Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
14 турдим. Йўлга қарасам, аскарга жўнаётганлар овулнинг ёнидан ўтиб, етиб келган экан. Шундай қилиб, Қосимни жўнатиб, тўрежаганлар ҳаммамиз у билан хайрлашдик. Алиманим-эй, сенга аён бўлганмиди, катта-кичикдан тортинмай, нимага шунчалик бўзлаб осилдинг? «Хайр энди, Алиман, меп қайтиб келаман, кўрасан-ку, эртагаёқ бўшаб келаман, йиғлама мунча, мен келаман, кутгин мени!»–деб Қосим отланиш учун узангини ушлаганда, Алиман яна чопиб бориб, бўйнига осилиб, ёш болалардек, қўлидан тортиб, бирпас тўхта, деб йиғлайверди. «Бўлмаса, болам, анови йўл бўйигача кузатиб кел,– деди Сувонқул келинига.– Биз шу ерда қоламиз. Ўртоқлари узаб кетмасин, Қосим, бу ёққа қара-чи!» Улар бир оз бир-бирига индамай тикилиб туришди-да: «Тушундингми?»–деди Сувонқул. «Тушундим, ота!»–деди Қосим. «Энди борақол!» Сувонқул отига миниб, хирмон томонга чопиб кетди. Қосим мен билан хайрлашганда: «Майсалбекдан хат келса, манзилини солиб юборинглар»–деди. Қосим билан Алиман отни етаклаб, қўл ушлашиб кетишди. Катта йўлга чиқиб олгунча орқасидан қараб турдим. Алиман бора-боргунча узангига осилиб, чопиб борарди. Шунда Қосим от устида турганча, хотинининг пешонасидан сўнгги бор ўпиб, саман йўрғанинг бошини қўйиб берганда, унинг кетидан чанг-тўзон ичида Алиман қўл силкиб югурарди. Эртаси куни кечқурун яйдоқ саман йўрғани аравасининг орқасига боғлаб, Жайноқ станциядан олиб келди. III – Нега жимиб қолдинг, Тўлғаной? – Ўша йили яна нималар бўлганини эслаяпман. Ҳайтовур, ким билсин, ҳаёт оғирлашиб кетганидан одамлар чўчиб қолишмадими. Узоқларда қирғин бўлиб, қон тўкилиб ётганда, бизнинг ёпишганимиз – иш бўлди. Қосимнинг айтгани тўғри чиқди: ишга қанчалик ёпирилиб киришсак ҳам урушнинг касофатидан экин тикинларни охиригача йиғиштириб ололмадик. Картошкалар қор остида қолиб кетди. Овулда катта куч бўлган эркаклар бирин-кетин сийраклашиб, аскарга кетиб қолавермадими. Қолганимиз эртадан кечгача уруш нима бўляпти экан деб қулоқ тутамиз. Ўшандаги хабарлар кўнгилга таскин берарли эмас эди, кутганимиз почтачи бўлиб қолди. Қосим жўнаб кетгандан кейин кўп ўтмай, Майсалбекдан хат келди. Биринчи хатида у ўқишдаги ўз тенгқурларим билан аскарга чақирилдим, ҳозирча шаҳарнинг ўзидамиз, сизлар билан юз кўришиб хайрлаша олмаганимга ачинаман, бундай бўлишини ким билибди, ғалаба билан қайтсак, тилагимиз шу, дебди. Иккинчи хатида: Новосибирск деган шаҳардаман, командирлик ўқишига юборилдим, деб суратини ҳам солиб юборибди. Суратингдан айланайин, аскарча форма кийиб тушган экан, бирам ярашиқли, сочини орқасига тараб, манглайлари кенг, қовоғини хиёл уйганча тикилиб турибди. Тушимда ҳам ўша суратдагидек кўринарди. Алиман Майсалбекни бир мартагина кўрган эди. Кўкламда, Қосим уйланганда, у икки кунга жавоб олиб келганди. Қайин инисининг суратини кўриб, Алиман: «Бизнинг муаллим йигитга ўхшаган сулув йигит бормикин, эна? Чимилдиқнинг ортидан яхши пайқамаган эканман, тикилавергани уялгандим. Энди омон-эсон қайтиб келиб ўзидек билимли, ўзидек сулув қиз олса, ярашиб тушарди-да, эна!»–дер эди. Қиш киргунча шу зайлда болалардан кетма-кет хат келиб тургани учун юрагим анча-мунча таскин топиб турди! Кўп ўтмай, Қосимдан фронт томон жўнаб кетдик, деган хабар келди. Энди қандай бўлар экан, деган ўй-хаёл сира ёдимдан кўтарилмасди. Бу орада Сувонқулни ҳам қайта- қайта ҳарбий комиссариатга чақириб, комиссия қилиб қолди. Бир томонда эса бригадирлик ташвиши, сира тиним йўқ. Бу қанақа бўлди экан, демак, Сувонқулни ҳам олиб кетадиганга ўхшайди, энди қандай қилдик, деб юрсам, бир куни чиндан ҳам аскарга олишликка чақириқ келибди. Уни эшитиб, юрагим қинидан чиққудек бўлди. Хирмонда буғдойнинг қолдиғини |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling