шахси бўлиши мумкин. 


17 
Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш: 
а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда; б) уюшган гуруҳ ман-
фаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 
206-моддаси иккинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалифи-
кация қилинади (жиноятнинг мазкур турларининг тушунчаси ҳақида 
ЖК 205-моддаси таҳлилига қаранг). 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling