Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

 
Ўн учинчи боб 
Чопдор жойида турарди, Султонмурот ўтовдан чиқа солиб, Чопдорга минди-да, атрофга 
аланглаб қичқирди: 
— 
Онатой, овулга чоп! Имилламай югур! Одамларимизни чақир! Мен уларни алаҳситиб 
тураман! Уларга етиб оламан! Фақат сен тезроқ бўл. Сен, Эркинбек, шу ердан бир қадам ҳам 
силжима. Укдингми! Чоп, Онатой, чоп!.. 
Ўзи эса Чопдорда узоқлашиб бораётган отларнинг туёқ товушларини тусмоллаб ўғрилар 
томон елиб кетди. 
Тезроқ, тезроқ, Чопдор, оғажоним, олға, уларни қувиб ет! Мен йиқилиб тушмайман, майиб 
ҳам бўлмайман! Мен учун хавотирланма. Олға, Чопдор! Агар ўлсак бирга ўламиз, фақат тезроқ 
чоп, тезроқ, тун қоронғи, тушунаман. Қўрқинчли, сенга ҳам қўрқинчли. Барибир олға боравер. 
Тезроқ, тезроқ! Қани улар? Олдинда йилтираб кўринаётган нарса нима? У ёқда нимадир 
қимирлаяпти, қўлдан чиқариб юбормасак бўлгани. Олға, Чопдор, олға... йиқилиб қолмагин-а, 
Чопдор, йиқилма... 
 
Ўн тўртинчи боб 
— 
Қувишяпти! — қўрқув аралаш қичқирди яқин-лашиб келаётган от дупурини эшитган 
ўғрилардан бири. 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
57
Сўнг улар жиловни бўш қўйишиб, аввалига отларни йўрғалатиб, кейин чоптириб кетишди. 
Энди салқинлашга вақт йўқ. Таваккал, бўлганича бўлар. Энди қочиш керак, орқа-олдга қарамай 
қочиш керак. 
Олдиндагиси олиб кетаётган отларнинг юганини ўзига тортиб эгарга энгашди. Орқадаги 
шериги эса кучининг борича қамчилаб отларни шоширарди. Чопиб бораётган отлар туёқлари 
дукуридан ер ларзага келди. Қулоқлар остида шамол ҳуштак чаларди. Тун чексиз, қоп-қора 
пишқириб оқаётган тўлқинли дарё сингари шитоб билан уларга пешвоз еларди. 
— 
Тўхта! Қочиб қутулолмайсанлар, тўхта! — дея қичқирарди Султонмурот уларга борган 
сари яқинлашиб бораркан. Лекин унинг товуши қутуриб чопиб бораётган отлар шовқин-
суронидан узуқ-юлуқ эшитиларди, холос. 
Чопдор! Отларнинг асили Чопдор! Отасининг Чопдори! Қандай елди у! Худли қувиб 
етмаслиги мумкин эмаслигини аниқ сезгандай, Оқсойдаги бу тунги пойгада йиқилишига ҳақи 
йўқлигини тушунгандай эди. 
Султонмурот от ўғриларига тезда ён томондан етиб олди, отларни жиловидан ушлаб 
бораётганликлари учун қочиб қутулиш уларга унчалик осон эмасди. 
— 
Отларимизни қайтариб беринглар! Беринглар! Биз улар билан ер ҳайдаймиз! — 
бақирарди Султонмурот. 
Ўғриларнинг бири чопиб бораётиб отни четга бурди, отдан ағдармоқчи бўлиб йиртқичдай 
унга ташланди. Аммо Чопдор чап бериб қолди. Баракалла, Чопдор, баракалла! Ўзини таъқиб 
қилаётган от ўғрисидан қочиб Султонмурот олдинга ўтиб олди, ёнбошидан бориб, олдингисини 
қисиб, отни қайиришга интила бошлади: 
— 
Қайт орқага! — бақирди у. 
— 
Қоч, ўлдираман! — қичқирди униси отини буриб, аммо Султонмурот яна ўғрининг 
олдини кесиб чиқар ва уни қисиб бориб, тўғри кетишга халақит берарди. 
Улар шу зайлда боришарди. Шериги ҳар гал уни қувиб юборар, Султонмурот эса гоҳ у, гоҳ 
бу томондан ўтиб йўлни кесганча уларнинг қочишига халақит берарди. 
Шундан сўнг бирдан ўқ овози эшитилди. Султонмурот уни эшитмади, фақат ярқ этган ўтни 
ва бир дақиқа ёришиб кетган бепоён Оқсой бўшлиқларини, ёнидан ваҳшийларча чопиб ўтаётган 
қоп-қора отларни ва одамларни кўриб ҳайратланишга улгурди, холос. 
Ўзи эса бир чеккага отилиб кетди ва тошдай ерга урилиб умбалоқ ошиб тушди, сўнг оёққа 
туриб, шу заҳотиёқ тагидаги оти қоқилиб кетмаганлигини тушунди. От калласи билан ерга 
урилиб ёнбошлаганча хириллар, гўё ҳамон чопишга интилаётгандай жон-ҳолатда туёқларини 
кўтаришга уринарди... 
Султонмурот оғриқ ва ғазабдан жони борича бақириб, нима қилаётганини ўзи ҳам билмай от 
ўғрилари изидан чопди: 
— 
Тўхта! Қочиб қутулолмайсанлар! Етиб оламан! Сизлар Чопдорни ўлдирдинглар! 
Отамнинг оти Чопдорни нимага ўлдирасанлар! 
У ўзини билмай ғазаб ва жон-жаҳди билан югурар, уларнинг ортидан худди етиб 
оладигандай, тўхтатиб орқага қайтариб қола оладигандай қувиб борар эди. Ўғрилар қочмоқда, 
от туёқлари қоронғида тақиллаб, борган сайин узоқлашмоқда, у бўлса жаҳл устида муроса 
қилишни ҳоҳламай, ҳамон қувиб бормоқда эди. У елдек учиб борар, бутун вужуди қизишиб, 
баданлари ачишиб, айниқса қип-қизил қонга ботган қўллари ловиллаб қувиб бораётгандай 
туюларди. У шунча тез, шунча кўп югургани сайин юзи ва қўллари шунчалик ёнар эди... 
Охири у йиқилиб тушди, бўғилиб энтикканича юмалаб кета бошлади. Чидаб бўлмас 
даражада оғриётган юзи, қўлларини қўйгани. жой тополмасди. Унинг ғазаби қайнаб, бу тунни 
лаънатлар, кўзларида чексиз аламли аланга билан инграб, фиғон чекарди. 
У отларнинг туёқ товушлари аста-секин узоқлашиб бораётганини эшитиб турарди. Ер 
борган сайин узокдагй туёқ товушини ютганича заифлик билан секин титрарди. Тез орада 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling