Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/30
Sana08.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1250708
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
А К А Д Е М И Я
А. А. ОТАЖОНОВ 
БОШҚАРУВ ТАРТИБИГА ҚАРШИ 
КОРРУПЦИЯГА ОИД ЖИНОЯТЛАР 
УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
 
Ўқув қўлланма 
Тошкент – 2018 


Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
Таҳририят-ноширлик ҳайъатида маъқулланган 
Т а қ р и з ч и л а р :
юридик фанлар доктори, профессор Р. Кабулов; 
юридик фанлар доктори, доцент Д.М. Миразов 
 
 
О–86 
Отажонов А.А. 
Бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид жиноятлар 
учун жавобгарлик: Ўқув қўлланма. – Т.: Ўзбекистон Республикаси 
ИИВ Академияси, 2018. – 58 б. 
Ушбу ўқув қўлланмада бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид 
жиноятларнинг умумий ва жиноят-ҳуқуқий тавсифи, бу турдаги жиноятлар учун 
жавобгарлик асослари ҳамда мазкур жиноятларни ҳуқуқий баҳолаш масалалари 
таҳлил қилинган. 
Қўлланма ҳуқуқшунос олимлар ва амалиёт ходимлари, юридик таълим 
муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторант, изланувчиларига, тингловчи, 
курсант ва талабаларга мўлжалланган. 
 
67.99(5У)8873 
 
© Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018 


3
 
Коррупция ва уюшган жиноятчиликка 
қарши курашиш, шунингдек, ҳуқуқ-
бузарликларнинг олдини олиш масала-
ларини самарали ечиш устувор вазифа-
ларимиздан бири бўлиб қолади. 
Шавкат Мирзиёев 
 
 
СЎЗ БОШИ 
Бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг амалий 
фаолиятида бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид жиноятлар 
муаммоси долзарб аҳамият касб этади. Бу эса жиноят-ҳуқуқий 
мутахассисликка эга ҳуқуқшунослардан бошқарув тартибига қарши 
коррупцияга оид жиноятларни квалификация қилиш хусусиятларини 
яхши билиш, жиноят қонунчилигининг ушбу соҳадаги нормаларини 
тўғри шарҳлаш ва қўллай олишни талаб этади. 
Маълумки, коррупция жиноятлари орасида бошқарув тартибига 
қарши коррупцияга оид жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги 
юқори ҳисобланади. Ушбу жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги-
нинг юқорилиги мазкур жиноятлар давлат ва жамият бошқаруви 
нормал фаолиятини бузилишига, унинг обрўсини тушишига, фуқаро-
ларнинг ижтимоий адолатга бўлган ишончини сўнишига, уларнинг 
ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига олиб келиши билан изоҳланади. 
Айтиш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга 
қарши кураш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб 
келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 
14 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжат-
ларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун 
ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қонуни 
билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-(Пора 
бериш) ва 212-(Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) моддалари-
нинг матни янги таҳрирда қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси 
амалдаги Жиноят кодексининг пора бериш ва пора олиш-беришда 
воситачилик қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи нормалари 
сезиларли даражада такомиллаштирилди. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 
20 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжат-
ларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун 


4
ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қонуни 
билан Жиноят кодексининг 14 та моддасига ўзгартиш ва қўшимча-
лар киритилди, 3 та моддаси янги таҳрирда қабул қилинди. Кодекс-
даги 1 та модда чиқариб ташланди. 11 та моддадан иборат «Тадбир-
корлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, қонунга хилоф равишда 
аралашиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда хўжалик юритувчи 
субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қила-
диган бошқа жиноятлар» деб номланган XIII
1
боб билан тўлдирилди. 
Шу билан бирга, Жиноят кодекси Махсус қисмининг саккизинчи 
бўлими (Атамаларнинг ҳуқуқий маъноси)дан «Масъул мансабдор 
шахс» атамаси чиқариб ташланиб, «Мансабдор шахс» атамаси янги 
таҳрирда баён этилди ҳамда «Давлат иштирокидаги ташкилот» ва 
«Хизматчи» атамалари билан тўлдирилди. 
Жиноят кодексига киритилган мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар-
нинг аксарияти бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид жиноят-
ларга киритилган бўлиб, уни қуйидагиларда кўришимиз мумкин: 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling