Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
15
алфозда сўзлар эди. У узоқ Оқсойдаги юзлаб гектар қўшимча ерларга фронт учун баҳори ғалла 
экиш ҳақида гапираркан, унинг оғзидан ҳовур чиқиб турарди... 
Ҳа, раис Тиналиев ана пгундай деди... 
Ташқарида ҳамон қор бўралаб, тирқишлардан ғўриллаганча совуқ ел кирар, симёғочга 
қантариб қўйилган, ҳурпайган отнинг шамолда депсиниб, бошини панага олишга интилаётгани 
Султонмуротга кўриниб турар эди. Шамол отнинг ёлларини тўзғитар, ингичка думини бир ёнга 
итқитар эди. От бечора совқотган бўлса керак... 
Ҳа, бу ер Сейлон эмас... 
— 
Яхши кунда мен сизларни ўқишдан қолдирармидим, — деди Тиналиев. — Бошқа илож 
йўқ. Ўзларинг ҳам тушунишларинг керак. Урушдан кейин, балки омон бўлсам, мен ўзим 
сизларни мактабга бошлаб келиб, ўқишни давом эттиришларингни илтимос қиламан. Ҳозир эса 
аҳвол мана шунақа... 
Кейин илмий мудир сўзлади. Сўнгра яна Тиналиев гапирди. Охири синф жонланиб кетиб, 
болалар қўл кўтариб: «Мен бораман, ишлашга мен ҳам бораман», — деб чуғурлаша 
бошлаганларида Тиналиев дарҳол аниқлик киритди: 
— 
Кимда-ким раисга, ҳар қандай ўқувчи ҳам бўлаверади, деб ўйласа, адашади. Кимки ёмон 
ўқиган бўлса, у ёмон ишлайди. Иккинчидан, яхши ўқийдиган ўқувчининг кейинчалик етиб 
олиши осон бўлади. Мана сен, Султонмурот, синфдагиларнинг энг каттасига ўхшайсан... 
Болалар шовқин кўтаришди: 
— 
Ичимизда энг каттамиз Онатой. Яқинда ўн олтига киради! 
— 
Мен ҳозир ёшини айтаётганим йўқ. Бўй-басти ҳақида гапиряпман. Муҳими, бу ҳам эмас. 
Мана сен, Султонмурот, — деб яна унга юзланди раис. — Сен ўтган йили полизда ер 
ҳайдагансан-а, шундайми? 
— 
Ҳа, — дея жавоб қайтарди Султонмурот ўрнидан туриб. — Орол кўчасида ер 
ҳайдаганман. 
— 
Икки тишли, тўрт от қўшилган плугдами? 
— 
Ҳа, икки тишли, тўрт от қўшилганида, лекин мен фақат ёрдам берганман, холос. У 
Сартбойнинг плуги эди, уни ўша кунлари армияга олишган, экин пайти эса ўтиб кетаётган эди. 
Чекиш оқсоқол кўмаклашишни илтимос қилди. 
— 
Биламан. Шунинг учун ҳам гапни сендан бошладимда, — деди раис. 
Ҳамма ялт этиб Султонмуротга қаради. У Мирзагулнинг ҳам тикилиб турганини кўрди. 
Мирзагул унга бошқаларга қараганда ўзгача нигоҳ ташлади. Гап ўзи ҳақида бораётгандек, 
қизариб кетди. Бундан Султонмурот ўнғайсизланиб, юраги дукиллаб ура бошлади. 
— 
Мен ҳам полизда ер ҳайдаганман! — дея ўтирган жойидан бақирди Онатой. 
— 
Мен ҳам, — дея қўшиб қўйди Эркинбек. Яна кетма-кет овозлар эшитилди. 
Тиналиев болаларнинг жим бўлишларини илтимос қилди. 
— 
Келинглар, болалар, навбат билан гапирайлик. Бу ерда муҳим иш ҳақида гап кетяпти. 
Гапни ўқишдан бошлайлик. Сенинг ўқишинг қалай? — дея у яна Султонмуротга юзланди. 
— 
Унчалик эмас, — деди Султонмурот. 
— 
Нимаси унчалик эмас? 
— 
Унчалик ёмон эмас. 
— 
Яхши ҳам эмас, — деб қўйди шу пайтгача жим ўтирган Инкамол опа. — Мен унга сен 
бундан кўра яхшироқ, юз марта яхшироқ ўқишинг мумкин, деб доим айтаман. У жуда 
қобилиятли. Лекин ҳамма бало шундаки, калласи бўлмағур хаёллар билан банд бўлаверади. 
— 
Ҳа-а, — деди раис ўйчанлик билан. — Мен умид қилган эдимки... Ҳа, майли. Сенинг 
отанг фронтда. Унинг учун ош-нон етказиб берадиган пайтинг келди. Сенинг ўқишинг-чи, 
Онатой? 
— 
Меники ҳам шунақа, — деди Онатой хўмрайиб ўрнидан тураркан. 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling