Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
24
тўпиғи шиша бошлаганини кўришди. Жуда ёмон иш бўлди-да. Энди нима қилишни 
билишмасди. Отларни плугга роса тайёрлашиб-тайёрлашиб, охирида ҳаммаси чиппакка чиқди. 
Қор билан қопланган тепаликда ким от чопади, ахир ҳар қадамда отлар сирпаниб пастга 
юмалашлари мумкин эди-ку. Шундай бўлди ҳам. Хайриятки, ўзлари омон қолишди. 
— 
Ҳаммасига сен айбдорсан! — деди жаҳл билан Онатой қизариб-бўзариб. — Қувишни 
биринчи сен бошлаб бердинг. 
— 
Орқангдан: «Тўхта, қаёққа?» — деб бақирмадимми? 
— 
Бўлмаса нега қувлаб ўтмоқчи бўлдинг? 
— 
Ўзинг отни нега чоптириб кетдинг? Бақиришиб, талашиб, сал бўлмаса муштлашиб кетай 
дейишди. Лекин эсларини йиғиб олдилар. Бу от совитишдан сўнг отхонага оқсоқ отни жимгина, 
ҳорғин етаклаб кириб келишди. Отларни, оқсоқланаётган Оқтўриқни ҳам шовқин-суронсиз 
охурларига боғладилару, энди нима қилишларини билмай туриб қолдилар. Таҳлика остида ҳеч 
биридан бир фикр чиқмай чурқ этмай туришарди. Бу қилмишлари учун жавоб бериш 
кераклигини яхши билишарди. Болалар Онатойга юзланиб: секин, нима бўлганини 
отбоқарларга айтиб кўр. Оқтўриқ оқсоқланиб қолди, нима қилайлик, деб сўрагин, дейишди. У 
кўнмади: 
— 
Нега энди мен борар эканман? Мен айбдор эмасман. Бизнинг командиримиз бор. Ўзи 
бориб айтаверсин. 
Яна баҳслашдилар, яна муштлашиб кетишларига сал қолди. Ҳаммадан ҳам Онатойнинг 
ўзини айбдор ҳисобламаётганлиги Султонмуротга алам қилиб кетди. 
— 
Хотин экансан! — деди тутақиб. — Сен фақат оғиздагина ботирсан! Сал нарсага четда 
писиб турмоқчимисан! Қўрқади деб ўйлаяпсанми? Бўлар иш бўлдими — ўзим бориб айтаман 
ҳаммасини. 
— 
Боравер! Шунинг учун ҳам командирсан-да, — бўш келмади Онатой. 
Султонмурот ўзини қўлга олиб, ҳаммасини қандай бўлса шундайлигича отбоқарга айтиб 
беришга жазм қилди. Отбоқар ҳовлиқиб югуриб бориб қоқинган отни кўздан кечира бошлади. 
Тўс-тўполон кўтарилди. Нақ шудгор қилиш олдидан отдан айрилиш ҳазилми ахир. Шу заҳоти 
Чекиш бригадир келиб дағдаға қила кетди. Буни ким бўлса ҳам етказишга улгурибди-да. 
Отбоқар бу вақтда Оқтўриқнинг оёғини кўздан кечириб, шикастланганми ёки суяги синганми, 
аниқлаётган эди. Шу пайт орқадан от туёғининг дўпир-дўпири эшитилди. Бошларини ўгириб 
қарашса, от устида Чекиш бригадир турибди. У индамай отдан тушди. Яқин келиб ҳайбат билан 
тутақиб сўради: 
— 
Нима бўлди? 
— 
Пайи чўзилганми ёки суяги дарз кетганмикин, шуни билмай турибмиз, оқсоқол. 
— 
Билишмасмиш! — бақирди Чекиш жаҳлдан бўзариб. — Ҳаммангни ҳозироқ трибуналга 
ҳайдайман! Жой-жойингда отиб ташлайман! 
Чекиш қамчисини ўйнатиб қўшчилар томон отилди. Болалар ҳар томонга тумтарақай қочиб 
қолишди. Чекиш уларни қува кетди. Ҳеч кимни тутолмай, баттар бўғилиб, бўзариб қамчисини 
силтаб дўқ қила бошлади: 
— 
Плугга қўшиладиган отларни биз кимларга ишониб ўтирибмиз? Булар душман экан-ку! 
Фашистлар! Битта қўймай отиш керак! Қанча меҳнат, қанча емни елга совурди булар! Энди 
шудгор нима бўлади? 
У отхонани бошга кўтариб қичқирар, сўкинаркан, Султонмуротга тўқнаш келиб қолди. 
Болалар қочиб кетишганда ҳам Султонмурот жойидан жилмаганди. Қўрқувдан ранги қув ўчиб, 
жавоб беришдан бош тортолмай бригадирга термилди. 
— 
Ҳа, ҳали бу сенмисан! Қилар ишни қилиб қўйиб, яна менга қараб турибсанми! — Чекиш 
чол ўзини тутолмай десантчилар командирининг елкасига қамчи тортиб юборди. Бироқ яна 
қамчисини кўтарди-ю, негадир урмай пишқира кетди: 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling