Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
14
— 
Бирор воқеа юз бердими? — дея сўради Инкамол опа бўғилиб. 
— 
Ҳеч қанақа ҳодиса юз бергани йўқ, Инкамол опа, — дея уни дарҳол тинчлантирди 
Тиналиев. — Мен бошқа иш юзасидан келган эдим. Болаларга гапим бор. Дарс пайтида 
кирганим учун кечиринг, ижозат берган эдилар, — деди у кекса илмий мудир томонга ишора 
қиларкан. 
— 
Ҳа, муҳим гап бор, — деб таъкидлади илмий мудир ҳам, — ўтиринглар, болалар. 
Синф дув этиб ўтирди. 
Тиналиев яқингинада — кузда фронтдан келганидан бери раислик қилаётган бўлсада, уни 
ҳамма биларди, ўзи ҳам бу ерда ўтирганларнинг деярли барчасини танийди. Демак, танишиш 
учун келмаган. Бўлма-са, нега келади? Еттинчи синф ўқувчилари — овулда кўзга кўриниб 
қолганлардан ҳисобланади. Уларнинг ҳар қайсиси билан қишлоқнинг ҳар бир жойида, уйда ҳам, 
идорада ҳам, йўлда ҳам гаплашиш мумкин. Аммо раиснинг биринчи марта болаларга муҳим гап 
айтиш учун атайлаб мактабга келиши эди. Нима демоқчи, қанақа янгилик бор экан? Ёзнинг 
йўриғи бошқа, ҳаммалари колхозда ишлашарди, лекин ҳозир қандай гап бўлиши мумкин? 
— 
Гап бундай, — деб сўз бошлади Тиналиев болаларнинг сергак юзларига диққат билан 
боқиб. У бир томонга қийшайиб тургани кўзга ташланмаслиги учун қаддини тик тутишга 
ҳаракат қиларди. — Мактабингиз совуқ, аммо сизларга похолдан бошқа нарса билан ёрдам 
беришга ожизман. Похол бўлса, ҳаммага маълумки, гур этиб ёнади-ю, ўчади. Илгарилари 
мактабни иситишга бериладиган таппини аввалига тоғдан орқалаб тушиб, кейин араваларга 
ортиб келинарди. Ўтган йили бу иш билан шуғулланишга одам ҳам, вақт ҳам бўлмади. Ҳамма 
фронтда, биласизлар. Мен икки тонна кўмирни яшириб қўйганман. Лекин бу кўмир 
темирчиларга керак. Кўмирни ҳам, темирни ҳам чайқовчилардан сотиб олдим. Пайти келиб 
улар билан ҳисоблашармиз. Ҳозир эса шароит оғир. Утган йили икки юз гектар ерга кузги 
буғдой сеполмай қолдик, улгуролмадик. Ҳеч ким айбдор эмас. Уруш... Бироқ ҳамма жойда, 
ҳамма колхоз-совхозлар бизга ўхшаб ҳосилни вақтида йиғиштиролмаса, уруғликни сепиб 
улгуролмаса, ишни тугаллай олмаса, унда душманни қандай енгамиз? Уларни енгиш учун нон 
ҳам, снаряд ҳам керак. Шу туфайли олдингизга келдим, болалар, ораларингизда баъзи 
бировларингизга ўқишни вақтинча қўя туришларингизга тўғри келади. Ҳозир дам ғанимат, 
уловни баҳорги шудгорга тайёрлаш керак, от-уловларимизга эса қараб қўрқиб кетасан — 
рамақижон. Эгар-жабдуқни шай қилиш керак, улар ҳам илма-тешик бўлиб кетган, плугларни, 
сеялкаларни ремонт қилиш зарур, бари қор тагида ётибди... Бу гапларни айтаётганимнинг 
сабаби нима дерсизлар. Кузда эколмай қолган ерларимизга лалми экайлик дейман. Буни қандай 
бўлмасин, фронтча қилиб айтганда, сўзсиз бажариш керак! Бу эса пландан ташқари, ўз кучимиз 
билан қўшимча икки юз гектар майдонни ҳайдаб, баҳори ғалла экиш деган сўз. Икки юз гектар!! 
Тушуняпсизларми? Аммо қани ўша куч, кимга суянайлик? Биз яна шундай қилишга қарор 
қилдик: ўзимизда борларидан, баҳорги мавсумга тайёрланаётганлардан ташқари, қўшимча 
равишда, икки тишли плугчилар бригадаси тузамиз. Ўйлаб, чамалаб кўрдик. Бу ишга хотин-
қизларни жўнатолмас эканмиз. Ораси узоқ, Оқсойда. Одам йўқ. Ахийри, сиз ўқувчилардан 
ёрдам сўрашга қарор қилдик... 
Баджаҳл ва тунд, армиядан кийиб келган кулранг шинелини ечмай, кулранг қулоқчинда 
доим дийдираб юрувчи, ташвишдан юзлари жиддий, ҳали ёш бўлишига қарамай, бир томонга 
қийшайиб қолган, қовурғалари майиб, қачон қараманг, елкасига дала сумкасини осиб юрадиган 
раис Тиналиев ана шундай деди... 
Раис Тиналиев география харитаси осиғлиқ мактаб доскаси ёнида турганча одамлару бутун 
замин-у денгизларни, жумладан, Цейлон, Ява, Суматра, Австралия сингари ёғ ичиб, яланғоч 
ётадиган ажойиб-ғаройиб иссиқ ўлкаларни ҳам сиғдира олган ўша харита олдида туриб ана шу 
алфозда сўзлар эди. 
Иситишдан кўра ивирсиғи ортиқ похол ёқиб илитилаётган мактабда раис Тиналиев ана шу 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling