Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
2 тарозига солиб кўрардим: бу нарса жўнгина сўзлаб берадиган жумбоқ эмас экан-да. Қанчалик ўйламай, бари бир бир фикрга келиб тўхтайман: бўлган ҳақиқатни бола тўғри тушунсин деб мен унга ёлғиз ўз тақдиринигина эмас, балки бутун замонамнинг тарихини, ўтган-кетганлар хусусида, ўзим ҳақимда, барига гувоҳ бўлган, саховатли далам, сенинг ҳақингда, қолаверса, ўша кезда ҳеч нимадан бехабар миниб ўйнаб юрган велосипеди ҳақида айтиб беришим керак. Балки шундагина тўғри қилган бўларман. Турмуш ҳаммамизни бир тугунга боғлаб, ҳамирдек қориштириб қўйган экан, ҳеч нимани яшириб ҳам, қўшиб ҳам бўлмайди. Ҳатто бола эмас, кекса киши ҳам бу ишни ҳар хил тушуниши мумкин. Кўзимнинг очиғида шу катта қарзимдан қутулсам, ўлсам армонсиз кетардим... – Бу айтганларинг тўғри, Тўлғаной. Қани берироқ кел, мана бу тошга ўтир. Оёқ оғриқсан- ку. Ўтир, бир йўлини қилармиз. Олдинги сафар бу ерга келганинг эсингдами, Тўлғаной? – Ундан бери қанча вақтлар ўтиб кетди-ку, эслолмайман. – Йўқ, сен ўша вақтларни эслашга бир ҳаракат қилиб кўрчи, Тўлғаной. Қани бир бошидан эслачи. – Эсимда яхши қолмабди. Кичкиналигимда, ўрим маҳалида, ота-онам етаклаб келиб, ғарамлар тагига ўтирғизиб қўйишарди. – Ҳа, йиғламасин деб қўлингга бир бурда нон ҳам бериб қўйишарди. – Кейин, каттайиб қолганимда, эл яйловга кўчганда, ўша атрофда экинларни кўриб югуриб юрардим. Унда мен ғизиллаб чопиб юрадиган, сочлари тўзғиган сариқ қиз эмасмидим. Ў, болалик-эй, унинг ҳам ўзгача гашти бор экан! Чорвадорлар ҳу пастки томондан сариқ ёйиқ текислигида чангу тўзон кўтариб кўчиб жўнашар эди. Бирининг кетидан бири турна қатор тизилишиб яйловга, салқин адирларга ошиқиб йўл олишарди, ўшандаги ёшлик чоғларим-эй! Уюр-уюри билан дупурлашиб, кишнашган йилқилар босиб кетгудек бўлиб келишаверса, буғдойнинг ичидан сакраб чиқиб, уларни ҳуркитиб юборардим. «Эй, ердан чиққан алвасти, ҳап сеними!» – деб йилқичилар узун таёғини кўтариб мени қувлаб юборишарди. Неча минглаб қўй туёқлари дўл ёққандагидек дупурлашиб ўша йўлдан ўтиб туришарди. Уларнинг орқасидан бой овулларнинг кўч-кўронлари ўтиб борар, йўрға миниб, қип-қизил чўғдек кийинган қиз-жувонларни кўрганимда, ҳайрон бўлиб, суқланиб қараб қолардим. Анча жойгача уларнинг орқасидан эргашиб югуриб-елиб борардим. Қани энди, мен ҳам шунақа рўмол ўраб, шунақа кўйлак кийсам, деб орзу қилардим. – Рост, Тўлғаной, сен унда яланг оёқ, яланг бош бир қашшоқнинг қизи эдинг. Бироқ, ўшандай шойиларни киймасанг ҳам, бўйинг етганда оқ сариқдан келган, етилиб тўлишган қандай сулув қиз бўлдинг. Сен унда кўланкангга қараб қадам босардинг. Айниқса эрта биланги кўланканг худди ўзингдек хушбичим бўларди. – Ўшанда мен ўн етти ёшларда эдим. Ўша йили ўроқ ўриб юриб Сувонқул билан учрашмаганмидим. Сувонқул бу ерга Толоснинг юқори ёғидан ёлланиб келган эди. Ҳозир кўзимни юмсам хаёлимда Сувонқулнинг ўша вақтдаги қиёфаси гавдаланади. Ёшгина, ўн тўққиз-йигирмалардаги йигит, ўзи хипчароқ кўринса ҳам, қўллари пайдор, темирдек салмоқли эди. Чакмонини доимо елкасига ташлаб юрарди. Ёнингда шеригинг ўроқ ўриб юрса, кишининг қалбини қувонтиради: ҳар ишнинг қиёмини келтириб ишлайдиган азаматлар бўлади-ку, Сувонқул шундайлардан эди. У тезда ўзиб кетар, мен ҳам ўроққа чаққон эдим, шундаям ортда қолиб кетардим. Сувонқул қайтиб келиб, менинг тегишимдан ўра бошлаганда изза тортардим: «Сизни биров ёрдамга чақирдими? Талтайманг, кетинг бу ердан, ўзим ҳам битираман!» - десам кулиб қўйиб, индамай ишлайверарди, ўшанда нимадан орланган эканман? Энди билсам, эркаланган эканман... – Сизлар ўшанда ишга доим элнинг олди бўлиб келардиларинг, Тўлғаной. – Тўғри. Эл уйғонмай, ғира-шира тонг ёришганда Сувонқул билан иккимиз бирин-кетин |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling