Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
2 бўлмай қаерда бўлсин яна бу каттакон овсар қушлар. Цейлонда ақлли қушлар ҳам бор, масалан, тўти. Агар хоҳласанг уни тутиб оласан-да, сайрашга, кулишга, ҳатто рақс тушишга ҳам ўргатасан. Тўти шундай қушки, ҳамма нарса қўлидан келади. Айтишларича, шундай тўтилар ҳам бор эканки, ҳатто ўқишни ҳам билармиш. Овулдагилардан кимдир ўқишни биладиган тўтини Жамбул бозорида кўрган экан. Тумшуғига газета тутсанг шариллатиб ўқиб ташлайверармиш... Э-ҳе, нимасини айтасан, ажойиботларнинг ҳаммаси Цейлонда. Ҳеч нарсани хаёлингга келтирмай бемалол яшайверасан. Муҳими, плантация эгасининг кўзига кўринмасанг бўлгани. Қўлида қамчиси билан юради. Худди қулларидай цейлонликларнинг елкаларига қамчи билан тушириб қолади. Золим! Қулоқ-чаккасига қарсиллатиб туширсанг-да, кўзларидан олов чиқиб кетса. Қамчисини тортиб олиб, ўзини ишлашга мажбур қилсанг. Эксплуататорлар-у капиталистлар эркалигини йиғиштириб қўйсин, бошқа гап йўқ: ўзинг учун ўзинг ишла, ўз чориғингни ўзинг судра, вассалом! Ахир ўшалардан фашистлар келиб чиқади-да... Уруш ҳам ўшаларнинг иши... Овулларидан қанча киши ҳалок бўлди-ю, онаси ҳар куни йиғлайди, ҳеч нарса демайди-ю, йиғлайди, отасини ўлдириб қўйишларидан қўрқади. Қўшни хотинга эса, бир фалокат бўлса, қаерга бораман тўрт болам билан, дейди... Совуқ синф хонасида жунжиккан, болалар йўталининг тўхташини тоқат билан кутиб турган Инкамол опа Цейлон, денгизлар ва иссиқ мамлакатлар ҳақидаги ҳикоясини яна давом эттирди. Эшитаётганларига гоҳ ишониб, гоҳ ишонмай (жуда ажойиб таърифланар эдида ўша ўлкалар) Султонмурот Цейлонда яшамаётганига ич-ичидан афсус қила бошлади. «Ана яшаш-у, ана сенга ҳаёт!» — ўйлар эди у кўз қири билан дераза томонга қараб-қараб қўяркан. У буни қойиллатарди. Гўё муаллиманинг сўзини тинглаётгандай бўларди-ю, ўзи эса деразадан кўз узмасди. Аммо ташқарида ўзгариш йўқ эди. Ташқарида ёғингарчилик. Бўралаб қор ёғарди. Қор учқунлари деразага урилиб шитирларди. Ойналар муз билан қопланган. Дераза ойналари хира. Деразаларнинг замаскалари ҳар жой-ҳар жойидан кўчиб, сиёҳга беланган дераза токчасига тушиб ётарди. «Цейлонда замасканинг кераги йўқ, — ўйларди у. — Кимга ҳам керак? Дераза у ёқда турсин, уйларнинг нима кераги бор. Чайла қуриб олиб, тепасини япроқлар билан ёпиб олгин-да, яшайвер...» Деразадан ҳамиша шамол уриб турар, ҳатто ромларнинг тирқишларидан ҳуштак чалиб ўтаётгани эшитиларди. Деразанинг ўнг ёнбоши айниқса совуқ эди. Чидашга тўғри келади. Дераза ёнига уни Инкамол опанинг ўзи ўтқазиб қўйган. «Сен Султонмурот, — деган эди у, — синфда энг бақувватсан. Совуққа чидай оласан». Авваллари совуқ тушгунга қадар, бу жойда Мирзагул деган қиз ўтирарди, уни Султонмуротнинг жойига кўчирдилар. У ер унчалик совуқ эмас. Шундай бўлса ҳам уни шу ерда, мана шу партада қолдирганлари яхши эди. Барибир совуқни Султонмурот тўсиб турарди. Ўтиришарди-да ёнма-ён. Энди бўлса танаффус пайти ёнига борсанг қизариб кетади. Бошқалар билан гаплашиб тураверади-ю, Султонмурот келиши биланоқ қизариб қочиб қолади. Орқасидан қувиб юриши ноқулай. Кулгига қолади. Бу қизлар ҳар хил уйдирмалар тўқишга жуда уста. Дарров ёзувлар пайдо бўлади: «Султонмурот — Мирзагул — ошиқ-маъшуқ». Бир партада ўтиришганида-ку, ҳеч нарса бўлмасди... Ташқарида гупиллаб қор ёғарди. Ҳаво очиқ кунлари синф хонасидан туриб қарасанг шундоқ кўз олдингда тоғлар туради. Мактабнинг ўзи ҳам тепаликда, овулдан анча баландлиқда жойлашган. Овул пастда, мактаб тепада. Шунинг учун бу ердан, мактабдан туриб атрофни кузатиш осон. Узокдаги қорли тоғлар худди расмдагидай кўринади. Ҳозир эса қоронғида уларнинг ғамнок туриши зўрға кўзга чалинади. Қўл ҳам, оёқ ҳам увушиб қолади. Ҳатто белинггача совқотади. Эҳ, синф шундай совуқки. Авваллари, урушдан олдин мактаб қуритилган қўй қийи билан иситиларди. Худди кўмирнинг ўзи эди: зўр ёнарди. Энди бўлса похол олиб келишади. Похол печкада гур этиб ёнади-ю, ҳеч қандай иссиқ бермайди. Бир-икки кун ўтгач, похол ҳам тугайди. Похолдан фақат кул қолади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling