Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
23 тополганини ўзиям билмайди-ю, бир парча шол рўмол остидаги йилт этиб кўринган юзи, нозик жуссаси, рафтори ва овозидан бу Мирзагул эканлигини ҳис қилди. Қиз ҳам уни таниди шекилли — бошқаларга қўшилишиб нималарнидир қичқириб, сумкасини ўйнатиб, тепаликдан тушиб кела бошлади. Ҳатто «Султонмуро-от!» — деб чақиргандай ҳам бўлди. Қўлларини ёзиб унга томон югуриб интилаётгани хотирини ярқ этиб, жонлантириб юборди ҳамда шу кунларда қизни ўйлаб юрганини ва соғинганини шу лаҳзада сезди. Шунда қандайдир бир тўлқин уни ўз оғушига олиб, аллақаёқларга гирдикапалак қилиб учириб кетаётгандай ҳис қилди... Нимадир бўлди-ю, шу заҳоти улар беихтиёр тўдалашиб ўша томонга, синфдошлари тушиб келаётган тепалик сари йўртиб кетишди. Бир зумда далани ортда қолдиришиб, нишабликдан ғойиб бўлишди. Улар тепалик ёнбағри бўйлаб саф тортишиб, отларини гижинглатиб, ҳайратланган болаларнинг ёнидан ўтиб, отхона томон ўтиб кетишлари ҳам мумкин эди-ку. Султонмуротнинг режаси ҳам шундай эди. Шу пайт Онатой олдинга отилиб чикди. Унинг Оқтўриғи учқур от эди. — Қаёққа, тўхта! Чоптирма! — огоҳлантирди уни Султонмурот, аммо Онатой ҳатто пинагини ҳам бузмади. « У Мирзагул олдида ўзини кўрсатмоқчи!» — деган фикр ярқ этиб Султонмуротнинг миясига урилди. Унинг жаҳли чиқиб, чидаёлмай, жўшиб кетди ва Чопдорнинг жиловини бўшатиб, ҳой-ҳойлаб, отнинг ёлига ёпишиб олганча Онатойни қува кетди. Онатой бўлса яна отга устма-уст қамчи босди. Улар пойга чопгандай, ким ўзарга, ким биринчи бўлиб қизга етиб боришга, ким ўзининг абжирлиги ва устунлигини кўрсатишга ошиққандай қувишиб кетишди. Эҳ, шундай ажойиб пойга чопдилар-а! Отаси бекорга Чопдорда ажойиб тулпор хислатлари бор демаган экан, у ҳақиқий бедовлигини кўрсатмоқда эди. Онатойга қуюндай етиб олган Султонмурот тантана қиларди! Уларнинг беллашувини кузатиб тўхтаб қолган синфдошлари тўдасига аста назар соларкан, улар орасида қизга кўзи тушди, аслидаям уни кўрмоқчи эди-да. Ахир шу қизни деб бу беллашувда қатнашмадими. Ғалаба қозонди ҳам! Онатойни қувиб ўтгач, қизга яқинроқ бориш учун тепаликка йўналди. Чопдорнинг бошини, яхшиямки, сал тепаликка бургани, омади бор экан, бўлмаса бу ҳангома нима билан тугашини ким биларди. Чунки сўнгги дақиқаларда Онатой етиб, уни қувиб ўтаётганида рақибига бир нарса бўлгандай бўлди. Бирдан ҳамма қичқириб юборди. Султонмурот жиловни тортиб, орқасига ўгирилса, Онатой йўқ. У шиддат билан чопиб бораётган отини базўр тўхтатиб орқага қайрилди-ю, Онатойнинг Оқтўриғи қорда из қолдирганча суриб тепаликдан юмалаганини, Онатойнинг ўзи эса бир четга отилиб кетганини кўрди. Болалар гавдасини аранг қордан кўтариб тураётган Онатой томон югуриб кетишди. Султонмуротнинг кайфи учиб кетди. Етиб келиб Онатойнинг қонга беланган қўлларини кўргач, яна ваҳима босди. Бир лаҳза кўзлари Мирзагулнинг нигоҳлари билан тўқнашди. Қўрқиб оқариб кетган бўлишига қарамай у жуда гўзал эди... Онатой ўзини ўнглаб олиб, пастда, қор уюмида типирчилаб ётган оти томон югурди. От тизгинга ўралиб қолган эди. Бу орада орқада қолган десантчилар ҳам етиб келишди. Ҳаммалари отни оёққа туришга кўмаклашиб юборишди. Шундагина Султонмуротнинг қулоғига товушлар чалиниб, ҳамма нарса жойида шекилли, дея ўзига келди. Ботирларнинг Мирзагул бекач олдида ўзларини кўрсатишга уринишлари ана шундай кўнгилсизлик билан тугади. Қизнинг кўзларига қарашга уларнинг юраклари дов бермасди. Отхонага қайтар вақт бўлгани учун чурқ этмай, апил-тапил йўлга отландилар. Фақат овулга етай деб қолганларида Эргаш Онатойнинг Оқтўриғи оқсаётганини сезиб қолди. — Тўхта! — қичқирди у. — Нима, отингни оқсаётганини билмаяпсанми? — Оқсаётганини? — ғўлдиради Онатой. — Ҳа-да! Оқсаганда қандай! — Қани, олдинга ўт-чи, — буюрди Султонмурот. — Кўрайликчи, олдинга ўт. Ҳақиқатан, Оқтўриқ олдинги ўнг оёғини зўрға босарди. Пайпаслашиб қарашса, отнинг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling