Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
7
ўзларини пастга отиб яна миниб олишарди. Уларни значоклар билан такдирлашарди. Бу 
занжирли, винт билан бураб қўйииадиган жуда чиройли значоклар эди. Болаларнинг роса 
ҳаваси келардида. Улар осоавиахимовчилар машқини томоша қилгани доимо чопқиллаб 
келишарди. Ўша йигитлар ҳозир қаерда юрган эканлар-а? Отлардами ёки окоплар 
ичидамиканлар? Отлиқ армия ҳозирги урушда керак бўлмайди, дейишяпти... 
Султонмурот дераза ташқарисига қаради-ю, отлар қишда совқотишади, танкларга эса совуқ 
ҳам писанд эмас, дея ўйлади. Лекин барибир отдан яхшиси йўқ! 
... 
Роса томоша бўлган эдида ўшанда. Тез фурсатда Қораёл тинчиб қолди. Ўзидан нима талаб 
қилишаётганини тушунди: одимлаб, йўрғалаб, даврани айланиб юра бошлади... 
— 
Энди миниб ол, — укасини чақирди Султонмурот, — чу, де, ҳаммаси жойида! 
Юзлари фахрдан ёнган Ажимурот, товони билан Қораёлни тепиб у ёқ-бу ёққа чоптира 
бошлади — унинг қандай абжир акаси борлигини ҳамма кўриб турса-ю, мақтанмай бўладими! 
Кеча ёруғ бўлиб, узоқ вақт қоронғилашмай турди. Улар уйга ҳориб-чарчаб, аммо мамнун 
бўлиб қайтишди. Ажимурот онасига кўрсатиш учун Қораёлни миниб, ҳовлига кириб борди. 
Шундан кейин у ҳеч нимадан шубҳаланмай дарров ухлаб қолди. Султонмурот эса сира 
ухлаёлмасди. Эртага шаҳарда бўлишини, у ерда нималар кўришини-ю, ўзини нималар 
кутаётганини ўйларди. Кўзи уйқуга кетаётиб, отасининг онаси билан паст товушда 
суҳбатлашаётганини эшитиб қолди. 
— 
Ўзимга қолса унисини ҳам олиб кетардим, иккалови бўлса яна қизиқроқ бўларди, — деди 
отаси, — фақат жой йўқ-да, бу шайтон аравада. Энг олдинда, бочкаларнинг устида ўтирасан. 
Йўл бўлса узоқ, болакай мудраб ғилдирак остига тушиб кетиши мумкин. 
— 
Нималар деяпсан! — қўрқиб кетди онаси, — худо кўрсатмасин, бу ҳақда ўйлаб ўтирма, 
кераги йўқ. Кейинроқ бир кун олиб борарсан. Сал катта бўлсин. Сен аввал унисига эҳтиёт бўл. 
Катта бўлиб қолди дейсан, қаёқда ҳали... 
Султонмуротни ширин уйқу элтган эди, ота-онасининг паст овоздаги суҳбатини тинглаш 
ҳам марокди, эртага эрталаб, саҳар туриб отаси билан йўлга тушишини ўйлаш ундан мароқли 
эди... Кўзи илинаётганда эса юраги орзиқиб, учиш шундай завқли эканлигини ҳис қиларди. 
Қизиқ, у учишни қаердан ўрганди? Юрмоқ, чопмоқ ва сузмоқ одамларга хос-ку. У бўлса учиб 
юрибди. Қушга ҳам ўхшаб эмас. Қушлар қанотларини силкитишади. У бўлса қўлларини ёзди-ю, 
бармоқлари учини қимирлатди, холос. Учганда ҳам бир текис, эркин учди, қаердан ва қаерга 
бориши номаълум, сокин ва «кулиб» турган бўшлиқда учиб юрарди... Унинг ё руҳи учарди, ёки 
туш кўрарди. 
— 
Тур, Султонмурот, йўлга тушамиз, — дея отаси елкасига қоқиб секингина қулоғига 
шивирлаганида у қўққисдан уйғониб кетди. 
Ўрнидан сакраб тураркан, бир лаҳза отасининг қулоғига тегиб турган дағал мўйлови, ўзига 
қарата айтган сўзлари падари бузрукворига нисбатан қат-қат меҳр, миннатдорлик туйғуларини 
жўш урдириб юборганлигини ҳис этди. У ўшандай бир кун келиб отасининг соқоллари юзига 
тегишини, худди ўшандай «тур, Султонмурот, йўлга тушамиз», — деган сўзларини қўмсашини 
ҳали билмас эди. 
Аллақачон ўрнидан турган онаси ўғлига ювилган кўйлак бериб, отаси ўтган йили Чуй 
каналидан олиб келган каттароқ кўк, худди бошлиқларникидай фуражкани бошига кийгизиб 
қўйди. Асраб қўйилган ботинкаларни ҳам отаси каналдан олиб келганди. 
— 
Қани, кийиб кўр-чи, қисмайдими? — деди онаси ботинкаларни тутиб. 
— 
Йўқ, қисмаяпти, — деди Султонмурот оёғини сал-пал қисаётганига қарамай. — Ҳечқиси 
йўқ, кенгайиб кетади ҳали. 
Улар онаси билан хайрлашиб ҳовлидан чиқишганларида, керосин арава шақирлаб катта 
тошлоқ ариқдан ўтганида Султонмуротнинг юраги қувончдан ҳаприқиб, отларнинг туёғидан 
сачраётган муздек сув заррасидан этлари жимирлаб кетди ва тушида эмас, ўнгида, ростакамига 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling