Microsoft Word chingiz aytmatov alvido ey gulsari ziyouz com doc


Download 2.86 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/18
Sana30.10.2023
Hajmi2.86 Kb.
#1733845
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
alvido-ey-gulsari-qissa kutubxonachi.uz

 
VI 
 
Тун яримлаб қолганди. Бундан бу ёғига Гулсари ортиқ юра 
олмасди. У бу ерга, жарликка қадар неча марталаб тўхтаб-тўхтаб бир 
амаллаб юриб келди, лекин жарликдан ўтишга энди мажоли етмасди. 
Отдан бундан ортиқ талаб қилиш мумкин эмаслигини кекса Танабой 
тушунди. Гулсари азобланиб инграр, одам каби инграр эди. У ёта 
бошлаганида Танабой халақит бермади. 
Совуқ ерда ётганида ҳам саман от калласини у ёқдан-бу ёққа 
тебратиб инграшдан тўхтамасди. У совқотганди, бутун танаси 


Чингиз Айтматов. Алвидо, эй Гулсари (қисса) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 60 
қалтирарди. Танабой устидан пўстинини ечди ва уни отнинг белига 
ёпиб қўйди. 
– Нима бўлди, аҳволинг ёмонми? Жуда ёмонми? Совқотдингми, 
Гулсари? Сен ахир ҳеч қачон совқотмасдинг-ку. 
Танабой яна алланима деб ғулдуради, лекин саман йўрға энди ҳеч 
нарсани эшитмасди. Унинг юраги гўё йилқилар ўзларини таъқиб 
қилаётганлардан даҳшатга тушиб қочаётгандай, гум-гуп, гум-гуп, 
гум-гуп этиб нақ қулоғининг остида тартибсиз урарди. 
Тоғлар ортидан ой кўтарилди, туман ичида осмонда осилиб 
қолди... Юлдузлар товушсиз учар ва сўнар эди. 
– Сен шу ерда ёта тур, мен бориб қоврай териб келай, – деди чол. 
У бултурги қуриган ўтларни йиғиб, атрофда узоқ дайдиб юрди. 
Бир қучоғини тергунича қўлларини тиканлар тирнаб кетди. Кейин, 
ҳар эҳтимолга қарши, қўлида пичоқ тутиб жарликка тушди ва бу ерда 
юлғунга дуч келди. 
У чинакам гулхан қалайдиган бўлдик, деб қувониб кетди. 
Гулсари яқинида ёнаётган оловдан доим қўрқарди. Ҳозир эса 
қўрқмади, ёнидан иссиқ ва дуд уриб турарди. Танабой қоп устида 
индамай ўтирар, гулханга гоҳ юлғун, гоҳ бурган ташлаб, оловдан кўз 
узмай қўлларини иситарди. Баъзан ўрнидан туриб, от устига 
ташланган пўстинини тузатиб қўяр ва яна олов ёнига ўтирарди. 
Гулсари исиниб олди, қалтираши тўхтади, аммо кўз олди 
қоронғилашар, кўкраги қисилар, нафас олишга ҳаво етишмасди. 
Шамолда олов гоҳ пасаяр, гоҳ кучаярди. Қаршисида ўтирган, узоқ 
вақтдан бери унинг хўжайини бўлиб келган чол гоҳ ғойиб бўлар, гоҳ 
пайдо бўларди. Алаҳсираётган саман отга гўё у эгаси билан бирга 
бўронли тунда чопиб бораётгандай, оёқларини тикка кўтариб 
кишнаётгандай, 
йилқиларни 
қидираётгандай, 
аммо 
улар 
топилмаётгандай туюларди. Оппоқ чақмоқлар ялт-юлт чақнаб, сўнг, 
ўчиб турганга ўхшарди. 
Гоҳ ёришар, гоҳ қоронғилашар, гоҳ ёришар, гоҳ қоронғилашар 
эди... 
 


Чингиз Айтматов. Алвидо, эй Гулсари (қисса) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 61 

Download 2.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling