Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
5
бировга айтишга журъат қилолмасди. Агар Ажимурот билиб қолса, катта тўполон чиқарди: нега 
Султонмуротга мумкину, менга мумкин эмас, нега отам уни ўзи билан олиб кетади-ю, мени 
олиб кетмайди? Шунинг учун ҳам беҳад қувонч ва эртанги саёҳатни кутиш туйғулари укаси 
олдида қандайдир айбдорлик ҳислари билан қўшилиб кетгандай эди. Нима бўлса-да, бўлажак 
воқеа ҳақида укалари ва сингилларига айтиб юборишига озгина қолди. Жудаям айтгиси 
келарди. Аммо отаси ва айниқса онаси бундай қилмасликни қайта-қайта уқтирарди. Майли, 
кичкиналар у йўлдалигида билишсин. Шундай бўлгани яхши. У ана шу сирни саклаш учун 
ўзини базўр тутиб қолди. Ўлиб қолай деди сир тутаман деб. Аммо ўша куни у шундай 
серҳаракат, ҳаммага шундай сертакаллуф, шундай жонкуяр бўлиб қолдики, ҳеч қачон бундай 
қилмаганди. Ҳамма ишни қилар, ҳаммасига улгурар эди. Бузоқни ҳам жойига элтиб арқонлаб 
келди, томорқадаги картошкани ҳам чопди, кир юваётган онасига ҳам ёрдамлашди, энг кенжа 
синглиси Алматой лойга йиқилиб тушганида уни ювинтирди ва яна бошқа ишларни ҳам 
ўринлатди. Қисқаси, ўша куни у шундай сидқидилдан ишладики, ҳатто онаси ўзини тутиб 
туролмай бошини чайқаганча пиқиллаб кулиб юборди. 
— 
Мунчалик ўзгариб қолдинг? — деди табассумини аранг яшириб. — Қани энди доим 
шундай бўлсанг, қанийди-а! Кўз тегмасин, ишқилиб! Балки сени шаҳарга юбормаслик 
керакдир? Сен ажойиб ёрдамчим бўлиб қолибсан-ку. 
Лекин буни онаси шунчаки айтган эди, холос. Ўзи эса хамир қориб йўлга нон ёпар ва ҳар 
хил егулик ҳозирларди. Ёғни эритиб, уни ҳам йўлга ҳозирлаб шишага солиб қўйди. 
Кечқурун бутун оила жам бўлишиб самовар атрофида иссиқ нон ва қаймоқ билан чой 
ичишди. Жойни эса ҳовлига, ариқ бўйидаги олма дарахтининг остига солишган эди. Отаси 
кичкинтойлар қуршовида ўтирарди — бир ёнбошида Ажимурот, бошқа ёнида қизалоқлари. 
Онаси чой қуяр, Султонмурот эса пиёлаларни узатиб, самоварга кўмир ташлаб турарди. У 
буларнинг ҳаммасини иштиёқ билан бажарарди. Ўзи эса мудом эртага шаҳарда бўлишни 
ўйларди. Отаси бир-икки марта у тарафга кўз қисиб имо ҳам қилиб қўйди. Укаси олдида 
озмунча муғамбирлик қиляптими ахир. 
— 
Хўш, Ажике, — чой ҳўплаб туриб кичик ўғлига юзланди, — Қораёлингни ҳали ҳам 
минишга ўргатмадингми? 
— 
Йўқ, ота, — шикоят бошлади Ажимурот. — У жуда асов чиқиб қолди. Орқамдан худди 
кучукдай эргашиб юради. Мен унга овқат бераман, суғораман, бир марта ҳатто мактабимизга 
ҳам эргашиб борди. Дераза тагида туриб танаффусга чиқишимни кутганини бутун синфимиз 
кўрди. Аммо ҳеч миндирмайди устига, дарров отиб юборади, шаталоқ отади... 
— 
Уни минишга ўргатиш учун сенга ҳеч ким ёрдам қилмаяптими? — маслаҳат солгандай 
бўлди отаси гўё ўзини иш билан банд қилиб кўрсатгандай. 
— 
Мен уни ўргатиб бераман, Ажике, — шайланиб тургандай жавоб қилди Султонмурот. — 
Албатта, ўзим ўргатиб бераман... 
— 
Ур-ей! — деганча ўрнидан ирғиб турди укаси. — Кетдик! 
— 
Қани, жойингга ўтир-чии! — Шаштини қайтарди онаси. — Тек ўтир. Одамларга ўхшаб 
чой ичиб олинглар, кейин улгурарсизлар. 
Гап Ажимуротнинг икки ёшли ёқимтой хўтиги устида борарди. Ўша йили баҳорда уни 
болаларга тоғаси Нурғози инъом қилганди. Ёзгача хўтик ажабтовур ўсди, кучга тўлди. 
Узунқулоқни эгарга, ишга ўргатиш учун минишга кўниктириш вақти келган эди. Ахир 
хўжаликда эшак доимо, ҳали тегирмонга, ҳали ўтин-чўпга, ҳали майда-чуйда нарсаларга 
дегандай керак бўлиб туради-да. Шунинг учун ҳам Нурғози тоғаси унга совға қилганди. Аммо 
биринчи кунданоқ Ажимурот эшакни ўзиники қилиб олди. Ўжар, тўполончи бола эшакка 
шундай ғамхўрлик қила бошладики, бирор кишини унинг яқинига ҳам йўлатмас эди. Сал 
нарсага, хўтигимга тегманглар! Мен уни ўзим боқаман, ўзим суғораман, дерди. Бир марта ана 
шу хусусда ака-ука уришиб қолишди. Онаси каттасини жазолади, чунки кичиги ундан мушт 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling