Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
6 еган эди-да. Ўшандан буён Султонмуротнинг алами ичида эди. Хўтикни минишга ўргатиш пайти келганда у ўзини четга олди: модомики сеники экан, ўзинг ўргат минишга, мени тинч қўй, ишим йўқ. Худди шундай ишларда устаси фаранг бўлганига қарамай, чап берди. Болалигидан унинг кўзи пишиб, эпчил бўлиб қолганди. Асовларни итоат қилдиришни яхши кўрар эди. Бу ҳам худди кураш — ким-кимни бўйсундиришдай гап. Қўшниларнинг барча тойчоқларини, буқалари-ю хўтикларини ҳамиша у ўргатарди. Ёш ҳайвонларни одатда эпчил болалардан бири ўргатади минишга. Катталарнинг вазни, оғирлиги, йўл қўймайди бунга. Одамлар Султонмуротга одатда ҳурмат билан шундай илтимослар қилиб келишарди: « Султонмуротжон, вақтинг бўлса бизнинг буқани ўргатиб берсанг». Ёки: «Султаке, азизим, бизнинг ҳангининг бир ақлини киритиб қўй. Елкасига пашшани қўндирмайди, тишлаб ўзини ҳар ёққа отгани-отган». Бу ишда у ана шунақа таниқли бўлиб қолган эди, аммо ўз укасига йўқ дерди, бунинг устига, бир-икки марта укаси ардоқли эшагидан йиқилиб пешонаси ғурра бўлганида кулиб мазах қилиб, унинг жиғига тегди: — У орқангдан худди итдай чопиб юради! Сен ҳали кунингаи кўрасан ундан! Эҳ, укасини ранжитиб қандай номаъқулчилик қилган экан-а. Фақат отаси ишора қилгандан кейингина тушуниб етди. У мана шунақа тентакнамо эди, укалари олдида ярашмаган қилиқларни қилиб юрарди. Мана энди, шаҳарга борадиган бўлганида, укаси буни билмайди, виждони шундай қийналдики, ҳатто шу заҳоти унинг олдига бориб кечирим сўрашга, нима деса шуни бажаришга тайёр эди. Чой ичиб бўлишгач, отаси билан томорқалари ортидаги ўтлоққа йўл олишди. Аввал атрофдаги ҳамма тошларни териб олиб нариги ёққа ташлади. Кейин Қораёлни — Ажимурот ўз эшагини тантанавор қилиб шундай атарди — жиловлашга олиб келишди. Отаси Қораёлни қулоқларидан ушлаб турганида Султонмурот эпчиллик билан унга нўхта урди. Кейин иштонини яхшилаб кўтариб олди. Ахир осон ишга бел боғламаган эди-да. Шу ернинг ўзидаёқ цирк томошалари бошланди. Ажимуротнинг қўли остида эркин юрган Қораёл ёмон қилиқ чиқариб олишга улгурган экан. Дарров шаталоқ отиб, орқа оёқларини кўтариб, ўзини ҳар ёққа ота бошлади. Узунқулоқ чавандозни эгардан улоқтириш ҳавосини олган эди. Аммо ҳеч нарса қилолмади. Султонмурот йиқилар, аммо дам ўтмай яна ўрнидан туриб олар, қорни билан Қораёлни устига ётиб олиб, кейин яна бир ҳаракат билан унинг белига миниб оларди. Эшак бўлса яна бўйсунмас, яна йиқилиш, яна миниш давом этаверарди. Буларнинг ҳаммасини Султонмурот чапдастлик ва ҳатто қувонч билан бажарарди. Ҳамма гап йиқилишни билишда! Нима учун одамлар отдан ёки туядан кўра эшакдан ёмон йиқиласан, дейишади? Аксинча эмасми ахир. Сир шундаки, йиқилаётиб қўл билан тушишга улгуриш керак. Отнинг баландлиги, туянинг ундан ҳам баландлиги йиқилаётган кишининг мўлжал олиб улгуришига имкон беради. Эшакдан тажрибасиз чавандоз қопдек «гуп» этиб қулаганини ўзи ҳам билмай қолади... Буни Султонмурот ўз тажрибасидан биларди. Бунинг учун ташвиш қилишнинг ҳожати йўқ эди. Шовқин солишиб, хурсандчилик қилишиб, қий-чув кўтаришди. Отаси қорнини ушлаб, ичаги узилгудай куларди. Шовқин-суронни эшитиб болалар келиб қолишди. Уларнинг ичида кимнингдир кучуги ҳам бор экан. У ҳам тўс-тўполонни кўриб, ўзини иштирок этиши керак деб ҳисоблагандай вовуллаб, Қораёлнинг кетидан қува кетди. Эшак бўлса қўрққанидан шаталоқ отди, Султонмурот эса ҳамманинг ҳавасини келтириб худди осоавиахимовчиларга ўхшаб чавандозлигини кўрсата кетди. У чопиб бораётган Қораёлнинг устидан сакраб тушиб яна миниб олар эди. Урушдан олдин осоавиахимовчи — отлиқ аскарлар қишлоқ Совети олдидаги ўтлокда мана шундай машқ қилишар эди. Овулларидаги йигитларнинг бари эса ишдан кейин машқ қилишарди. От устида чопиб бораётиб новдаларни кесиб ташлашарди. От устидан йўл-йўлакай |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling