07.06 171 «Миконд» з-ди 200 -
-
10000
Июнда жами
95000 6250 -
78500
-
56000
Синтетик регистрларга маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишнинг таҳлилий ҳисоби
счётларининг шакллари ҳамда муомалалар у ёки бу тартибда гуруҳланадиган барча бошқа
регистрлар киради.
Ҳозирги пайтда хронологик ва тизимли ёзувларни биргаликда олиб борадиган турли
- туман аралаш (комбинациялаштирилган) регистрлар тобора кенг тарқалмоқда.
Корхонада тизимли ҳисоб «Бош журнал» деб номланадиган регистрларда
юритилиши мумкин. Унда ёзувлар варақнинг юзида (биринчи бетида) ҳам хронологик,
ҳам тизимли тартибда юритилиши мумкин.
Аралаш регистрлар шунингдек синтетик ва таҳлилий ҳисобни биргаликда юритиш
йўли билан ҳам тузилиши мумкин. Уларга мисол сифатида маҳсулот ишлаб чиқариш ва
сотиш ведомости ҳамда мол етказиб берувчилар билан ҳисоб - китоб жадвали хизмат
қилиши мумкин. Уларнинг тузилиши мол етказиб берувчилар ва харидорлар билан ҳисоб
- китоблар тегишли тартибда таҳлилий ҳисобни алоҳида юритиб, шу билан бир вақтда
синтетик ҳисобни умумлаштирилган маълумотларни олиш имконини беради. Бу синтетик
ва таҳлилий ёзувларни автоматик тартибда бир бировига мос келишини таъминлаб ҳисоб
ходимларини шу ёзувларни солиштириб текшириш, бир бировига тўғри келмаса, мос
келмаслик сабабларини топиш ишларидан озод қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: