Microsoft Word chingiz aytmatov alvido ey gulsari ziyouz com doc
Download 2.86 Kb. Pdf ko'rish
|
alvido-ey-gulsari-qissa kutubxonachi.uz
XXV
Субҳидам. Тоғлар уйқудан бош кўтариб, қоматини ростлай бошлади, дашт кенгайиб, равшанлаша боради. Жарлик ёқасидаги ўчиб қолган гулханнинг қорайиб қолган чўғлари секин сўнар эди. Унинг ёнида елкасига пўстинини ташлаб, сочлари оқариб кетган чол турарди. Энди пўстин билан йўрғанинг устини ёпишга ҳожат йўқ эди. Гулсари нариги дунёга – жаннат отлари орасига кетган эди... Танабой ўлган отга қараб туриб ҳайратда қолди – унга нима бўлди! Гулсари калласини орқага ташлай, ёнбошлаб ётарди, унда юганнинг чуқур ботиб кетган ўрни кўриниб турарди. Тарс-тарс ёрилиб кетган туёқларидаги тақалари ейилиб кетган, букилмас оёқлари чўзилиб ётарди. У энди ерда бошқа юра олмайди, йўлларда ўз изларини қолдира олмайди. Кетиш керак эди. Танабой отга охирги марта эгилиб қаради, унинг совиб қолган кўзларини бекитди. Танабой юганни олганича, орқасига қарамасдан одимлаб кетди. У даштлик орқали тоққа йўл олди. Кетаркан чуқур ўйга толди. Қариб қолганлигини, куни битиб қолганлигини ўйлади. У Чингиз Айтматов. Алвидо, эй Гулсари (қисса) www.ziyouz.com kutubxonasi 178 қанотларидан ажралиб қолган ёлғиз қуш каби тез учар шерикларидан орқада қолиб ўлишни истамасди. У парвоз қила туриб ўлишни истайди, токи бир ошёнда ўсиб, бирга йўл олганлар унинг тепасида хайрлашув қичқириқлари билан айланиб юришсин. «Шомансурга ёзаман, – жазм қилди Танабой. – Хатга шундай деб ёзаман: Йўрға Гулсари эсингдами? Албатта эсингдадир. Мен унга миниб райкомга отангнинг партбилетини олиб борган эдим. Сенинг ўзинг мени жўнатган эдинг. Хўш, мен ўтган кечаси Александровкадан қайтиб келдим, йўлда менинг ажойиб йўрғам ўлиб қолди. Тун бўйи отнинг ёнида ўтириб бутун ҳаётимни ўйлаб чиқдим. Худо кўрсатмасин-у, йўрға Гулсари сингари мен ҳам йўлда ўлиб қоларман. Сен менинг партияга қайтишимга ёрдамлашишинг керак, ўғлим Шомансур. Менинг саноқли кунларим қолди. Илгари қандай бўлган бўлсам шундай бўлишни истайман. Сенинг отанг Чоро ўзининг партбилетини райкомга олиб боришни менга бекорга васият қилмаганини энди тушуниб турибман. Сен эса унинг ўғлисан ва мени – кекса Танабой Бакасовни биласан...» Танабой юганини елкасидан ошириб ташлаб, дашт бўйлаб кетиб борарди. Юзларидан оқиб тушаётган кўз ёшлари соқолини ҳўл қилиб юборганди. Лекин Танабой уни артмасди. Бу – йўрға Гулсари учун тўкилаётган ёшлар эди. Кўз ёшлари орқали янги тонгга, тоғ этагида тез учиб бораётган танҳо кулранг ғозга боқди. Кулранг ғоз ўз галасига етиб олиш учун шошиларди. – Учавер, учавер! – шивирларди Танабой. – Қанотинг толмай туриб, шерикларингга етиб ол. Кейин хўрсиниб деди: – Алвидо, эй Гулсари! У кетар экан, қулоғига қадимги қирғиз ашуласи эшитила бошлади. ...Она туя бир неча кундан бери елиб-югуради. Боласини чақиради, излайди. Қайдасан, қора кўзли бўталоғим? Жавоб бер! Елинимдан, тўлиб кетган елинимдан сут оқяпти, оёқларимдан оқиб тушяпти. Қайдасан? Жавоб бер. Елинимдан, тўлиб кетган елинимдан сут оқяпти. Оппоқ сут... Download 2.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling