Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
2
почаларига тиқди-ю, сувнинг совуқлигидан кўкариб кетган баданининг ҳўли билан кўчма 
дўконнинг келаётганини биринчи бўлиб етказиш учун сўқмоқдан уйлар томон чопиб кетди. 
Бола буталар устидан ҳатлаб, сакраб ўтиш қийин бўлган харсанг тошларни ёнлаб ўтиб, на 
ўсиқ ўтлар, на харсанг тошлар олдида, булар шунчаки нарсалар змаслигини билса-да, бир 
дақиқа ҳам тўхтамай чопиб борарди. Улар ранжиб қолиши, ҳатто чалиб йиқитиши ҳам мумкин 
эди. «Машина-магазин келди. Мен кейин келаман», - йўл-йўлакай у «чўкиб ётган туя»га гап 
қотди. У бағрини ерга бериб ётган сарғиш букри тошни шундай деб атарди. Одатда бола ўз 
«туя»сининг ёнидан унинг ўркачини силамасдан ўтмасди. Худди бобоси думи чўлтоқ ахта 
отини шапатилагани каби, у ҳам ишнинг кўзини биладиган кишилар сингари ўз «туя»сининг 
ёнидан ўтиб бораётиб наридан бери, сен сабр қилиб турасан энди, менинг ишим чиқиб қолди, 
деб уни шапатилаб қўярди. Унинг харсанг тошида «эгар» ҳам тайёр эди. Ярми оқ, ярми қора бу 
чавкар тошдаги эгарчада худди отда ўтиргандек ўтирган бўларди. Яна «бўри» деган тош бор - 
бўрига жуда ўхшаш қўнғир, оқ оралаган, ёлдор ва чўнг пешанали. Бола унинг олдига писиб 
эмаклаб борарди-да, мўлжалга оларди. Лекин энг севимли тош, бу сув ювиб кетган қирғоқдаги 
каттакон харсанг «танк» эди. Қараб турсанг «танк» қирғоқдан отилиб чиқади-ю, дарёни 
шовқин-суронга солиб, тўлқинлантириб, кўпиклантириб, юриб кетадигандек. Танклар 
киноларда ахир шундай юради-ку, қирғоқдан сувга отилади: кетди! Бола киноларни кам кўрган, 
шунинг учун ҳам кўрганлари ёдида қаттиқ ўрнашиб қолган. Бобоси баъзан уни кино кўрсатгани 
тоғ ортидаги - қўшни дарадаги совхоз наслчилик фермасига олиб борарди. Шу сабабли ҳам 
қирғоқда дарёни ҳар қачон кесиб ўтишга шай турган «танк» пайдо бўлди. Яна бошқа - «яхши» 
ва «ёмон» тошлар, ҳатто «айёр» ва «овсар»лари ҳам бор. 
Ўтлар орасида ҳам - «севимли», «ботир», «ҳуркак» ва «ёвуз» ҳамда бошқа ҳар хиллари 
мавжуд эди. Чақиртикан, масалан, - энг биринчи душман. Бола у билан кунига ўн марталаб 
жанг қилган, чопиб ташлаган. Лекин бу жангнинг охири кўринмасди - чақиртикан ҳадеб 
ўсаверар ва кўпаяверарди. Мана, даладаги печак гуллар, тўғри, улар ҳам ёввойи, шунга қарамай 
булар энг ақлли ва қувноқ гуллардир. Улар эрталаб қуёшни ҳаммадан ортиқ яйраб қарши олади. 
Бошқа ўтларга - тонг нима, тун нима, барибир. Печакгуллар эса кун илиши биланоқ кўз очади, 
кулиб боқади. Олдин бир кўзини, кейин иккинчисини очади, шундан сўнг бағридаги барча 
гуллар бирин-кетин очила бошлайди. Оқ, оч кўк, бинафша ва яна ҳар хил рангда... Агар 
уларнинг олдида сукут сақлаб ўтирсанг, гўё бу гуллар уйқудан уйғониб, алланималар ҳақида 
шивирлашаётгандек туюлади. Чумолилар ҳам буни сезади. Улар эрталабдан печакгуллар 
ҳузурига чопиб, қуёш нурларидан кўзларини қисиб, гулларнинг ўзаро нималар ҳақидадир 
шивирлашаётганига қулоқ солади. Балки, кўрган тушларини сўйлашаётгандир? 
Кундузлари, одатда туш вақтига бориб бола серпоя широлжинлар ғуж бўлиб ўсган томонга 
жўнашни яхши кўрарди. Широлжин баланд бўйли, гулсиз, лекин хушбўй ҳидли бўлади. Улар 
ён-верига бошқа ўсимликни йўлатмай тўда-тўда бўлиб, алоҳида ўсади. Широлжин - садоқатли 
дўстдир. Айниқса, бирор кўнгилсизлик юз бериб, пинҳона йиғлагинг келганда широлжин 
остидан яхши паноҳ топиш мумкин. Улар ўрмон ёқасидаги қарағайзорлар сингари ёқимли ҳид 
таратиб туради. Широлжинлар қучоғи қайноқ ва сокин. Энг муҳими - улар осмонни тўсиб 
қўймайди. Чалқанча ётда, осмонни томоша қилавер. Аввал кўз ёшлари орасидан ҳеч нимани 
ажрата олмайсан. Кейинчалик эса, булутлар сузиб кетади ва сен ўйлаётган нарсалар осмонда, 
кўз олдингда аниқ намоён бўла бошлайди. Бу-лутлар яхши билади: кўнглинг анча нохуш, 
қаёқларгадир жўнаб қолгинг ёки учиб кетгинг келади, токи сени тополмай, оҳ-воҳ қилишсин: 
«Эҳ болагина, бедарак кетди-я, энди уни қаердан топамиз», деб куйиб юришсин. Бундай 
бўлмаслиги учун - сен йўқолиб қолмаслигинг ва жимгина ётиб, булутлардан завқланишинг учун 
сен нимани истасанг булутлар ўшанга айланиб қолади. Ўша биргина булутнинг ўзидан турли-
туман шакллар юзага кела бошлайди. Фақат булутлар қандай шаклга кираётганини кўриб 
билсанг бас. 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling