Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
21 Қор кетиши билан улар Оқсойга, Оқсойга шудгор қилишга кетишади! Оқсойга, ер селгиши билан Оқсойга қўш ҳайдашга боришади! Аммо атрофда қор кетганича йўқ, ҳали у ерни қоплаб ётарди. Бироқ кунлар яқинлашиб, ҳамма нарса ўша кунга шай турарди... Бешинчи боб Ниҳоят, ўша кунлар яқинлашмоқда эди... Оқсой учун ажратилган отларни ҳамма ҳар хил — кимдир десантчи, кимдир Оқсой отлари деб атар, аммо муҳими шундаки, икки ҳафталардан кейин улар отхонадаги бошқа отлар ичида кўзга ташланиб турадиган бўлиб қолишди. Тўйғазилган, суторилган, ювиб-тараб қўйилган Оқсой отлари кучга тўлиб бораётган мускуллари, тетик кўринишлари ва зийрак чимирилган қулоқлари билан кўзни қувонтириб, десант охури бўйлаб бир қатор тизилишиб туришарди. Уларнинг ҳар бири яна ўзига хос қилиқларини қилиб, олдинги алфозга қайтган эдилар. Унутиб қўйилган одатлари яна пайдо бўлганди. Отлар ўзларининг янги хўжайинларига кўникиб қолишган эди. Таниш овоз ва қадам товушларини эшитишлари билан ўтирилиб қараб, эркаланганча, секин, гўё пичирлашаётгандай кишнаб қўйишар, юмшоқ лабларини қимтиб суйкаланишарди. Болалар ҳам отларнинг остига шўнғиб, хўжайинлардек қичқиришга ўрганиб қолишди: «Қани, оёғингни торт! Тўхта дейман, каллаварам, ҳозир! Қаранг-а, турткилаб эркалик ҳам қилади маккор! Овора бўласан, менинг қўлимга қараган биргина сен эмассан». Дастлабки кунларда отлар сувлоққа сув ичгани базўр боришарди, кейинчалик, айниқса, дарёдан қайтишда ўйноқлайдиган бўлиб қолишди. Уларнинг ҳар бири ўзининг жанговар отини — Султонмурот Чоп-дорни, Онатой Оқтўриқни, Эркинбек Оқпайпоқни, Эргаш Олтинтуёқни ва Қуббатқул Ипакёлни миниб олишарди-да, уларнинг ҳаммасини биргаликда дарёга ҳайдашарди. Қишда сувлоқ қулай бўлиши, унга тушар жой тийғаноқ бўлмаслиги керак. Бир нечта от сув ичишга тушиши айниқса зарур. Шунинг учун олдиндан қирғоқларда отнинг туёғини тутиб турадиган жой ҳозирлаш, хавотирли ерларга похол тўшаб қўйиш лозим. Қаттиқ совуқларда эса музни тешишга тўғри келарди. Султонмурот бу ерда ҳам ким қайси кун сувлоқни ҳозирлаши ҳақида қатъий навбатчилик ўрнатди. Отлар болалар назорати остида муздай оқар сувдан шошилмай, турткилашмай ичишарди. Сув бу ерда муз остидан чиқиб саёз тошлоқ бўйлаб оқар ва яна муз остига сизиб кетарди. Муз остида ҳам қулқиллаб, жилдираб, овоз чиқариб оқарди. Отлар гўё қулоқ тутгандек сув ичишдан тўхтар, йилт этган қуёш нурларида ўзларини тоблаб олгач, яна сувни симиришарди. Сув ичиб бўлишгач, шошилмай йўлга чиқишар, отхонага қайтишда ўйноқлашиб, пишқириб, кишнаб, думларини силкитиб дам олдинга, дам орқага сапчишар, оёқларини кўтариб тик туришарди. Болалар атрофда от чопиб, гижинглатиб шовқин солишарди. Орадан кўп вақт ўтмай одамлар десант отларини завқланиб томоша қиладиган бўлиб қолишди. Гўё улар ўша эски қирчанғи отлар эмас, қайтадан туғилгандай эди. Кексалар назар- эътибордан қолдирмай бу хусусда шундай хулоса чиқаришарди: агар у меҳнаткаш, меҳрибон одамнинг қўлида бўлса, дўнёда отдан вафодори бўлмайди. Сен унга зиғирча яхшилик қилсанг, юз ҳисса қилиб қайтаради. Сўнгра кексалар қадимда аломат бедовлар бўлганлиги ҳақидаги ривоятларни сўзлай кетишади. Фақат раис Тиналиевдан мақтов олиш қийин. У талабчан, тикандек қаттиқ нигоҳи билан отларни, ҳаммадан аввал десантчиларнинг ўзларини бир-бир кўздан кечириб чиқади. Ҳамма нарсани ипидан игнасигача текширар, плуглар қалай, абзаллар тайёрми дер, ҳатто кимнинг шимининг тиззаси йиртиқ бўлса — нега йиртиқ, онасининг қўли тегмаса, ўзи қўлига игна олиб тикиб олиши шунчалик қийинми, дея ижикилаб сўрарди. Отнинг жабдуқлари-чи, қачон ахир |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling