Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма
-§. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull
9-§. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши (ЖК 214-м.) Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқаро- ларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши деганда, хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши тушунилади. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқаролар- нинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши жиноятининг бевосита объекти давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг нормал фаолият юритиш соҳасидаги ижтимоий муно- сабатлар ҳисобланади. Жиноятнинг предмети пора олиш ва пора бериш жиноятлари- нинг предмети билан бир хил бўлиб, моддий қимматлик ёки мулкий манфаат ҳисобланади. Жиноят кодекси 214-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони давлат органи, давлат ишти- рокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажар- маслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қим- матликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлишида ифодаланади. 41 Ўз моҳиятига кўра, Жиноят кодекси 214-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш)да назарда тутилган жиноят таркибига ўхшаш бўлиб, улар ўртасидаги фарқ шундан иборатки, мазкур жиноятда жиноят пред- мети мансабдор шахс томонидан эмас, балки хизматчи томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда уни ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатини кўзлаб муайян ҳаракатларни бажариши ёки бажар- маслиги учун олинади. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқаролар- нинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўли- ши жиноятининг жиноий жавобгарлик шарти бу хизматчи томо- нидан қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олинганлиги ёки мулкий манфаатдор бўлганлиги учун МЖтКнинг 193 2 -моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганидан сўнг бир йил давоми- да такроран шундай қилмишларни содир этиши ҳисобланади. Қилмишни квалификация қилишда хизматчи пора предметини олган вақт, яъни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс ман- фаатларини кўзлаб аниқ ҳаракатлар содир этгандан сўнг ёки содир этмасдан олдин олганлиги аҳамиятга эга бўлмайди. Мазкур жиноят формал таркибли тузилишга эга бўлганлиги боис, хизматчи томонидан поранинг лоақал бир қисми олинган вақт- дан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқаролар- нинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўли- ши жиноятининг субъектив томони айбнинг қасд шаклида ифодала- нади. Айбдор (хизматчи) моддий ҳақ ёки мулкий манфаат унга ўзи- нинг хизмат мавқеидан келиб чиқиб, уни ўзига оғдириб олувчи манфаатида бирор-бир ҳаракатни содир этиш ёки этмаслик учун берилаётгани қонунга хилоф эканлигини ва бу ижтимоий хавфли эканлигини англайди ва уни олишни истайди. Мазкур жиноятнинг мотиви ва мақсади кўп ҳолларда ғаразгўй- лик ҳисобланади. Жиноятнинг субъекти махсусдир, яъни 16 ёшга тўлган ақли расо жисмоний шахс бўлиш билан бирга, давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бош- қариш органининг хизматчиси бўлиши лозим. 42 Хизматчи тушунчаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг сак- кизинчи бўлими (атамаларнинг ҳуқуқий маъноси)да берилган бўлиб, унга кўра хизматчи деганда, давлат органида, тижорат, нотижорат ташкилотида меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломат- ларига эга бўлмаган шахс тушунилади. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқаролар- нинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши: а) анча миқдорда; б) тамагирлик йўли билан содир этилган бўлса, қилмиш Жиноят кодекси 214-моддаси иккинчи қисмининг тегишли бандлари билан квалификация қилинади. Жиноят кодекси Махсус қисмининг саккизинчи бўлими (атама- ларнинг ҳуқуқий маъноси)да берилган тушунчага кўра, анча миқдор деганда, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз баравари- гача бўлган миқдор тушунилади. Тамагирлик (товламачилик) йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш қуйидаги қилмишларда ифодаланади: 1) хизматчининг хизмат вазифаси доирасига кирадиган муайян ишни бажариши ёки хизмат кўрсатиши эвазига моддий қимматлик- лар ёки мулкий манфаатни талаб қилиши; 2) шахсни қасддан фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқ- ланадиган манфаатлари бузилишининг олдини олиш учун моддий қимматлик ёки мулкий манфаат беришга мажбур этадиган аҳволга солиб қўйиш. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling