Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
9 эмасди, ўша йили кўкламда уй қурадиган ёшларга участка берилган эди. Қосим билан Алиман ҳам янги кўчанинг бошидан ер олишганди. Ғиштларни аста-секин уч киши бўлиб қуйишиб, териб, пойдевор ўрнини ҳам қазиб қўйишганди. Ўтган ҳафтада икки кун сойдан тош териб, уйнинг ўрнига ташиб келтиришганди. Биз ўшани кўришга бурилдик, бундан буён ўроқ маҳалида кундуз кунлари осонликча қўл бўшайдими. Уюлиб ётган катта тепа тошларни кўриб, Сувонқул болаларнинг ишидан хурсанд бўлди: Кўнглинг тўқ бўлсин, онаси, тош бемалол етиб ортади, молхоналик тош ҳам ортиб қолар,– деди у.– Йиғим-теримни тугатгандан кейин, ёпирилиб, деворини кўтариб, устини «ёпиб оламизу, қолганини келгуси ёзда битказамиз. Тўғрими, Тўлған?» «Тўғри, устини ёпиб олсак, қолганини ҳам омонлик бўлса битказамиз. Жайноғимиз шошиб, ўпкасини қўлтиқлаб қолибди. Бу кўча Комсомол кўчаси аталсин деб қарор чиқардик, дейди. Алиман янгаси бўлса уни мазах қилиб кулиб: ҳой кичкина бола, туғилмаган болага элдан бурун от қўйгандек, яланғоч ерга ном излаб овора бўлиб юргандан кўра, олдин уйланиб, жой-пой қилиб, кўча қурсангчи, кўчага ном қўйиш қочмас, деса, Жайноқ ҳам бўш келмай: - Йўқ, сиз тўғри тушунмаяпсиз, деб талашиб-тортишиб кетди». Сувонқул менинг бу сўзимга кулиб қўйди: «У қурмагурни қанчалик шошқалоқ дейишмасин, аммо кўчанинг номини тўғри топибди. Мана бу қурилаётган уйларнинг ҳаммаси ёшларники-да, ҳаммаси ўсиб келаётган ёш авлодники. Элнинг ўз-ўзидан ўсиб-унаётгани учун, овулимизга сиғишмай, янги қишлоқ қуряпмиз, мана шу кўча битсин, ўшанда кўрасан, ўғлимнинг айтганларн ҳаммаси тўғри чиқади...» Биз шу зайлда сўзлашиб келаётган тун, кейин билсам, дунёнинг энг қирғинли туни экан. II - Бошингни юқори кўтар, Тўлғаной, бардам бўл. - Тўғри. Бундан бошқа иложим қанча. Эсингдами, айланайин она-Ер, ўша кунги воқеалар? Мен ҳеч нимани унутмайман, Тўлғаной. Ёруғ дунё бино бўлгандан бери ўтган-кетган нарсаларнинг ҳаммаси ёдимда. Китобга сиғмаган, одамлар унутган тарихнинг бари менинг ёдимда, сенинг ҳам бошингдан ўтказганларинг бариси дилимда. Сўзлай бер, сўзла, Тўлғаной, бугун қулоғим сенда. – Оҳ, нимани айтайин. Ўшанинг эртаси куни қуёш чиқар-чиқмас ўроқ ўриб, ишга тушдик. У куни биз катта сой ёқасидаги жарликдаги буғдойзорда иш бошладик. Эндигина қизғин иш бошлаган эдик, сувнинг нариги бетидан чопиб келаётган отлиқ кўринди. Худди орқасидан ёв қувиб келаётгандек. Чакалак-қамишзорларни оралаб, отининг ёлига ёпишиб олганича бир одам сув ёнидаги тошлоққа келди-да, отининг тизгинини тортмай туриб ниқтаб солди. Бу ким бўлди экан, пастдаги кўприкдан ўтмасдан, нега мунча шошилди экан деб қараб турдик. Отлиқ – ўрис йигит экан. Жийрон айғирни қамчилаб сувга солганда, ҳаммамиз ҳайратланиб қотиб қолдик: дарёда сув бўлган пайтда бу ердан ҳеч ким ўтолмас эди; от тугул туяни ҳам оқизиб кетадиган тошқин дарё ҳайқириб ётса-ю, жонидан тўйган ким экан? «Ҳой, ўртоқ, тўхта, қайт орқангга!»- дегунча бўлмай тижинглаган айғирни сапчитганича қамчи босиб ҳалиги отлиқ ўзини сувга урди. У, алланарсаларни қичқириб қўл силкиди. Аммо дарёнинг шовқинидан ҳеч нима эштилмасди. Гулдураб кўпик отиб тўлқинланган сув кўз очиб юмгунча отлиқни олиб кетди. Қулоғини чимирган айғирнинг боши тўлқинлар орасида бир кўриниб, бир кўринмай борарди. Асов дарё икки қўллаб отининг ёлига ёпишиб олган ҳалиги кишининг шапкасини бошидан юлиб олиб, ўзи билан бирга оқизиб кетаётган эди. Бироқ отлиқ оқим кучидан фойдаланиб, тобора қирғоққа яқинлашаверди. У пастда, тегирмонга қуйиладиган жойга бориб, сувдан чиққанда ҳаммамиз енгил нафас олдик. Баъзилар: азамат йигит экан, дейишса, баъзилар: у соғ эмас, маст бўлиб, қутуриб юрган қандайдир кимса бўлса керак, дейишарди. Тегирмоннинг ёнгинасида буғдой ўриб юрган Қосимнинг комбайни жимиб қолганди. Мен |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling