Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
17
Уйда, ярим кечаси ётишга ҳозирланаётганларида Султонмурот колхоз раиси мактабга 
келганини онасига гапириб берди. Онасига жимгина пешанасини силаб, ҳорғингина қулоқ 
солди. У кун бўйи колхозда, фермада, кечқурун уйда болалари билан банд эди. Тентак 
Ажимурот бўлса, беҳуда қувониб ўтирибди: 
— 
Вой-бўй! ўқимас экансан! От қўшиб плугда ер ҳайдар экансан! Мен ҳам ер ҳайдайман! 
— 
Дарсингни тайёрладингми? — сўради онаси. 
— 
Ҳа, тайёрладим, — деди Ажимурот. 
— 
Бор, ётиб ухла, унингни чиқарма! Тушундингми? 
Катта ўғлига эса ҳеч нима демади. 
Қизларини ўринларига ётқизиб, чироқни ўчириш олдидан маъюс тортиб, ўйланиб қолди. 
Афтидан, Султонмуротни ухлаб ётибди деб ўйлади шекилли, бошини қўллари орасига олиб 
йиғлаб юборди. Нозик елкалари титраб, унсиз узоқ йиғлади. Султонмуротнинг юраги эзилиб 
кетди, ўрнидан туриб, қандайдир яхши гаплар айтиб онасини юпатгиси, овутгиси келди. Бироқ 
безовта қилишга журъат этмади, майли, юрагини бўшатиб олсин. Ахир, онаси ҳозир отаси 
ҳақида ҳам (у ёқда, урушда қандай аҳволда экан, деб), болалари ҳақида (улар тўртта), уйи ва ҳар 
хил бошқа эҳтиёжлар ҳақида ўйлаяпти-да. 
Аёл киши аёллигига боради. Ўқтин-ўқтин йиғлайди. Раис Тиналиев синфдан чиқиб 
кетганидан сўнг муаллима Инкамол опанинг ҳам кўнгли жуда бузилиб кетди, ҳатто ўзини 
йўқотиб қўйди. Аллақачон танаффусга қўнғироқ чалинган бўлса ҳам ўрнидан қўзғалмади. Синф 
ҳам уни кутиб ўтирар, ҳеч ким ташқарига чиқмас, ҳамма муаллиманинг ўрнидан туриб, эшик 
томон юришини кутар эди. Эшик олдига келганида Инкамол опа йиғлаб юборди. Ўзини 
тутишга ҳарчанд уринмасин, бўлмади. Кўзида ёш билан чиқиб кетди. У унутиб қолдирган 
харитани ўқитувчилар хонасига олиб кирган Мирзагул ҳам кўзлари ёшга тўлиб қайтиб келди. 
Ҳа, аёллар аёллигига боради. Ҳаммага ачинишади улар, шунинг учун кўп йиғлашади. Нима 
қилибди, бир йил ўтар, икки йил ўтар, уруш тугаши билан яна ўқишни давом эттиришар... 
Султонмурот мана шулар ҳақида ўйлар экан, ташқарида учқунлаб ёғаётган қор шивирига 
қулоқ тутганча ухлаб қолди. 
Эртасига ҳам яна ўшандай учқунлаб қор ёғди. Изғирин музлаган ер устини яларди. Булутлар 
карвони осмонда вазмин сузарди. Отхонага етиб боргунча Султонмурот совқотиб кетди. 
Раис Тиналиевнинг режалари Султонмуротнинг кеча ўйлаганидан мушкулроқ чиқиб қолди. 
Аввалига раис ва озғин, сариқ соқол, ҳаммаларига тўрттадан нўхта тутқазган бригадир Чекиш 
чол билан эски отхона олдидаги қўрага боришди. Қор босган қўрада аравага қўшиладиган отлар 
бошларини эгиб, қуруқ охурлардаги нишхўрд хашакни чимдишарди. Маълумки, ёзда отлар 
семиз бўлади, қишда эса эт ташлайди. Лекин буларнинг фақат териси-ю устухони қолган, холос. 
Уларни ишлатиб-ишлатиб, қиш келиши билан оғилхонага қамаб қўйишибди. Боқадиган, 
парвариш қиладиган одам йўқ. Ем-хашак танқис. Борини ҳам баҳорги ер ҳайдашга сақлаб 
қўйишганди. 
Болалар саросимада тўхтаб қолишди. 
— 
Нега қаққайиб қолдиларинг? — деб бақирди Чекиш чол. — Бизга Манас тулпорларини 
қўш қўллаб тутқазишади, деб ўйлаганмидинглар? Бир чеккадан танлайверинглар
адашмайсизлар. Яна йигирма кундан кейин бу қирчанғиларнинг ҳар биттаси буқадай 
ирғишлайдиган бўлиб қолади. Буларнинг зуваласи пишиқ — фақат ем беру парвариш қил! 
Бошқаси билан ишларинг бўлмасин! 
— 
Олинглар, болалар, ҳамма керакли нарсалар билан таъминлаймиз, — деб қўшиб қўйди 
раис. — Бошланглар. Ҳар бирингга тўрттадан. Дуч келганини олаверинглар. 
Шунда кутилмаган ҳол юз берди. Бу ташландиқ қўрадаги қаровсиз ориқ отлар орасида 
отасининг Чопдор ва Чонтор деган отлари ҳам юрар эди. Султонмурот аввал Чопдорни, кейин 
Чонторни таниб қолди. Уларнинг калладор, ҳурпайган, туртсанг йиқилгудеклигини кўриб 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling