Microsoft Word chingiz aytmatov alvido ey gulsari ziyouz com doc


Download 2.86 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/18
Sana30.10.2023
Hajmi2.86 Kb.
#1733845
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
alvido-ey-gulsari-qissa kutubxonachi.uz

XIII 
 
Кенгаш кечга яқин тугади. Туман маркази ҳувиллаб қолди. 
Одамлар ҳар тарафга: фермаларга, тоғларга – қўй сурувлари ва 
қорамол подалари олдига, овул ва қишлоқларга тарқалиб кетишди. 
Танабой ҳам бошқалар билан бирга Александровкадаги қирдан 
ошиб, ясси текислик орқали юк машинасида жўнаб кетди. Қоронғи 
тушиб қолган, шамол баданни жунжиктирарди. Куз. Танабой 
кузовнинг бурчагига ўтириб олди, ёқасини кўтариб ўз фикрлари 
билан банд бўлди. Мана, кенгаш ҳам тугади. Унинг ўзи бирон 
бамаъни гапни айта олмади-ю, аммо бошқаларнинг гапини 
тинглаганди. Демак, ҳамма ишлар юришиб кетиши учун ҳали кўп 
меҳнат қилиш керак экан-да. Тўғри гап айтди, ахир анави кўзойнакли 
обком секретари: «Ҳеч ким бизга йўлни тап-тайёр қилиб қўйган эмас, 
ўзимиз уни очишимиз керак», деди.
Ўйлаб кўринг-а, ўттизинчи йиллардан бери – гоҳ юксалиш, гоҳ 
пасайиш, гоҳ кўтарилиш, гоҳ ортга қайтиш... Демак, колхоз иши жўя 
иш эмас экан. Мана, ўзининг ҳам ярим сочи оқарган, бутун ёшлиги 
ўтиб кетди, нималарни кўрмади, нималарни қилмади, неча бор 
тентаклик ҳам қилди, бахтли кун ана келади, мана келади, деб кутиб 
юраверасан, лекин колхознинг машаққатидан барибир қутулмайсан... 
Ҳа, майли ишлаш керакми – демак, ишлаш керак. Тўғри айтди 
секретар – ҳаёт бир маҳаллар урушдан кейин одамлар ўйлаганидек, 
ҳеч қачон ўз-ўзидан юришиб кетмайди. Ўзинг тирик экансан, уни 
доим елканг билан ташиб юришинг керак... Фақат у ҳар гал ўткир 
қирралари билан ўгирилиб қолади, елкаларимизнинг ҳамма ери яғир 
бўлиб кетди. Қилаётган ишингдан, бошқаларнинг ишидан кўнглинг 
тўлса, бу ишлар бахт келтирса бу ҳам майли эди-я... Энди ишлари 
қандай бўларкин? Жайдар нима деркин? Қизларига лоақал конфет 
олиш учун магазинга бир кириб чиқишга ҳам улгурмади. Ҳар 
юзтасидан бир юз ўнта қўзи, ҳар бошдан уч килограммдан жун олиш 


Чингиз Айтматов. Алвидо, эй Гулсари (қисса) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 98 
айтишга осон. Ҳар бир қўзи туғилиши, унинг устига яна тирик 
қолиши ҳам керак. Ёмғир, шамол, совуқ эса унга қарши туради. 
Жун-чи? Жун толасини олиб кўр, кўзинг илғамайди, пуфласанг 
йўқ бўлиб кетади қўяди. Килограммларни қаёқдан оласан? Уҳ, 
олтинга баравар-а бу килограммлар. Лекин баъзилар буларнинг 
ҳаммаси қандай олинишини тасаввур ҳам қила олмаса керак... 
Ҳа, Чоро уни йўлдан урди, адаштирди... «Сўзга чиқ, дейди, лекин 
қисқа қил, ўз мажбуриятларинг ҳақида сўзла. Бошқа ҳеч нарса 
гапирма. Маслаҳатим шу». Танабой кўна қолди. Минбарга чиқди-ю, 
юраги пўкиллади, шундай қилиб юрагида қайнаб тошиб юрган 
гапларни айта олмади ҳам. Мажбуриятлари ҳақида минғирлаб 
гапирди-да, тушиб кетди. Эсласанг уяласан. Чоро бўлса мамнун. Нега 
у бунчалик эҳтиёткор бўлиб қолди? Кексалигиданмикин ёки энди 
колхозга бош бўлмаганиданмикин? Танабойни эҳтиёт бўлишга 
чақиришнинг нима кераги бор экан? Йўқ, у айниган, негадир 
ўзгарган! Эҳтимол, умр бўйи раис бўлиб колхозни судраганидан, 
бошлиқлар умр бўйи уни сўкканларидандир. Эпчиллик, усталик 
қилишга ўрганиб қолганга ўхшайди... 
«Ҳап саними, тўхтаб тур, дўстим, бир кунмас бир кун юзма-юз 
келганда эслатиб қўяман мен сенга...» – ўйларди Танабой пўстинига 
яхшироқ ўралар экан. Совуқ шамол уриб турибди, уйгача ҳали узоқ. У 
ёқда нималар кутаётганикин уни?.. 
* * * 
Чоро йўрға отда ёлғиз жўнади. Ҳамроҳларини кутиб ўтирмади. 
Уйга тезроқ етиб олгиси келар, юраги оғрий бошлаганди. Отни ўз 
ҳолига қўйиб берди, у кун бўйи дам олганидан энди бир текис елиб 
борарди. Юргизилган машина сингари бир маромда туёқларини 
тақиллатиб кетаётганди. Аввалги ҳамма нарсасидан унда фақат 
чопиш иштиёқигина қолганди. Бошқа ҳамма нарса унда аллақачон 
ўлган эди. У фақат эгару йўлнигина билсин учун қолган ҳамма 
фазилатларини йўқотишганди. Гулсари чопиш билан тирик эди. Гўё 
одамлар тортиб олган нарсаларга етиб олмоқчидай, виждонан, 


Чингиз Айтматов. Алвидо, эй Гулсари (қисса) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 99 
ҳормай-толмай чопарди. Чопарди-ю, лекин етиб ололмасди. 
Шамолда Чоро бир оз енгил тортди. Юрагидаги оғриқ ўтиб кетди. 
У кенгашдан умуман мамнун эди, айниқса, обком секретарининг 
чиқиши жуда ёқди, у ҳақда кўп эшитган бўлса ҳам биринчи марта 
кўриши эди. Шундай бўлса ҳам парторг ўзини ноқулай сезарди. 
Кўнгли ғаш эди. Ахир у Танабойга яхшилик қилмоқчи эди. Ахир у 
бундай кенгашлар, мажлислар ва йиғилишларда қатнашавериб пихи 
қайрилган қаерда нима гапириш керагу, нима керак эмаслигини 
биларди. Тажрибаси бор эди. Танабой эса гарчанд қулоқ солган бўлса 
ҳам, буни тушунишни хоҳламади. Кенгашдан сўнг унга бир оғиз ҳам 
сўз айтмади. Машинага ўтирди-ю, тескари ўгирилиб олди. Хафа 
бўлибди. Эҳ, Танабой, Танабой! Соддасан, ҳаёт сени ҳеч нарсага 
ўргатмабди. Сен ҳеч нарсани билмайсан ҳам, пайқамайсан ҳам. 
Ёшлигингда қандай бўлсанг, шундайлигингча қолибсан. Ҳамма 
нарсани шартта-шартта қилсанг. Замон ҳозир бошқача. Энди 
ҳаммасидан муҳими, қандай гапиришни, кимнинг олдида нима 
гапиришни билиш, сўзинг барча одамларники сингари замон руҳида 
жаранглаши, ажралиб турмаслиги, ёзилгандай силлиқ бўлиши керак. 
Шунда ҳамма нарса жойида бўлади. Сени, Танабой, кўнглингнинг 
кўчасига қўйиб юборсанг борми, ҳамма нарсани ағдар-тўнтар қилиб 
ташлайсан, яна жавоб беришга ҳам тўғри келади. «Ўз ташкилотингиз 
аъзоларини сиз қандай тарбияламоқдасиз? Бу қанақа тартиб-интизом? 
Бу қанақа бошбошдоқлик?» Эҳ, Танабой, Танабой... 

Download 2.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling