Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
51
керосин, қуёш, сомон ҳиди келаётгандек ширин нон экан. Кўз ёшларим билан қўшиб ютиб 
юбордим. «Нон ўлмас эканда!–дедим ичимда.– Ҳаёт ўлмас эканда, меҳнат ўлмас эканда!» 
«Қўноқлаб келиб қолибсиз, она. Ётиб кетинг бугун бизникида»– деб Бектош уйга 
кеткизмай қўйди. Сомон устига тўшак солиб беришди. Ўша кечаси осмонга қараб ётсам, сомон 
йўли янгигина тушгандек, аллаким ҳозиргина катта бир қучоқ сомон кўтариб ўтгандек, 
йилтиллаган майда тўпонлар шамол теккандек сочилиб, товланиб ётарди. Гўё осмону-фалакда 
ўша сомон йўли бўйлаб тобора олислаб бораётган эшелоннинг «шақ-шуқ» овози юрагимни 
зирқиратиб, узоқ вақт эшитилиб тургандек бўлди. Темир изларга урилган ғилдираклари мени 
тебратгандек, кўзим илиниб, бугунги тунда дунёга яна бир деҳқон келдику, умрини берсин
сепган уруғи юлдузлардек ҳисобсиз бўлсин, деб сомон йўлига тикилиб ухлаб қолибман. 
Ғира-шира тонгда ўрнимдан туриб ишлаётганларга халақит бермайин деб овулга жўнадим. 
Кўпдан бери бундай мусаффо тонгни кўрмаган эдим. Кўпдан бери тўрғайнинг бундай 
сайраганини эшитмагаи эдим. Чеки йўқ, чегараси йўқ кўм-кўк мусаффо осмонга кўрк бўлиб, бўз 
тўрғай, одамнинг осмонга учиб чиққан юраги каби тиним билмай, қанот қоқиб пирпираб, бир 
нуқтадеккина бўлса ҳам нақадар нозик, нақадар тўлқинлантирувчи куйларни таратиб хониш 
қиларди. Тилгинангдан айланайин, тўрғайим. «Ана, бизнинг тўрғай сайради», деб қўярди 
Сувонқул. Сен ҳам ўлмас экансан, тўрғайим! 
VII 
– Ў, қутлуғ далам, сенинг ҳозир дам олиб ётган пайтинг. Кеча ўроққа тушган одамларнинг 
овози ҳам эшитилмайди. Буғдой ташиб йўл чангитган машиналар ҳам йўқ, яқин орада 
комбайнлар ҳам кўринмайди, моллар ҳам тоғдан тушгани йўқ. Одамга буюрган нону 
насибасини ўзига буюриб, бир қарзингдан қутулгандек ер ҳайдаш учун қўш чиққунга қадар 
осуда ётадиган маҳалинг. Ҳеч ким йўқ, икковимиз – сен ва мен. Кўзи ёриган аёлдек чўзилиб 
ётганингдан айналайин, она-Ерим. Мен сенга бугун бутун ҳаётимни айтиб бердим. 
Бугун менинг сиғинадиган куним, бугун менинг Сувонқулни, Қосимни, Майсалбекни, 
Жайноқни ва Алиманни эслайдиган куним. Мен уларни ўла-ўлгунимча унутмайман. Ўрни 
келганда ҳаммасини Жонбўлотга тушунтириб айтиб бераман. Эси бўлса тушунар, ақли бўлса 
кечирар бизни... Лекин бошқалар-чи, қуёш остида яшаган барча одамзодга айтар сўзим, айтар 
гапим бор. Уни қандай айтаман, уни қандай қилиб ҳаммага айтиб чиқаман? 
Эй осмонда ярқираган Куёш, ер юзида юриб сен айтгин! 
Эй кўчиб юрувчи булутлар, ёмғир бўлиб ёғилиб, ҳар бир томчинг билан сен айтгин! 
Ер, барча одам боласини тўйғазган Ер, сен, сен айтгин, жоним туташган Ер. 
– Йўқ, Тўлғаной, сен айтгин. Сен – Инсонсан. Сен ҳаммамиздан буюк, сен ҳаммадан улуғ 
бўлиб яратилган жонсан, сен айтгин, сен – Инсонсан!.. 
VIII 
– Кетдингми, Тўлғаной? 
– Кетдим. Хайр, омон бўл, ўлмасам яна келарман. 
1963 йил 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling