Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма
-§. Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull
8-§. Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш (ЖК 213-м.) Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш деганда, хизматчига ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаат- ларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш тушунилади. Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эва- зига оғдириб олиш жиноятининг бевосита объекти давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқа- риш органларининг нормал фаолият юритиш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Норма диспозициясида белгиланишига кўра жиноятнинг пред- мети моддий қимматлик ёки мулкий манфаат бўлиб, пора олиш ва пора бериш жиноятларининг предмети билан бир хилдир. Моддий қимматлик деганда, алмашиш қийматига эга бўлган нарсалар (пул, валюта, қимматли қоғозлар, моддий қимматга эга бўлган бошқа мулклар) тушунилади. 38 Мулкий манфаат деганда, мулкий наф кўриш ёки мулкий фойда олиш (ўрни қопламасдан кўрсатилган, лекин ҳақ тўланиши шарт бўлган ёки мазкур хизматларнинг давлат ёки тижорий баҳосига яққол мос келмайдиган қисман ҳақ тўланган хизматлар) тушунилади. Жиноят кодекси 213-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаат- ларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уни мул- кий манфаатдор этишда ифодаланади. Ўз моҳиятига кўра, Жиноят кодекси 213-моддасида назарда ту- тилган жиноят таркиби Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш)да назарда тутилган жиноят таркибига ўхшайди, бироқ улар ўртасидаги фарқ шундан иборатки, мазкур жиноятда жиноят пред- мети мансабдор шахсга эмас, балки хизматчига ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда уни ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатини кўз- лаб муайян ҳаракатларни бажариши ёки бажармаслиги учун берилади. Шахснинг қилмишини жиноят деб баҳолаш учун оғдириб олиш предметини бериш вақти аҳамиятга эга эмас. Бунда оғдириб олиш предмети мансабдор шахс бўлмаган хизматчига уни ўзига оғдираёт- ган шахс манфаатларини кўзлаб муайян ҳаракат содир этгунга қадар ёки муайян ҳаракат содир этилгандан кейин берилиши мумкин. Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш жиноятининг жиноий жавобгарлик шарти бу шахс хизматчига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар берганлиги ёки уни мулкий манфаатдор этганлиги учун МЖтКнинг 193 1 -моддаси билан маъмурий жавобгарликка тор- тилганидан сўнг бир йил давомида такроран шундай қилмишларни содир этиши ҳисобланади. Жиноят хизматчи томонидан уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб, аниқ ҳаракатлар содир этил- ган ёки этилмаганлигидан қатъи назар, пора предметининг лоақал бир қисми унга берилган вақтдан тугалланган деб топилади. Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эва- 39 зига оғдириб олиш жиноятининг субъектив томони айбнинг қасд шаклида ифодаланади. Айбдор хизматчига оғдириб олиш предме- тини хизмат мавқеидан фойдаланиб ўзининг манфаатида бирор-бир ҳаракатни содир этиш ёки этмаслик учун қонунга хилоф равишда бериши ижтимоий хавфлилигини англайди ва шундай қилмишни содир этишни истайди. Мазкур жиноятнинг мотиви ва мақсади квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас. Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо жисмоний шахс бўлиши мумкин. Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажар- маслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қим- матликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш анча миқдорда содир этилса, қилмиш Жиноят кодекси 213-моддасининг иккинчи қисми билан квалификация қилинади. Жиноят кодекси Махсус қисмининг саккизинчи бўлими (атама- ларнинг ҳуқуқий маъноси)да берилган тушунчага кўра, анча миқдор деганда, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз барава- ригача бўлган миқдор тушунилади. Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эва- зига оғдириб олиш: а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу кодекснинг 210–212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан; б) кўп миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 213-моддаси учинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади. Давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ ман- фаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 213-моддаси тўртинчи қисмининг тегишли бандлари билан квали- фикация қилинади. Жиноят кодекси 213-моддасининг бешинчи қисмига кўра, башарти моддий қимматликлар берган ёки мулкий манфаатдор этган 40 шахсга нисбатан моддий қимматликлар ёки мулкий манфаат сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка ичида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling