Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/30
Sana08.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1250708
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
Bog'liq
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull

да тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан) билан 
квалификация қилинади. Бунда мансабдор шахс илгари содир этган 
пора бериш ёки пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятлари 
учун жавобгарликка тортиш ёки судланганлик муддати тугамаган 
ёхуд судланганлик муддати олиб ташланмаган бўлиши зарур. 
Мансабдор шахс томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз 
бараваридан беш юз бараваригача миқдордаги қийматга эга бўлган 
пора предмети олинса, айбдорнинг қилмиши кўп миқдорда пора 
олиш деб, Жиноят кодексининг 210-моддаси иккинчи қисми «б» 
банди билан квалификация қилинади. Мазкур белгидан келиб чиққан 
ҳолда, жиноятни тавсифлаш пора миқдорига боғлиқлигини эътибор-
га олган ҳолда, ҳар қандай пора предметининг қиймати товарлар-
нинг нархи, хизматларнинг ҳақи ёки тарифи асосида, улар бўлмаган-
да, экспертлар хулосаси асосида аниқланган бўлиши зарур. 
Агарда мансабдор шахс томонидан кўп миқдордаги пора бўлиб-
бўлиб олинган бўлса ва бу ҳаракатлар ягона давомли жиноятнинг 
бир қисми бўлса, содир этилган ҳаракатлар кўп миқдорда пора олиш 
деб баҳоланиши лозим.
Пора олиш тамагирлик йўли билан содир этилган бўлса, айб-
дорнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 210-моддаси иккинчи 
қисми «в» банди билан квалификация қилинади. 
Тамагирлик йўли билан пора олиш деганда, мансабдор шахс 
томонидан фуқаронинг қонуний манфаатларига зарар етказадиган 
хизматига доир ҳаракатларни содир этиш таҳдиди остида пора талаб 
қилиш ёки фуқарони унинг қонуний манфаатларига зарар келтиради-
ган оқибатларнинг олдини олиш учун пора беришга мажбур этади-
ган шароитга қасддан тушириш тушунилади (масалан, терговчи 
шахсни ҳаракат таркибида жиноят йўқлигини била туриб, ишни 
прокурорга айблов хулосаси билан юбориш билан қўрқитади, 
порани олгандан кейин эса, ишни қонуний асосларга кўра тугатади). 
Пора олиш бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан 
тил бириктириб содир этилган бўлса, айбдорларнинг ҳаракатлари 
Жиноят кодексининг 210-моддаси иккинчи қисми «г» банди билан 
квалификация қилинади.
Жиноятни содир этишда аввалдан, яъни жиноят бошлангунча 
келишиб олган икки ёки ундан ортиқ мансабдор шахс иштирок этган 
бўлса, пора олиш бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан 


30 
тил бириктирган ҳолда содир этилган ҳисобланади. Бу пора пред-
метини олувчи бир гуруҳ шахсларни фақат махсус субъектлар, яъни 
мансабдор шахслар ташкил қилиши лозимлигини билдиради. 
Келишув пора предметини олишдан олдин бўлсагина, олдиндан тил 
бириктириш деб топилади. Агарда пора олишда олдиндан тил 
бириктирилмаган бўлса, яъни бир мансабдор шахс бошқа мансабдор 
шахслар билан келишмаган ҳолда пора предметини олса ва кейин 
зарур ҳаракатлар содир этилишини таъминлаш учун бир қисмини 
бошқа мансабдор шахсга берса, бундай ҳолда қилмиш бир гуруҳ 
мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олиш 
белгисини ташкил этмайди. Бундай ҳолда жиноятлар мажмуи сифати-
да пора олганлиги ва пора берганлиги учун жавобгарлик белгиланади. 
Мансабдор шахслар пора берувчи уларга мурожаат этгунига 
қадар ёки уларнинг бирига мурожаат этгандан сўнг ҳам тил бирик-
тириши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, 
мансабдор шахс томонидан поранинг лоақал бир қисми олингунга 
қадар бошқа мансабдор шахслар билан тил бириктирилса, қилмиш 
Жиноят кодекси 210-моддаси иккинчи қисмининг «г» банди билан 
квалификация қилинади. 
Бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бирик-
тириб пора олинган ҳолларда, мансабдор шахсларнинг бири пора-
нинг лоақал бир қисмини олган пайтдан бошлаб жиноят тугалланган 
ҳисобланади. 
Пора олиш: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ манфаатлари-
ни кўзлаб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 210-моддаси 
учинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади. 
Жуда кўп миқдорда пора олиш ҳаракати Жиноят кодекси
210-моддаси учинчи қисмининг «а» банди билан квалификация 
қилинади. Жуда кўп миқдор деганда, энг кам ойлик иш ҳақининг 
беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдордаги моддий қиммат-
ликлар ёки мулкий наф тушунилади. Агарда мансабдор шахс томо-
нидан жуда кўп миқдордаги пора бўлиб-бўлиб олинган бўлса ва бу 
ҳаракатлар ягона давомли жиноятнинг бир қисми бўлса, содир этилган 
ҳаракатлар жуда кўп миқдорда пора олиш деб баҳоланиши лозим. 
Пора олиш уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган 
бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 210-моддаси учинчи 
қисмининг «б» банди билан квалификация қилинади. Суд-тергов 
амалиётида кўп ҳолларда мансабдор шахс пора олганда пора берув-
чи шахс билан жиноий тил бириктиради ва ўз хизмат мавқеидан 


31 
фойдаланиб, пора бераётган шахс манфаатларини кўзлаб ҳаракат 
қилади. Агарда мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб 
содир этадиган ҳаракатларидан уюшган гуруҳ манфаатдор бўлиши-
ни билган ва шуни хоҳлаб, била туриб ҳаракат қилган тақдирда, 
унинг ҳаракатлари уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этил-
ган пора олиш деб баҳоланади. 
Мансабдор шахс пора эвазига ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб 
содир этадиган ҳаракатларидан уюшган гуруҳ манфаатдор бўлиши-
ни билмай туриб ҳаракат қилган тақдирда, амалда унинг ҳаракатлари 
уюшган гуруҳга ёрдам бераётган бўлса ҳам, уюшган гуруҳ манфаат-
ларини кўзлаб содир этилган деб баҳоланмайди.
Жиноят иштирокчиликда содир этилган ҳолларда қилмишнинг 
ижтимоий хавфлилик хусусиятини ўзида акс эттирувчи квалифика-
ция қилувчи белгилар (тамагирлик йўли билан пора олиш, поранинг 
миқдори, уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб пора олиш) агар бу 
ҳолатлар иштирокчиларнинг умумий қасди билан қамраб олинган 
бўлса, пора олишнинг иштирокчиларига ҳам тегишли бўлиши лозим. 
Иштирокчиликда пора олиш содир этилганда ҳар бир мансабдор 
шахснинг ўзига дахлдор бўлган ҳолатлар (такрорийлик, хавфли реци-
дивист) пора олишнинг бошқа иштирокчиларига нисбатан қўллани-
лиши мумкин эмас. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling