Microsoft Word Buhgalter doc
ҲИСОБ РЕГИСТРЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
8.2. ҲИСОБ РЕГИСТРЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ
Ҳисоб регистрлари ҳар хил тузилишга эга бўлиб, икки белгиси - мазмунинг хажми ва ёзув характерига қараб гуруҳланади. Мазмунинг хажмига қараб синтетик ва таҳлилий регистрларга бўлинади. Бундай бўлишниш синтетик ва таҳлилий малумотларнинг ҳисобда ҳар хил вазифаларни бажариш билан боғлиқдир. Синтетик ва таҳлилий ҳисоб регистрлари бир бировларидан улардаги маълумотларнинг мукаммаллик даражаси ҳамда кўрсаткичларининг гуруҳланиши билан фарқ қилади. Синтетик регистрларнинг тузилиши энг аввало бухгалтерия ҳисобининг шаклига боғлиқ бўлади, кўпгина таҳлилий регистрларники эса - уларда ҳисобга олинадиган объектларнинг хусусиятларига боғлиқ. Счётларнинг кўпчилик қисми бўйича ҳар хил корхоналарда таҳлилий регистрларни тузиш учун карточкаларнинг бир турдаги намунавий шаклидан фойдаланилади. Таҳлилий ҳисобда энг кенг тарқалган карточкаларнинг шаклларини кўриб чиқамиз. Намунавий карточкалар одатдаги икки томонли счётлардан фарқ қилиб, ёзувларни яққолроқ тасвирлайдиган биртомонлама шаклда тузилган бўлади. Икки томонлама шаклда дебет ва кредит счётларининг чап ва ўнг томонлари жойлаштирилган бўлади. Ҳар бир томонида сана, ёзув рақами, матн ва сумма учун мустақил устунлар ажратилади. Карточканинг чап томони 200__й. _____________________________ (счётнинг номи) Ёзув Сана № Ёзув матини Бир томонламали шаклда дебетли ва кредитли суммалар учун аталган устунлар карточканинг унг томонида ёнма - ён жойлаштирилади, сана, рақам ва матн учун устунлар эса чап томонида берилиб, ҳам дебетли, ҳам кредитли ёзувлар учун умумий ҳисобланади. Таҳлилий ҳисобнинг барча карточкалиридаги чап томони устунларининг бир хилда жойлаштирилиши улардан фойдаланиш учун жуда қулайдир. Натура, меҳнат ва пул ўлчагичларига эга бўлган унг томони ҳисобга олинадиган объектларнинг хусусиятларсчига қараб тузилади. Фақат пулда ифодаланадиган дебиторлар ва кредиторлар, банклар билан кредиторлар ва бошқа ҳисоб - китоблар бўйича муомалаларни ҳисобга олиш учун карточкаларнинг контокоррентли шакли қўлланилади. Контокоррент шакли. Дебет Кредит Белгилар Контокоррент шаклининг асосий вазифаси - ҳисобга олинаётган ҳисоб - китобларнинг дебетли ва кредитли айланмаларини алоҳида ажратиб кўрсатишдир. Моддий бойликларнинг ҳисоби омборларда миқдорий шаклдаги карточкаларда юритилади, чунки унда пул кўрсаткичлари йўқ. Қолдиқ кўрсаткичи бўйича Моддий бойликларнинг мавжудлиги устидан кузатишда катта аҳамиятга эга бўлган қолдиқ кўрсаткичи учун, бу карточкаларда алоҳида устун ажратилган. Миқдорий шакл Кирим Чиқим Қолдиқ Назорат (имзо ва сана) «Назорат» устуни қилинган ёзувларнинг турлилигини текширувчи бухгалтернинг имзосини қўйиш учун хизмат қилади. Ҳар хил харажатларни ҳисобга оладиган таҳлилий ҳисоб карточкаларининг тузилиши алоҳида, бошқа кўринишга эга. Унинг ёрдамида биринчи навбатда ҳар бир харажат тури бўйича алоҳида суммалар тўғрисидаги якуний маълумотлар олиниши керак. Шунинг учун бундай карточкаларда бир суммали устун (одатда дебетли) харажатларнинг айрим турларини ҳисобга олиш учун ажратилган қатор устунларга бўлинади. Бундай шакл кўп устунли деб номланади. Кўп устунли шакл Дебет – Кредит (кераксизи ўчирилсин) Дебет-Кредит (кераксизи ўчирилсин) Белги Кўп устунли шаклга ёзувлар амалга оширилаётганда хусусий устунларга ёзилаётган ҳар бир сумма «Дебет-кредит» бўлимнинг охириги устуни ажратилган умумий якуний устунга ҳам албатта ёзиб қўйилади. Баъзи корхоналарда товар - моддий бойликлар ҳам натура, ҳам пул кўрсаткичларида ҳисобга олинади. Бунинг учун миқдорий - суммали шакл хизмат қилади. Миқдорий - суммали шакл Кирим Чиқим Қолдиқ Нархи Миқдори Сумма Миқдори Сумма Миқдори Сумма Белги Бу кўриб чиқилган устунли карточкаларни устунларга ажратиш усулидан бошқа ҳисоб регистрлари учун, масалан таҳлилий ҳисоб -китоблари ёки ёрдамчи ҳисоб ведомостлари учун ҳам фойдаланиш мумкин. Ёзувларнинг характерига қараб ҳисоб регистрлари хронологик ва тизимли (систематик) турларга бўлинади. Хронологик регистрлар ҳужжатларни рўйхатга олиш учун мўлжалланган. Улардаги ёзувлар хронологик тартибда ёки ҳужжатларнинг бухгалтерияга келиб тушиши пайтига қараб амалга оширилади. Бу ерда рўйхатга олинаётган маълумотларнинг ҳеч қандай гуруҳланиши амалга оширилмайди. Бир турдаги муомалалар бўйича ҳужжатларни рўййхатга олиш учун хизмат қиладиган ведомостлардан ташқари, хронологик регистрларга турли журналлар (масалан, рўйхатга олиш, регистрация) журнали киради. Тизимли (систематик) регистрлар хўжалик муомалаларини маълум гуруҳлаш (системалаш) учун мўлжалланган. Уларда махсус устунлар бўлиб, уларга тегишли муомалаларнинг суммалари ёзиб қўйилади. Хронологик ёзув регистрларига мисол келтирамиз: Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling