Microsoft Word chingiz aytmatov alvido ey gulsari ziyouz com doc


Download 2.86 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/18
Sana30.10.2023
Hajmi2.86 Kb.
#1733845
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
alvido-ey-gulsari-qissa kutubxonachi.uz

 
XX 
Кеч пайти эди, Танабой ҳали йўлда тоққа кетаётганида, овул 
кўчаларидан бир отлиқ чопиб ўтди, безовталанган итлар ҳурий 
бошлади. 
– Ҳой, бу ҳовлида ким бор? Бу ёққа чиқ! – чақирди у ҳовли 
эгасини. – Идорага, партия мажлисига. 
– Нима гап ўзи? Нега мунча шошилинч? 
– Билмадим, – жавоб берди хабарчи. – Чоро чақиряпти. Тезроқ 
келишсин деди. 
Чоронинг ўзи эса шу маҳал идорада ўтирган эди. Елкаларини стол 
четига қўйиб ҳансираб нафас олар, панжаси билан кўйлаги остидан 
кўкрагини қаттиқ ғижимларди. Оғриқ азобидан инграр, лабларини 
тишларди. Кўкариб кетган юзларидан совуқ тер чиқди. Қовоқлари 
кўкарган, кўзлари ичига тушиб кетганди. Баъзан у ҳушидан кетиб, 
назарида яна қоронғи даштликда йўрға устида келаётгандай эди, 
Танабойни чақиришни истарди-ю, у ништардай ботадиган сўзларни 
айтиб, орқасига ҳам қарамай кетарди. Танабойнинг сўзлари унинг 
юрак-бағрини ёндириб, ўртар эди... 
Пичан устида ётиб бир оз дам олгандан сўнг парторгни 
қўлтиғидан ушлаб отхонадан бу ёққа олиб келдилар. Отбоқарлар уни 
ҳовлисига олиб кетмоқчи бўлдилар, лекин у бунга кўнмади. 
Коммунистларни чақириб келишга одам юбориб, энди уларни ана 
келади, мана келади деб кутарди. 


Чингиз Айтматов. Алвидо, эй Гулсари (қисса) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 151 
Қоровул аёл чироқни ёқиб, Чорони ҳоли қолдирди-да, даҳлиздаги 
печкага ўт қўйиш билан овора бўлди, у баъзан қия очилган эшикдан 
қараб уҳ тортиб, бошини чайқаб қўярди. 
Чоро одамларни кутарди, вақт эса имиллаб ўтаётган эди. Унга ато 
қилинган ва кўпгина қисмини яшаб бўлгандан кейингина қадрига ета 
бошлаган бу ҳаёт энди ҳар дақиқа сайин аччиқ ва аламли томчилар 
сингари томиб тамом бўлаётгандай эди. У кунлари ва йиллари қандай 
ўтганини пайқамай қолди. Ҳаш-паш дегунча улар меҳнат билан ўтиб 
кетди. Унинг кутган нарсасининг ҳаммаси рўёбга чиқмади; ҳамма 
нарса у истаганча бўлмади. Ҳаракат қилди, курашди, бироқ 
мушкулдан қутулиш учун, юриш бунчалик хатарли бўлмасин учун 
аллақаерларда чекинди, четлаб ўтди. Аммо уларни четлаб ўтолмади. 
Тўқнаш келиб қолишдан қўрқиб юрган куч уни боши берк кўчага 
сиқиб қўйган эди, энди чекиниш мумкин эмасди, йўл тамом бўлганди. 
Эҳ, агар у ўз хатосини эртароқ тушунгандами, ҳаёт кўзига тик 
қарашга ўзини вақтлироқ мажбур этгандами...
Ҳаёт аччиқ ва аламли томчилар сингари томиб тугаб бораётганди. 
Одамлар тезроқ келақолса бўлмайдими! Мунча узоқ куттиришяпти! 
«Фақат улгурсам бўлгани, – қўрқув аралаш ўйларди Чоро. – 
Ҳаммасини айтишга улгурсам бас! – Бу умидсиз, унсиз нидо билан 
сўниб тугалланаётган ҳаётини сақлаб турарди. Ўзини дадил тутишга 
ҳаракат қилиб, сўнгги жангга ҳозирланарди. – Ишнинг қандай содир 
бўлганлигини, 
бюронинг 
қандай 
ўтганлигини, 
Танабойнинг 
партиядан қандай чиқарганликларини ҳаммасини гапириб бераман. 
Билиб қўйишсин: мен райкомнинг бу қарорига қўшила олмайман. 
Билиб қўйишсин: мен Танабойнинг партиядан чиқарилишига рози 
эмасман. Алданов ҳақида қандай фикрда бўлсам, барини айтиб 
бераман. Майли, мендан кейин унинг маърузасини эшитишсин. 
Майли, коммунистлар ҳал қилишсин. 
Мен ким эканлигимни батафсил сўзлаб бераман. Колхозимиз 
ҳақида, кишилар ҳақида гапираман... Фақат улгуриш керак, тезроқ 
келишса эди, тезроқ...» 
Биринчи бўлиб хотини дори билан етиб келди. У жуда қўрқиб 
кетган эди, бир нарсалар деб йиғларди. 


Чингиз Айтматов. Алвидо, эй Гулсари (қисса) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 152 
– Ақлинг жойидами ўзи? Наҳотки шу мажлислардан тўймаган 
бўлсанг. Юр уйга. Ранг-рўйингга қара, ҳеч бўлмаса ўзинг тўғрингда 
ўйлаб кўрсанг-чи. 
Чоро эшитишни истамасди. Дорини ичатуриб қўл силтади. 
Тишлари стаканга урилиб, кўкрагига оқиб тушди. 
– Ҳечқиси йўқ, энди ўзимни яхши сезяпман, – дерди у бир 
маромда нафас олишга ҳаракат қилиб. – Сен мени у ерда кутиб тур
кейин бошлаб олиб кетасан. Қўрқма, боравер. 
Кўчада кишиларнинг оёқ товуши эшитилиши билан Чоро стол 
ёнида қаддини ростлади, ўзининг сўнгги бурчи деб ҳисоблаган 
нарсаларни адо этиш учун оғриққа бардош бериб, бор кучини 
тўплади: 
– Нима ҳодиса юз берди? Сенга нима бўлди, Чоро? – сўрашарди 
ундан. 
– Ҳеч нима. Ҳозир айтаман, ҳаммаси келишсин, – жавоб берди у. 
Умр аччиқ ва аламли томчилар сингари томиб, тугаб бораётганди. 
Коммунистлар тўпланишганда парторг Чоро Саёқов столдан 
туриб, бошидан телпагини олди ва партия мажлисини очиқ деб эълон 
қилди... 

Download 2.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling