Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/30
Sana08.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1250708
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30
Bog'liq
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull

Ғаразгўйлик нияти деганда, содир қилинган жиноятдан моддий 
ёки бошқача мулкий йўсиндаги фойда олиш ёхуд моддий харажат-
лардан қутулишга интилишда ифодаланган ният тушунилади. 
Бошқа ниятлар эса амалпарастлик, шуҳратпарастлик, ўч олиш, 
ҳақиқий ҳолатни бўрттириб кўрсатишга интилиш кабиларда намоён 
бўлади. 
Мансаб сохтакорлиги жиноятининг субъекти 18 ёшга тўлган 
мансабдор шахслар ҳисобланади. Мансабдор бўлмаган шахс томони-
дан расмий ҳужжатларга сохта маълумот ёки ёзувлар киритилган
улар қалбакилаштирилган, сохта ҳужжатлар тузилган ва тақдим 
1
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Жазоларни 
либераллаштириш тўғрисидаги қонунни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга 
нисбатан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 2004 йил 21 май 4-сонли 
қарори // Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари тўплами. 
Иккинчи жилд. – Т., 2007. – Б. 171
‒172. 


23 
этилган ҳолларда қилмиш Жиноят кодексининг 228-моддаси билан 
квалификация қилиниши лозим. 
Мансаб сохтакорлиги: а) такроран ёки хавфли рецидивист 
томонидан; б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган 
бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 209-моддаси иккинчи қисмининг 
тегишли бандлари билан квалификация қилинади. 
Мансаб сохтакорлиги такроран ёки хавфли рецидивист томони-
дан содир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодекси-
нинг 209-моддаси иккинчи қисми «а» банди билан квалификация 
қилинади. Бу ерда жиноятнинг такроран содир этилиши айбдор 
мансаб сохтакорлиги жиноятини содир этганидан сўнг, ушбу жинояти 
учун судланмасдан ва жавобгарликка тортиш муддати тугамасдан 
туриб (ЖК 64-м.), мустақил қасд билан ифодаланган ва аввал содир 
этган жиноятига жиноят таркибининг барча белгилари бўйича мос 
келувчи янги жиноят содир этишини англатади. 
Айбдор мансаб сохтакорлиги жинояти учун судлангандан кейин 
судланганлик муддати тугамай ёки олиб ташланмасдан (ЖК 78
‒79-м.) 
унга айнан ўхшаш жиноятни содир этиши хавфли рецидивист деб 
топишга асос бўлади. 
Қилмишни тегишлича, такроран ёки хавфли рецидивист томони-
дан содир этилган деб квалификация қилиш учун айбдор жиноят-
нинг бажарувчиси ёки бошқа турдаги иштирокчиси эканлиги аҳамият 
касб этмайди. 
Мансаб сохтакорлиги уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб 
содир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 
209-моддаси иккинчи қисми «б» банди билан квалификация қилина-
ди (жиноят мазкур турининг тушунчаси ҳақида ЖК 205-моддаси таҳли-
лига қаранг). 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling