Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
22
келолмайди. Ҳушига келиб қарасаки, моматалоқ бўлиб кетган хотини эрта туриб самовар 
қўйган бўлади. Чол эса отини тўйғазиб, эгарлаб қўйибди. Ўразқул чойни ичиб, отга мингач, яна 
бошлиқ, Сан-Тошдаги барча ўрмоннинг хўжайини. Лекин Ўразқулдака одамни аллақачон 
дарёга улоқтириш кераклиги ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди. 
Қош қорайди. Ҳализамон қоронғи тушади. 
Болага биринчи портфель олиб берилган куни ана шундай ўтди. 
У ухлаш олдидан портфелини қўйгани жой топмасди. Охири бош томонига қўйди. Худди 
шундай портфелдан синфларнинг ярмисида бўлишини бола ҳали билмасди. Лекин бу ҳам 
барибир унинг кўнглини бузолмайди, унинг портфели гўё бошқача, алоҳида портфелдай 
туюларди. Худди шундай, унинг жажжи ҳаётида катта воқеалар юз бериши, бир кун келиб, ёруғ 
жаҳонда ёлғиз ўзи, фақат мана шу портфел билан қолишини ҳали билмасди. Бунинг ҳаммасига 
унинг ўзи севган Шохдор она буғу ҳақидаги эртак сабаб бўлишидан бехабар эди... 
Бу оқшом ҳам ўша эртакни яна бир бор эшитгиси келди. Мўмин чолнинг ўзи бу афсонани 
севар, гўё ҳаммасини ўз кўзи билан кўргандай, хўрсиниб, йиғламсираб, жим қолиб ва ўйга 
толиб ҳикоя қиларди. 
Бироқ бола бобосини безовта қилишга ботинмади. У бобосининг эртак айтишга ҳоли 
йўқлигини сезарди. «Биз ундан бошқа сафар илтимос қиламиз, - деди бола портфелига. - Ҳозир 
эса сенга Шохдор она буғу ҳақидаги эртакни худди бобомдан эшитганимдек сўзма-сўз ўзим 
айтиб бераман. Шундай секин сўзлайманки, бошқа ҳеч ким эшитмайди, сен эса эшитгин. Мен 
ҳамма нарсани кинодагидай сўзлашни ва кўришни севаман. Мана шундай. Бобом бунинг 
ҳаммаси бўлган иш, дейди. Шундай бўлган экан...» 
 
ТЎРТИНЧИ БОБ 
Бу жуда қадимда ўтган. Замонларнинг замонида, ер юзида майсалардан кўра дов-дарахтлар 
кўп бўлган, қурғоқ ерлардан кўра ўлкамизда оби ҳаёт мўл бўлган даврларда бир қирғиз 
қабиласи улкан ва муздай дарё бўйида яшарди. Бу дарёни Энасой деб аташарди. У бу ерлардан 
узоқда, Сибирдан бошланади. У ерларга от-да уч йилу уч ойда етиб бориш мумкин. Бу дарёни 
ҳозир Енисей дейишади, илгарилари Энасой деб юритишган. У ҳақда шундай қўшиқ ҳам 
тўқилган: 
Сендан улкан дарё борми, Энасой,
Сендан азиз тупроқ борми, Энасой.
Сендан чуқур дард ҳам борми, Энасой,
Сендан озод қучоқ борми, Энасой. 
Сендан улкан дарё йўқдир, Энасой,
Сендан азиз тупроқ йўқдир, Энасой.
Сендан чуқур дард ҳам йўқдир, Энасой,
Сендан озод қучоқ йўқдир, Энасой. 
 
Мана шунақа эди, бу Энасой дарёси. 
Энасой бўйида турли хил элат яшарди. Улар ғоят оғир ҳаёт кечирарди, чунки улар бир-
бирларига доимо адоват кўзи билан қарар эдилар. Қирғиз қабиласини душманлар турли 
томондан қуршаб олганди. Гоҳ улар, гоҳ булар ҳужум қилишар, гоҳо қирғизларнинг ўзи ҳам 
бошқаларга човут солиб, молларни ҳайдаб кетишар, уйларига ўт қўйишар, одамларни 
ўлдиришарди. Қулай келиб қолганда бир томон иккинчи томон одамларини ўлдириб юборар 
эди. Замон шунақа эди. Одамнинг одамга ичи ачимасди. Одам одамни ғажирди. Шу даражага 
борилдики, ҳеч кимнинг деҳқончилик қилгиси, мол боққиси, ов қилгиси келмай қолди. 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling