Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
9
Ҳатто сариқ тўш, қора бош дала қушларининг йўл бўйидаги тикан ва буталар шохига қўниб 
олиб, ўша бир оҳангда сайраши ҳам бежиз эмас эди. Ким учун сайраётганини ўзлари билишади. 
Султонмурот уларни қанчалик яхши кўришини ҳам билишади. Бу қушларни сарайғирлар деб 
аташади. Шундай деб аталишига сабаб улар бир умр ўзларининг сайроқ овози билан аллақандай 
саман айғирни шоширар эмиш: «Чу, чу, сарайғир! Чу, чу, сарайғир!» Ғалати қушлар-да, 
сарайғирлар. Бироқ улар ҳар тилда ҳар хил сайрар экан. Бир куни овулга киномеханик
хушчақчақ рус йигит келиб қолди. Султонмурот унга парвона бўлиб қутиларга солинган 
ленталарни ташишди, кечқурун эса бунинг учун у биринчи бўлиб динамо-машинасини 
айлантириш бахтига муяссар бўлди. Динамо-машинада электр токи ҳосил қилинади, токдан эса 
лампочкалар ёнади, лампочкадаги нур эса оппоқ экранга тушади, экранда эса жонли тасвирлар 
акс этади. 
Шунда ўша киномеханик унинг сайрашини эшитиб, сўраб қолди: 
— 
Девор ортида сайраётган қушнинг номи нима? 
— 
Бу сарайғир, — тушунтирди унга Султонмурот. 
— 
У нима деб сайраяпти? 
— 
Чу, чу, сарайғир! 
— 
Бу нима дегани? 
— 
Билмадим. Русчасига: «Но-о, но-о, жёлтий жеребец!» — дегани бўлса керак. 
— 
Биринчидан, айғир сариқ бўлмайди. Ҳа, майли, аммо нима учун тинмай: «Чу, чу, 
сарайғир!» — дейди. 
Чунки бу қушнинг хаёлида худди сариқ айғирга миниб тўйга кетаётгандай туюлар экан
юриб-юриб ҳеч манзилига етолмаётгандай бўларкан-да, у ҳадеб: «Чу, чу, сарайғир!» — деб 
қичқирар экан. 
— 
Мен бўлсам бошқача эшитган эдим. Айтишларича, сарайғир бозорда қарта ўйнаган ва уч 
сўм ютиб олишига сал қолган. Шунинг учун ҳам: «Чут, чут три рубля не вьирал!» — деб сайрар 
экан. Энди ўша уч сўмни ютиб олмагунича сайрашини қўймас экан. 
— 
Қачон у ўша пулни ютиб олади? 
— 
Ҳеч қачон. Худди, тўйга етиб боролмаганидай пулни ҳам ҳеч қачон ютолмайди. 
— 
Ана холос... 
Ҳақиқатан, кўринишдан оддийгина қушча-ю, аммо жуда машҳур экан. 
Йўл бўйи сарайғирлар сайраб туришарди, Султонмурот уларга жилмайиб: 
— 
Кетдик бирга, бозорга бориб уч сўмни ютиб оламиз! — дерди. 
Улар эса тинмай сайрашарди. «Чу, чу, сарайғир!» Бошқа гал эса: «Чут, чут, три рубля не 
виграл!» — деб жиғибийрон бўлиб сайрашарди. 
Султонмурот шаҳарга жуда тез етишга ошиқарди. Қуёш энди шундоқ тоғлар устига келиб 
қолган эди. Султонмурот отларни тезлатди: 
— 
Чу, чу, сарайғир! — бу сўзларни у Чопдорга айтди. — Чу, чу, тўрайғир! — бунисини эса 
Чонторга қарата айтди. 
Отаси уни сал қайтарди: 
— 
Қичаб ҳайдама. Отлар ўз маромини билади. Керагида чопади, керагида ўзини асрайди 
ҳам. 
— 
Уларнинг қайси бири яхши, ота, Чопдорми ё Чонторми? 
— 
Иккаласи ҳам яхши отлар. Йўрғалаши ҳам, кучи ҳам баравар. Худди машинадай 
ишлайди. Фақат парвариш қилиб, ўз вақтида ем-хашак бериб турсанг бўлди — ҳеч қачон доғда 
қолдирмайди. Ишончли отлар. Ўтган йили Чуй каналида ботқоқликда ишладик. Аравалар юки 
билан гупчагигача ботиб қолар эди. Гоҳо шундай ўтириб қолардики, баъзиларини ҳеч қаёққа 
силжитиб бўлмасди. Дод деб юборгинг келарди. Қутқар, деб дарров чопиб келишарди. Илтимос 
қилишарди. Йўқ, деб бўлармиди? Чонтор билан Чопдоримни олиб келиб аравага қўшардим. Биз 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling